68
тизими, электр ва алоқа билан таъминлаш тармоқлари, туризм соҳасига
кадрларни тайёрлаш тизими, туризмнинг турли хизмат кўрсатиш корхоналари
ва уларни керакли даражада ишлатиш ҳамда таъминлаш тизимини қамраб
олган ривожланган туристик инфратузилмасиз эришиб бўлмайди. Бунда туризм
соҳасида туристик ресурслар, яъни табиий-иқлим, тарихий-маданий, маърифий,
ижтимоий-маиший
туризм
объектлари
бўлган
ҳудудларда
керакли
инфратузилмани яратиш муҳим масалалардан бири ҳисобланади.
Туризм инфратузилмаси миллий ва ҳудудий иқтисодиётга бевосита
ҳамда билвосита таъсир этади. Бевосита таъсири айнан туризм соҳасининг
самарали ривожланишида ўз аксини топса, билвосита таъсири тармоқлараро
ўзаро алоқаларнинг ривожланганлигига боғлиқ бўлган мультипликатив самара
орқали намоён бўлади. Шу сабабли туризмнинг самарали ривожланиши туризм
инфратузилмасини
ривожлантириш
масаласига
комплекс
ёндашувлар
асосидаги чора-тадбирларни амалга оширишни тақозо этади. Қуйида ҳудудий
туризм инфратузилмасини алоҳида таркибий қисмларининг ривожланиш
хусусиятлари
ва
тенденцияларини
тадқиқ
этган
ҳолда,
уларни
такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Туризмнинг
транспорт
инфратузилмаси
турни
ташкил
этишда
фойдаланиладиган транспорт воситалари, транспорт объектлари, транспорт ва
туристик ташкилотлар, транспорт йўллари ва маршрутлари, йўл бўйида
жойлашган сервис объектлари, соҳага тегишли ахборот ва алоқа воситаларини
қамраб олган мажмуадир. Ҳудудга туристик оқим ҳажмининг кўпайиши,
мустақил кўчиб юриши, турга янги ҳудудий туристик объектларни киритиш
имкониятлари, авваламбор, транспорт инфратузилмасининг ривожланганлигига
боғлиқ.
Бугунги кунда Самарқандда халқаро аэропорт фаолият юритмоқда.
Миллий авиакомпания замонавий «Эйрбас» ва «Боинг» авиалайнерлари билан
таъминланган. Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналиши бўйлаб Испаниянинг
«Талго» компаниясида ишлаб чиқарилган, юқори тезликда ҳаракатланадиган
замонавий электр поъездларининг ҳар кунги қатнови йўловчиларга сифатли
хизмат кўрсатмоқда.
Соҳа ривожланишидаги ижобий силжишлар қаторида, Самарқанд
вилоятида қаттиқ қопламали автомобил йўллари узунлигини камайиш
тенденциясининг кузатилиши ҳудудий туризмнинг шиддатли ривожланишига
тўсқинлик қилувчи аҳамиятли омиллардан биридир (51-расм).
Ваҳоланки,
мамлакатимизда
умумфойдаланадиган
транспортда
шаҳарлараро (республика ичида) йўловчи ташиш маълумотларига эътибор
қаратадиган бўлсак, 88,1% аҳоли автобус транспортидан фойдаланиши
ҳолатини кузатиш мумкин (52-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: