Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат чет тиллар институти



Download 1,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/202
Sana23.02.2022
Hajmi1,84 Mb.
#174672
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   202
Bog'liq
pedagogik texnologiyalar va pedagogik mahorat

 
 


65 
4-
МАВЗУ: ТАЪЛИМНИНГ ШАХСГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН
ТЕХНОЛОГИЯСИ 
РЕЖА: 
1. 
Мотивациянинг шахсга йўналтирилган таълимда ўрни ва аҳамияти. 
2. 
Шахсга йўналтирилган таълим технологияси таркиби ва қўлланилиши. 
3. 
Ўқитиш жараёнини ташкил этилишига кўра гуруҳлари. 
 
Таянч тушунчалар 
Муаммоли ўқитиш, модул таълими, дастурий таълим, ривожлантирувчи таълим, 
ўйин технологиялари, интерфаол таълим, ҳамкорлик таълими, табақалаштирилган 
таълим. 
 
Глобаллашув шароитида таълим шахсни ҳар томонлама вояга етказиш, унда 
комиллик ва малакали мутахассисга хос сифатларни шакллантиришда муҳим ўрин тутади. 
Бугунги тезкор давр таълим олувчилар, шу жумладан ўқувчиларни ҳам қисқа муддатда ва 
асосли маълумотлар билан қуроллантириш, улар томонидан турли фан асосларини пухта 
ўзлаштирилиши учун зарур шарт-шароитларни яратишни тақозо этмоқда.
Сўнгги йилларда педагогика ва психология фанлари йўналишида олиб борилган 
тадқиқотларда илмий билимларнинг шахс томонидан самарали ўзлаштирилишида илғор 
педагогик технологияларнинг қуйидаги турларидан фойдаланиш имкониятига катта баҳо 
берилмоқда: 
1. Муаммоли ўқитиш. 
2. Модул таълими. 
3. Дастурий таълим. 
4. Ривожлантирувчи таълим. 
5. Ўйин технологиялари. 
6. Интерфаол таълим. 
7. Ҳамкорлик таълими. 
8. Табақалаштирилган таълим. 
Қуйидаги мазкур илғор педагогик технологияларнинг дидактик ҳамда улардан 
амалиётчи-психологларнинг касбий малакаларини оширишда фойдаланиш имкониятлари 
ҳақида қисқача сўз юритилади. 
1. Муаммоли ўқитиш замонавий таълим моҳиятини акс эттирувчи илғор педагогик 
технология ҳисобланади. Таълим амалиётида ундан фойдаланиш таълим олувчиларда 
ижодий изланиш, кичик тадқиқотларни амалга ошириш, муайян фаразларни илгари суриш, 
натижаларни асослаш ва маълум хулосаларга келиш каби кўникма ва малакаларни 
шакллантиришга хизмат қилади. Малака ошириш жараёнида амалиётчи-психологларга 
таълим тизимида психологик хизматни ташкил этиш муммоларига оид топшириқлар ва 
масалаларни тавсия этиш орқали уларда билиш фаоллиги ва ижодий лаёқат 
шакллантирилади.
Муаммоли ўқитишда муаммоли вазиятларни ҳал қилиш методи фаол қўлланилади. 
Малака ошириш жараёнида мазкур методдан фойдаланиш амалиётчи-психологларда 
психологик хизмат самарали ташкил этиш шакл, метод, восита ва йўлларини тўғри танлаш 
кўникма ва малакаларини шакллантиришга ёрдам беради. 
Мазкур методни қўллаш орқали тингловчилар маълум муаммони ҳал қилишда бир 
неча вариантларни илгари суриш, уларнинг амалий қийматини баҳолаш, илгари сурилган 
муқобил вариантлар орасидан энг мақбулини танлаш малакаларини ўзлаштирадилар. 
Танланган муаммонинг амалиётчи-психолог фаолият учун аҳамиятли эканлиги ҳам 
мазкур методдан малака ошириш жараёнида самарали қўлланилишини тасдиқлайди. 
Муаммоли вазиятлар аниқ ҳаётий воқеа-ҳодисалар ёки махсус асосланган ҳодисалар 
мисолида тингловчилар эътиборларига ҳавола этилиши мумкин. Шунингдек, тингловчилар 
касбий фаолиятларида дуч келган психологик-педагогик ҳодисалар асосида ҳам уларни 
муаммо ечимини топишга ундаш кутилган натижаларни беради.


66 
Тажриба-синов ишларини ташкил этиш даврида тингловчиларга қуйидаги муаммоли 
вазиятларни ҳал этиш вазифаси топширилди: 
1. Малака ошириш жараёнида муаммоли таълимнинг самарадорлигини таъминловчи 
баҳс-мунозаралардан фойдаланиш ҳам мақсадга мувофиқдир. Зеро, баҳс-мунозаралар 
амалиётчи-психологларнинг ўзаро тажриба алмашишларини таъминлаш, назарий 
билимларини бойитиш ҳамда уларни психология соҳасида қўлга киритилган ютуқлар ва 
илғор педагогик технологиялар билан яқиндан таништириш имкониятини яратади. 
Баҳс-мунозаралардан самарали фойдаланиш мақсадида уни кичик гуруҳларда ташкил 
этиш лозим. Бундай ёндашув ҳар бир тингловчининг баҳс-мунозарада фаол иштирок 
этишлари учун шароит яратади. Баҳс-мунозаралар тингловчиларга психологик хизматни 
ташкил этишда эътибор қаратилиши зарур бўлган жиҳатларни чуқур англаш, илғор 
технология ва фаолиятда самарадорликни кафолатловчи методлардан хабардор бўлиш, 
шунингдек. психология ва педагогика йўналишларида сўнгги йилларда яратилган янги 
адабиётлар тўғрисида маълумотларни олиш имконини ҳам беради.
Муайян мавзу асосида баҳс-мунозараларнинг ташкил этилиши тингловчилар 
фаолиятини аниқ мадсадга йўналтиради. Бошловчи (педагог, фаол тингловчилардан бири ёки 
таклиф этилган мутахассис) баҳс ҳамда мунозаралар учун мавзу доирасида муайян 
саволларни тайёрлайди ҳамда машғулотнинг тахминий лойиҳасини ишлаб чиқади, шу билан 
бирга тингловчилар томонидан билдириладиган фикрларни тахмин қилгани ҳолда уларни 
асослаш ёки мазкур муаммони ёритишда бир қадар аҳамиятсиз эканлигини исботлаш 
мақсадида далилларга асосланган тезисларни тайёрлайди. Бу ҳолат баҳс-мунозараларнинг 
тартибли кечиши, мавзудан четга чиқмаслик, билдирилаётган фикрлар орасидан 
муҳимларини ажратиб олиш ва улар асосида ягона хулосага келиш имконини беради. 
Баҳс-мунозараларнинг самарали кечишини таъминловчи муҳим омиллардан яна бири 
– 
бу амалиётчи-психологларнинг психологик хизмат ва уни ташкил этиш йўллари борасида 
муайян назарий билим ва амалий тажрибага эга бўлишлари саналади. Зеро, баҳс-мунозарани 
ташкил этувчи субъект (педагог, тингловчилардан бири ёки таклиф этилган мутахассис) 
муаммонинг ечимини топиш йўллари ҳақида ҳеч қандай маълумот, кўрсатма ёки маслаҳат 
бермайди. Ечимни топиш тингловчиларнинг зиммасида бўлиб, улар ана шу мақсадда 
мустақил фаолият юритадилар. Бошловчи эса зарур ўринлардагина рағбатлантирувчи, 
тингловчиларни фаолликка даъват этувчи фикрларни билдириши ёки навбатдаги саволни 
ўртага ташлаши мумкин. Ана шу хусусиятига кўра баҳс-мунозарани муайян муаммо 
юзасидан назарий ечимни топишга йўналтирилган кичик тадқиқотга қиёслаш мумкин. 
Техник воситаларнинг такомиллашуви улар хизматидан фойдаланиш кўламининг 
кенгайишига замин яратди. Бугунги кунда таълим жараёнини ташкил этишда турли 
кўринишдаги ахборот технологиялари ва замонавий техник қурилмалардан самарали 
фойдаланилмоқда. Видеотаҳлил интерфаол методлардан бири бўлиш билан бирга 
психологик-педагогик мазмундаги муайян ҳодисаларни тасвир ёрдамида қайта ўрганиш, 
вазиятни батафсил таҳлил қилиш имкониятини яратади. Муаммоли таълим элементи 
сифатида видеотаҳлилдан самарали фойдаланиш тингловчиларни шахслараро муносабатлар 
мазмуни, муаммоли вазиятларни ҳал этиш, шунингдек, таълим тизимида психологик 
хизматни ташкил этиш борасидаги илғор иш тажрибалари билан таништиришда самарали 
саналади. 
Видеотаҳлил учун ўқув кўрсатувлари, диафильмлар, шунингдек, амалиётчи-
психологларнинг иш тажрибаларини ёритувчи лавҳалар танланади. Видеотаҳлил ёрдамида, 
яна шунингдек, амалий тренинглар, ролли ўйинлар ва баҳс-мунозараларнинг мазмуни ҳамда 
натижаларини баҳолаш мумкин. 
Малака ошириш жараёнида видеотаҳлилнинг оммавий (курс) ёки гуруҳ иштирокида 
қўлланилиши кутилган натижаларни беради.
2. Малакани ошириш курсларида модул таълимидан фойдаланиш амалиётчи-
психологларни янги психолог билимлар, амалий психология ютуқлари ҳамда илғор 
педагогик технологиялардан хабардор қилишда самарали саналади. Модул таълимидан 
айниқса амалиётчи-психологларнинг мустақил таълим олишларини йўлга қўйиш, малака 
оширишга қадар уларни маълум ўқув материаллари билан таъминлаш ҳамда курсдан кейин 


67 
уларнинг фаолияти юзасидан мониторингни ташкил этишда мақсадга мувофиқ фойдаланиш 
мумкин. 
Бир сўз билан айтганда модул таълими амалиётчи-психологларни масофадан 
ўқитишга имкон беради. Бунда амалиётчи-психологлар алоҳида чоп этилган ёки компьютер 
варианти кўринишидаги блоклардан иборат материаллар билан таъминланадилар. Тақдим 
этилган материаллар амалиётчи-психологлар томонидан тўла ўрганилгандан сўнг уларга 
назарий билимларга эгаликни мустақил баҳолаш ва мавжуд билимларни мустаҳкамлашга 
хизмат қилувчи психологик ёки психологик топшириқ (машқ)лар юборилади.
Малака ошириш жараёнида модул таълими асосида амалиётчи-психологларга 
“Мактабда психологик хизматни ташкил қилиш” махсус курсининг ўқув дастурига мувофиқ 
“Психологик профилактика” мавзуси бўйича қуйидаги материаллар етказиб берилди: 
Модул таълими асосида амалиётчи-психологлар малакасини ошириш мазмуни 
Блоклар 
Ўқув материалларининг мазмуни 
1-
блок 
Психологик профилактика ишларининг мазмуни, шакллари, методлари ва 
усуллари 
2-
блок
Шахс камолоти ва таълим-тарбиясидаги психик бузилиш ва нуқсонларнинг ўз 
вақтида олдини олиш чоралари 
3-
блок 
Руҳий зўриқишларнинг олдини олишга қаратилган психотренинглар 
4-
блок 
Шахсни муайян шароит ҳамда ижтимоий муносабатларга мослаштириш 
(кўниктириш)га йўналтирилган (адаптацион) фаолият 
5-
блок 
Мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг таълим олишга психологик 
тайёргарлик даражасини ўрганиш 
6-
блок 
Янги турдаги таълим муассасалари (гимназиялар, касб-ҳунар коллежлари ва 
академик лицейлар)га ўқувчиларни қабул қилиш 
7-
блок 
Таълим ва тарбия, яшаш ва турмуш шароити билан боғлик невротик ҳолатлар, 
психологик танглик ҳамда зўриқишинг олдини олиш 
8-
блок 
Психологик консилиумларнинг мақсад ва вазифалари, уларни ташкил қилиш 
шакллари ва усуллари 
9-
блок 
Педагогик жамоа аъзоларидаги руҳий зўриқиш ва толиқишнинг олдини олиш, 
уларни бартараф этиш чора-тадбирлари 
10-
блок Педагогларда коммуникатив малакаларни шакллантириш йўллари 
11-
блок Педагоглар билан ҳамкорликда ўқувчилар билан индивидуал (якка тартибда) 
ишлашга йўналтирилган фаолият мазмунини ёритувчи дастурларни ишлаб 
чиқиш 
 
3. Малака ошириш тизимида дастурий таълимдан фойдаланиш тингловчиларнинг 
ички эҳтиёжлари, қизиқишлари, улар касбий фаолиятни ташкил этишда дуч келаётган 
муаммолар, шунингдек, амалиётчи-психологларнинг таянч маълумот даражаси ҳамда 
курсларнинг имкониятларини инобатга олган ҳолда ташкил этилади.
Амалиётни ўрганиш малака ошириш курсларида амалиётчи-психологларга асосан 
“Умумий психология” асослари борасидаги билимлар берилишига гувоҳ бўлинди. 
Ваҳонланки, курслар амалиётчи-психологларни улар томонидан ташкил этиладиган 
психологик хизматнинг самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи янги педагогик ва 
психологик билимлар, замонавий технологиялар, самарали ҳисобланувчи таълим ҳамда 
шахсни ўрганиш методлари билан таништириб бориши зарур.
Мазкур ҳолатни инобатга олган ҳолда тадқиқотни олиб бориш даврида 12 кунга 
мўлжалланган “Мактабда психологик хизматни ташкил қилиш” мақсадли курсининг ўқув-
мавзуий режаси (3-илова) ишлаб чиқилди ва дастури (4-илова) тайёрланди. 84 соатга 
мўлжалланган курс ўқув-мавзуий режасида бевосита мактабда психологик хизматни ташкил 
қилиш масалалари ўрин олди. Жумладан, мактабда психологик хизматни ташкил қилиш 
масалалар (халқ таълими тизимида психологик хизматни ташкил этиш ва 
ривожлантиришнинг долзарб масалалари, психологик ташвиқот ва тарғибот, психологик 
профилактика, психологик ташхис, психокоррекцион-ривожлантирувчи фаолият турлари, 


68 
психокоррекцион-ривожлантирувчи фаолиятларни ташкил этишда интерфаол усуллардан 
фойдаланиш, психологик маслаҳат, ўқувчиларнинг касб-ҳунарга лаёқатлилигини аниқлаш 
масалалари, ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтиришда ота-оналар билан ишлаш), педагогик 
психология (таълим тарбиянинг психологик асослари ва таълим самарадорлигини 
белгиловчи психологик омиллар, шахс психологияси, шахс шаклланишининг умумий 
қонуниятлари, педагогик қобилиятларни ривожлантирувчи психотренинглар, тарбияси 
оғишган ўқувчилар психологияси), ёш психологияси (турли ёшдаги ўқувчиларнинг 
психологик хусусиятлари, болаларни биринчи синфга қабул қилиш ва уларнинг мактабга 
мослашуви масалалари, ихтисослашган синф ва мактабларга иқтидорли ўқувчиларни танлаш 
ва улар билан ишлаш) ҳамда ижтимоий психология (шахс ва гуруҳлар психологияси, 
мулоқот самарадорлигига таъсир этувчи омиллар, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш 
масалалари, психотренингларни ўтказиш тартиби). 
Дастурдан, шунингдек, амалий машғулотлар ҳам ўрин олган. Улар қуйидагилардир: 
психотренингларни ўтказиш бўйича имитация машғулотлар ва илғор иш тажрибаларини 
ўрганиш (таянч мактаб ҳамда ташхис марказида кўчма машғулотлар). 
4. Ривожлантирувчи таълимда ўқув жараёни амалиётчи-психологларнинг ички 
имкониятлари ва уларни рўёбга чиқаришга йўналтирилади. Моҳиятига кўра амалий 
тренинглар амалиётчи-психологларда психологик хизматни самарали ташкил қилиш 
кўникма ва малакаларини шакллантириш билан бирга улар имкониятларининг тўла намоён 
этилишига ёрдам беради.
Глобаллашув шароитида таълим тизимида ҳам амалий тренинглардан фойдаланиш 
янада оммалашди.
Малака ошириш жараёнида амалиётчи-психологларда психологик хизматни ташкил 
этиш борасидаги қуйидаги кўникма ва малакаларини шакллантиришда амалий тренинглар 
ўзига хос аҳамиятга эга: 
1) психологик хизмат моҳиятини ёритувчи махсус (кўчирма, психологик тавсифнома, 
психологик хулоса, психологик харита, психологик хизмат (махсус тренинг, суҳбат ва 
интервьюлар) баённомаси ҳамда ривожланиш харитаси) ҳамда ташкилий-методик 
(хронометраж, амалиётчи-психологнинг иш режими ва иш режаси, ҳисоботлар (ойлик, ярим 
йиллик ва йиллик ҳисоботлар, психологик сўровлар журнали каби) ҳужжатларни юритиш;
2) ўқувчилар, ота-оналар, педагогик жамоа, синф раҳбарлари ва ўқитувчиларга 
психологик маслаҳатлар бериш; 
3) мактабгача таълим ёши болаларининг мактабга психологик тайёрлик даражасини 
ташхислаш; 
4) ўқувчиларнинг хулқи ва ахлоқида юз бераётган “оғишлар”ни бартараф этиш; 
5) иқтидорли ўқувчиларни излаб топиш ва уларнинг ихтисослашган синфларга жалб 
этиш; 
6) таълим жараёни самарадорлигини ошириш бўйича педагогик жамоага психологик 
ёрдам кўрсатиш; 
7) таълим субъектлари (ўқувчилар, ўқитувчилар, тарбиячилар, таълим 
муассасаларининг раҳбарлари)да юзага келган психологик зўриқиш ва толиқишларни 
бартараф этиш; 
8) ўсмир ҳамда ўспиринларни мустақил оилавий ҳаётга тайёрлаш; 
9) ривожланишдан ортда қолган болаларни руҳан қўллаб-қувватлай олиш; 
10) ўқувчиларни қизиқиш, лаёқат ва қобилиятларини инобатга олиш асосида уларни 
муайян касб ёки ҳунарларга тўғри йўналтириш; 
11) самарали психологик методлар ва илғор педагогик технологиялардан касбий 
фаолиятда фаол фойдаланиш; 
12) шахслараро муносабатларни самарали ташкил этиш ҳамда шахсда турли соҳалар 
бўйича қобилиятларни ривожлантиришга ёрдам берувчи психологик тренингларни ташкил 
этиш.
Малака ошириш жараёнида амалиётчи-психологларни долзарб психологик ва соҳага 
яқин педагогик муаммолар бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари, психологик 
хизматни ташкил этиш бўйича илғор иш тажрибалари, шахсни ўрганиш ҳамда унинг 


69 
ривожланишини таъминлашда ривожлантирувчи таълим элементи сифатида намойиш (ёки 
ҳимоя) методидан фойдаланиш ҳам кутилган натижаларни қўлга киритиш имкони беради.
Тажриба-синов ишларини олиб бориш даврида амалиётчи-психологларга намойиш 
методи ёрдамида психологик хизматни ташкил этиш муаммосига оид қуйидаги адабиётлар 
тўғрисида маълумотлар берилди:
1. 
Баратов Ш. Таълимда психологик хизмат асослари. – Бухоро: Бухоро давлат 
университети, 1999. – 86 б. 
2. 
Дубровина И.В. Школьная психологическая служба. – М.: Педагогика, 1991. – 230 
с. 
3. 
Йўлдошев Р., Азимов И. Малака оширишда ўқитишнинг фаол усуллари // Халқ 
таълими ж. – Т.: 2001. 4-сон. – 20-б. 
4. 
Рабочая книга школьного психолога //Под ред. И.В.Дубровина. – М.: 
Просвеҳение, 1991. – 303 с. 
5. 
Жуманиёзова М.Т. Малака ошириш жараёнида ўқитувчиларни инновацион 
фаолиятга тайёрлашнинг педагогик асослари: Пед.фан.номз. … дисс.автореф. – Т.: 2007. – 22 
б. 
6. 
Махмудов Д.Й. Махсус таълим муассасалари тарбияланувчиларига малакали 
психологик хизмат кўрсатишнинг педагогик шарт-шароитлари: Пед.фанл.номз. … дисс. – Т.: 
2007. – 
147 б. 
Тингловчилар томонидан малака ошириш курси якунида топшириладиган ижодий-
малакавий ишларини тақдим этиш чоғида ҳам намойиш (ҳимоя) методидан фойдаланиш 
кутилган натижаларни бериши тажриба синовида исботланди.
Мазкур метод амалиётчи-психологларда касбий фаолиятни ташкил этишга нисбатан 
ижодий ёндашиш, ўз устида ишлаш, мустақил таълим олиш кўникмаларини ҳам 
ривожлантиришга ёрдам беради. 
Намойиш (ҳимоя) методидан фойдаланишда бир қатор шартларга амал қилинади. 
Жумладан: 
1) ўрганилиши назарда тутилган ёки талаб этилган муаммо бўйича изланиш олиб 
бориш (мавжуд адабиётлар билан танишиш, танланган объектни кузатиш, воқеа ёки 
ҳодисаларни таҳлил қилиш); 
2) мақсадни аниқ белгилаш ва улар асосида муайян вазифаларни ҳал этиш; 
3) тўпланган назарий маълумотлар, олинган амалий натижалар (кузатишлар 
натижаси) ҳамда тезисларни умумлаштириб, муйян тартибга солиш; 
4) компьютер варианти ёки плакатларда муаммонинг моҳиятини ёритиш; 
5) намойиш (ёки ҳимоя) юзасидан мунозара ташкил этиш (тингловчиларнинг 
намойиш (ёки ҳимоя) бўйича ижобий ва танқидий фикрларини тинглаш);
6) намойиш (ёки ҳимоя)ни баҳолаш (билдирилган ижобий ва танқидий фикрлар 
асосида ягона хулосага келиш).
Малака ошириш жараёнида амалиётчи-психологлар томонидан ижодий-малакавий 
ишлар бўйича намойиш (ёки ҳимоя) индивидуал ёки гуруҳ асосида ташкил этилиши мумкин.
Намойиш ёки ҳимоя методи ёрдамида муаммо моҳияти, унинг ечими ҳамда 
тавсияларнинг турли символ, схема, тасвир, расм, шакл, жадвал ва бошқалар кўринишида 
ифодалаш анъанаси шаклланган. 
5. Ўйин технологиялари ўзида ролли ва ишбилармонлик ўйинларини акс эттиради. 
Уларнинг моҳиятини ўрганиш асосида амалиётчи-психологларнинг касбий малакаларини 
оширишда ишбилармонлик ўйинларининг таъсирчанлиги нисбатан пастли маълум бўлди. 
Шу сабабли курсларда машғулотларни ташкил этишда асосан ролли ўйинлардан 
фойдаланилди. Қуйида шу ҳақида сўз юритилади. 
Ролли ўйинлар амалиётчи-психологларда психологик хизматни самарали ташкил 
этиш кўникма ва малакаларини ўзлаштиришга ёрдам беради. Таълим жараёнининг 
иштирокчилари (масалан, ўқувчилар, ота-оналар, педагогик жамоа вакили, эксперт, 
ижтимоий ташкилотларнинг ходимлари ва бошқалар) сифатида турли ролларни бажариш 
асосида психологик мазмунга эга педагогик муаммоларни ҳал этиш амалиётчи-психологлар 
томонидан зарур назарий билимларни тўла англанишини таъминлайди. Ролларни ижро этиш 


70 
асосида мактаб амалиётида кўзга ташланувчи муаммоларнинг эътиборсиздек кўринган 
жиҳатлари юзасидан ҳам фикрлаш имконияти юзага келади.
Масалан, ролли ўйинлардан фойдаланиш амалиётчи-психологларда тарбиясида 
оғишлар кўзга ташланувчи ўқувчилар билан ишлашда мазкур ҳолатнинг сабабларини ҳар 
томонлама ўрганиш, ана шундай ўқувчиларнинг ички кечинмалари, ўй-хаёллари, уларни 
қийнаётган муаммоларни таҳлилий ўрганиш, ота-оналар, оиланинг бошқа аъзолари, 
педагогик жамоа ва жамоатчилик томонидан уларнинг инкор этиш эмас, аксинча, зарур 
ёрдам кўрсатиш имкониятларини аниқлашга қаратилган ҳаракат лойиҳасини фикран 
шакллантириш ва уни амалга ошириш малакаларини ўзлаштиришга ёрдам беради.
Ролли ўйинлардан самарали фойдаланишда муайян шартларга амал қилиш талаб 
этилади. Яъни: 
1) тингловчиларни ўйин моҳияти ва шартлари билан таништириш; 
2) уларнинг имкониятлари ва касбий лаёқатларини инобатга олган ҳолда ролларни 
тақсимлаш; 
3) ўйиннинг ташкил этилиш вақтини белгилаш; 
4) гуруҳ тингловчиларининг бирдек ўйинга жалб этилишини таъминлаш; 
5) ролли ўйинлардан фойдаланишнинг амалиётчи-психологлар учун аҳамиятини 
баҳолаш ва кутилаётган натижани тахмин қилиш; 
6) ролли ўйиннинг ташкил этилиши, мазмуннинг очиб берилиши ва кутилган 
натижаларни бера олганлиги юзасидан муҳокама ташкил этиш. 
6. Малака ошириш курсларида амалиётчи-психологларда ўқув фаоллигини юзага 
келтириш ва уларда психологик хизматни тўғри, самарали ташкил этиш кўникма ва 
малакаларини шакллантиришга хизмат қилувчи таълим турларидан яна бири – бу интерфаол 
таълим саналади.

Интерфаол таълим” моҳиятини англаш учун жаҳон ҳамда республика узлуксиз 
таълим тизимида ташкил этилаётган таълимнинг самарадорлик нуқтаи назаридан ўрганиш 
мақсадга мувофиқдир. Бугунги кунда таълим муассасаларида ташкил этилаётган ўқитиш 
жараёнини унинг ташкил этилишига кўра қуйидагича гуруҳлар мумкин: 
1) пассив (экстрафаол) таълимда ўқитувчининг етакчилиги тўла таъминланиб, у 
ўзининг имкониятларига таянган ҳолда таълим ташкилий шакли, унда қўлланиладиган 
методлар, воситалар ва ҳатто таълим мазмунини белгилайди ва ўқув ахборотлари (билимлар) 
оғзаки баён қилиш ёки кўргазмали қуроллар воситасида етказиб берилади, авторитар 
бошқарувга асосланган мазкур таълим ўқувчиларнинг эркин мулоҳаза юритиш, шахъсий 
фикрларини баён этиш, ижодий лаёқатларини намойиш қилишга тўсқинлик қилади; 
2) фаол (инглизча “akt” – “фаоллик” , русча “актив” – “фаол”) таълим пассив 
таълимдан ўқувчиларнинг ижодий ишлашлари, таълимий топшириқларни мустақил 
бажаришлари учун имконият ярата олиши билан фарқланади, ўқитувчининг муайян 
даражада ижодий изланишга лаёқати борлиги ва ўқувчиларни ҳам қисман бўлса-да, мустақил 
равишда билимларни ўзлаштиришга йўналтира олиши таълим жараёнида айрим ютуқларга 
эришиш имконини беради. Бироқ, фаол таълимнинг дидактик нуқтаи назардан камчилиги 
таълим ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ўзаро ҳамкорлигига асосланмайди; 
3) интрофаол (“интро” – “ташқарига”) таълим аксарият ҳолларда ўқувчиларнинг 
фаолликлари асосида, яъни ўқувчилар томонидан ташкил этилади, ўқитувчи ўқув дастури 
талабларидан келиб чиққан ҳолда синф (ёки гуруҳнинг) фаол, фанларни “аъло” баҳоларга 
ўзлаштирувчи ўқувчиларни аввалдан навбатдаги мавзулардан хабардор қилиб, уларга таълим 
жараёни (дарс)ни ташкил этиш вазифасини топширади, ўқувчилар ўзларининг имкониятлари 
ва ижодий ёндашувлари асосида таълим жараёнини ташкил этадилар, фаол таълимда 
ўқувчиларнинг ўқув фаолликлари ошса-да, ўқитувчининг фаолияти сустлашади ва унинг 
вазифаси ташкиллаштириш, қисман бошқариш ва кузатишдан иборат бўлади; 
4) 
интерфаол (“inter” – “ўзаро”) таълимдан фойдаланиш тобора оммалашмоқда.
Мазкур таълим таълим субъектлари – ўқитувчи, ўқувчи ва ўқувчилар гуруҳи ўртасида юзага 
келувчи ҳамкорлик, қизғин баҳс-мунозалар, ўзаро фикр алмашиш имкониятига эгалик 
асосида ташкил этилади, ўқувчиларда эркин фикрлаш, шахсий қарашларини иккиланмай 
баён этиш, муаммоли вазиятларда ечимларни биргаликда излаш, ўқув материалларини 


71 
ўзлаштиришда ўқувчиларнинг ўзаро яқинликларини юзага келтириш, “ўқитувчи – ўқувчи – 
ўқувчилар гуруҳи” ўзаро бир-бирларини ҳурмат қилишлари, тушунишлари ва қўллаб 
қувватлашлари, самимий муносабатда бўлишлари, руҳий бирликка эришишлари кабилар 
билан тавсифланади.
Юқоридаги фикрларга таянган ҳолда айтиш мумкинки, интерфаол таълим – бу 
“ўқитувчи – ўқувчи – ўқувчилар” ўртасида ўзаро ҳамкорлик, ҳамфикрлик ва ҳамжиҳатликка 
асосланувчи таълим шакли бўлиб, ўқувчилар томонидан ўқув материалларининг тезкор ва 
самарали ўзлаштирилишини таъминлайди. 
Интерфаол таълимда фаол қўлланилувчи методлар сифатида амалиётчи-психологлар 
баҳс-мунозаралар, муаммоли вазиятларни ҳал қилиш, амалий тренинглар, ролли ўйинлар, 
ишбилармонлик ўйинлари, дебатлар, интервью, намойиш (ёки ҳимоя) ва ўзига хос шартларга 
эга интерфаол методлар билан етарли даражада таниш бўлишлари мақсадга мувофиқдир. 
Амалиётчи-психологларнинг малакасини ошириш курсларида интерфаол таълимни 
ташкил этишда моҳияти ва қўлланилиш мақсадига кўра баҳс-мунозаралар, муаммоли 
вазиятларни ҳал қилиш, амалий тренинглар, ролли ўйинлар, намойиш (ёки ҳимоя), 
видеотаҳлил ва ўзига хос шартларга эга интерфаол методлардан самарали фойдаланиш 
мумкин. Зеро, мазкур методлар амалиётчи-психологлар томонидан психологик хизмат 
моҳияти, мақсади, тамойиллари ва йўналишлари борасидаги пухта билимлар, шунингдек, 
фаолиятни тўғри режалаштира олиш, муайян тадбирлар (масалан, психологик диагностика, 
психологик маърифат ва ташвиқот, психологик профилактика, ўқувчилар, ота-оналар, синф 
раҳбарлари ва ўқитувчилар учун психологик ёрдам кўрсатиш, психокоррекция ва 
ривожлантириш ҳамда ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш)га оид технологик харита ёки 
лойиҳаларни ишлаб чиқиш борасидаги касбий фаолият кўникма ва малакаларига эга бўлиш 
имконини беради.
7. Ҳамкорлик таълими педагог ва тингловчиларнинг таълимий фаолият жараёнида 
биргаликда ривожланиши, бир-бирини чуқур тушуна олиши, бир-бирларига нисбатан 
қалбан яқинликни ҳис қилиши, фаолият босқичлари ва шу босқичларда эришилган 
натижаларни ҳамкорликда таҳлил қилишидан иборат бўлиб, илғор, ривожлантирувчи 
ғояларни ўзида акс эттириши билан алоҳида аҳамият касб этади.
Ҳамкорлик таълими қуйидаги мақсадли йўналишларга асосланади: 

педагогик талабни инкор этган ҳолда таълимий ҳамкорликка асосланувчи 
муносабатларни ташкил этиш; 

тингловчи (ўқувчилар)га инсонпарварлик ғоялари асосида индивидуал ёндашиш; 

таълим жараёнида касбий ва маънавий бирликнинг қарор топишига эришиш. 
Ҳамкорлик таълимининг асосий ғояси ўқув топшириқларини биргаликда бажариш 
ҳамда биргаликда таълим олишни назарда тутади. Бундай таълим технологиясини қўллашда 
тингловчилар ўқув топшириқларини шериклари билан ҳамкорликда тўғри бажаришлари 
билан бирга гуруҳнинг ҳар аъзосида таълимий фаолликни юзага келтиришга ҳам эътибор 
қаратиш лозим. 
Тажриба-синов ишлари даврида ҳамкорлик таълими қуйидаги уч босқич асосида 
қўлланилди: 
1-
босқич – малака ошириш курслари педагоглари таълим жараёнини ташкил этишга 
тайёргарлик кўрадилар, бунда иштирокчилар олдиндан ўрганилади, муаммоли вазиятлар 
содир бўлиши мумкинлигини билган ҳолда муқобил усуллардан фойдаланишни эътиборга 
олинади, жиҳозлар ва жой тайёрланади. 
2-
босқич – таълим жараёнини амалга ошириш (яъни гуруҳ ишини ташкил этиш, 
муаммони гуруҳлар иштирокида ҳал этиш йўлларини ишлаб чиқиш ва энг мақбулларини 
танлаш). 
3-
босқич – таълим жараёнининг бориши ва унинг якунларини таҳлил этиш, хулосага 
келиш. 
8. Малака ошириш тизимида табақалаштирилган таълимдан фойдаланиш амалиётчи-
психологларнинг касбий лаёқатлари, қизиқишлари ва қобилиятларини аниқлаш асосида 
уларга турли ўзлаштириш даражалари бўйича, бироқ ўқув дастурии ёки станарт 
меъёрларидан кам бўлмаган ҳажмдаги материалларни беришга йўналтирилади. Малака 


72 
ошириш курсларида жалб этилувчи тингловчиларнинг бой иш тажрибасига эга эмасликлари, 
аксарият тингловчиларнинг фоалиятларини бошлаганлигига кўп бўлмаганлиги ҳамда 
мутахассис сифатида таянч маълумотга эга амалиётчи-психологлар сонининг кўп эмаслиги 
тадқиқотни олиб боришда табақалаштирилган таълимдан фойдаланиш самарали эмаслигини 
кўрсатди.
Юқорида номлари қайд этилган таълим турларидан малака ошириш тизимида 
самарали фойдаланишда турли номлар билан юритилувчи ва муайян шартлар асосида 
ташкил этилувчи интерфаол методларни ҳам қўлланиш тингловчиларнинг фаолликларини 
оширади ва уларни дастур мавзуларини ўрганишга ижодий ёндашишга ундайди. Манбаларда 
кўрсатилишича, бу каби интерфаол методларнинг 50 га яқин тури мавжуд. Масалан, “Ақлий 
ҳужум”, “Фикрларнинг шиддатли ҳужуми”, “Кластер”, “Вен диаграммаси”, “Чархпалак”, 
“Инсерт стратегияси”, “Ўргамчик тўри” ва бошқалар.
Амалиётчи-психологларнинг малакасини ошириш жараёнида юқоридаги каби 
методлардан фойдаланиш назарий билимларни мустаҳкамлаш, янги билим, замонавий 
таълим техникалари ва педагогик-психологик технологияларни фаол ўзлаштириш, амалий 
кўникма ва малакаларни янада ривожлантиришга ёрдам беради.
Шундай қилиб, малака ошириш тизимида турли кўринишдаги илғор педагогик 
технологиялардан самарали фойдаланиш амалиётчи-психологларнинг касбий билимларини 
бойитибгина қолмай, шу билан бирга уларнинг курслардаги фаолликларини ҳам юзага 
келтиради, таълим мазмунини ўзлаштиришга нисбатан ижодий ёндашишга ундайди. 

Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish