Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат чет тиллар институти



Download 1,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/202
Sana23.02.2022
Hajmi1,84 Mb.
#174672
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   202
Bog'liq
pedagogik texnologiyalar va pedagogik mahorat

Назорат саволлари: 
1. 
Таълимда "инновацион жараёнлар" термини нимани англатади? 
2. 
Инновацион фаолиятдаги акмеологик ёндашувга изоҳ беринг. 
3. 
Инновацион фаолиятдаги "креативлик" деганда сиз нимани тушунасиз? 
4. 
Инновацион фаолият таркибидаги "рефлексия"ни тушунтириб беринг.
5. 
Инновацион фаолиятни шакллантириш шартларини изоҳлаб беринг
Фойдаланилган адабиётлар: 
1. 
Каримов И.А. «Баркамол авлод-Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори».- Т.: 
Ўзбекистон, 1997 йил. 
2. 
Азизхўжаева Н.Н. Ўқитувчи тайёрлашнинг педагогик технологияси. Т.: 2000. 
3. 
Беспалко В.П. Педагогика и прогрессивные технологик обучения-М., 1995
4. 
Кларин М.В. Инновационные модели учебного процесса в современной 
зарубежной педагогике – М.,1994. 
 


38 
2-
МАВЗУ. ЎҚИТУВЧИ МЕҲНАТИНИ ИЛМИЙ АСОСДА ТАШКИЛ ЭТИШ 
РЕЖА: 
1. Ўқитувчи меҳнатини илмий асосда ташкил этишда педагогик маҳоратнинг роли. 
2. 
Объектив - шахсий хусусиятларнинг ўқитувчи меҳнатига таъсири.
3. Ўқитувчи меҳнати асосида маънавий дунёсини ва умуминсоний қадриятларга 
нисбатан муносабатини такомиллаштириш.  
 
Таянч тушунчалар
Ўқитувчи меҳнати; демократик ҳуқуқий жамият; педагогик маҳорат 
компонентлари; миллий мафкура; фанлар интеграцияси; ижтимоий фойдали меҳнат; кун 
тартиби; объектив шахсий хусусиятлар; иқтидор ва қобилият; педагогик техника; билим 
ва ихтисослик; ўқитувчининг ёш хусусиятлари; ўқитувчининг касбий турғунлиги; 
ижодкорлик; меҳнатда фаоллик; умумбашарий қадриятлар; педагогик қадриятлар; юксак 
маънавият; интеллектуал онг; ўқитувчи ижодий меҳнатининг асоси. 
Давлат ва жамият ҳаётини модернизациялаш жараёнларининг ҳаракатга келтирувчи 
кучи, Ўзбекистоннинг бугунги ва истиқболдаги изчил тараққиётининг бош омили бўлган 
инсоннинг маънавиятини ва касбий салоҳиятини юксалтиришда ўқитувчиларнинг тажрибаси 
ва маҳоратини янада такомиллаштириш муҳим аҳамиятга эга. Ўқитувчи бугунги кунда 
таълим ва тарбия бераётган шогирдларининг камолоти билан мамлакатимиз келажагига 
улкан пойдевор қўяди. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов “Юксак 
маънавият – енгилмас куч” асарида ўқитувчи меҳнатини юксак баҳолаб шундай дейди: 
“Ота-оналаримиз қатори биз учун энг яқин бўлган яна бир буюк зод – ўқитувчи ва 
мураббийларнинг олижаноб меҳнатини ҳурмат билан тилга оламиз. Биз юртимизда янги 
авлод, янги тафаккур соҳибларини тарбиялашдек масъулиятли вазифани адо этишда 
биринчи галда ана шу машаққатли касб эгаларига суянамиз ва таянамиз, эртага ўрнимизга 
келадиган ёшларнинг маънавий дунёсини шакллантиришда уларнинг хизмати нақадар беқиёс 
эканини яхши тасаввур қиламиз”. Демак, бугунги кун ўқитувчиси ўз устида тинимсиз меҳнат 
қиладиган, ҳар томонлама кенг фикрлайдиган, илғор педагогик ва ахборот технологияларини 
самарали қўллай оладиган ижодкор шахсга, ёшларнинг юрагига чуқур кириб борадиган 
юксак фазилатлар эгасига айланишини ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда. Шу нуқтаи назардан, 
ҳозирги кунда ўқитувчининг педагогик маҳоратини янада ошириш муаммоси давр 
талабидир. 
Демократик ҳуқуқий жамият қуриш жараёнида ўқитувчининг ўрни, вазифалари ёш 
авлодни тарбиялаш ишига жавобгарлиги муҳим аҳамиятга эга. Олиб борилаётган 
ислоҳотларнинг ижобий натижалар беришини етук ва малакали мутахассислар таъминлайди. 
Уларни вояга етказиш, таълим–тарбия бериш, ўқитувчига юклатилган талабларнинг кун 
сайин ортиб бориши, уларни ҳал этиш вазифаси ўқитувчи меҳнатини илмий асосда тўғри 
ташкил этилишига боғлиқ.
Ҳозирги замон ўқитувчиси ўз педагогик меҳнати жараёнида қатор таълим–тарбиявий 
вазифаларни бажаради. У аввало таълим муассасалари ўқув жараёнининг асосий 
ташкилотчиси. Ўқитувчи таълим – тарбия жараёнида ҳамда дарсдан ташқари фаолиятда 
ўқувчиларнинг порлоқ келажаги учун жавобгар шахсдир. Ушбу улкан масъулият ижобий 
натижалар бериши учун ўқитувчи аввало ўзининг педагогик маҳоратига таянади. Педагогик 
маҳорат шундай бир малакалар йиғиндисидирки, унинг натижаси ўқитувчи меҳнатида ва 
ўқувчилар хулқи, одоби, тарбиясида, келажакда етук мутахассис кадр бўлиб етишишида ўз 
аксини топади. Ўқитувчи ўзининг қизғин меҳнати жараёнида педагогик маҳоратнинг 
қуйидаги компонентларини маълум даражада ўзлаштириши лозим:

ёшлар психологиясига оид билимларга эга бўлиши; 

нутқ маданиятининг барча турлари ва методларини билиши; 

ўқитувчи қобилияти (эмпатия, перцептив, дидактик, конструктив, коммуникатив, 
англаш) нинг моҳиятини англаши; 

актёрлик маҳоратини (мимика, пантомимика, нотиқлик санъати) эгаллаши; 

ўз кайфиятини (ҳиссий психик ҳолат) бошқара олиши; 


39 

тарбияланувчилар билан мулоқот ва муомала маданиятини ўзлаштириши; 

педагогик техника услубларини ўз ўрнида қўллай олиш санъатига эга бўлиши. 
Ушбу педагогик маҳорат компонентлари мамлакатимизда олиб борилаётган 
ислоҳотлар, ижтимоий–иқтисодий талаблар моҳиятидан келиб чиқиши керак. Миллий 
мафкура, умуммиллий дастур талаблари, урф–одат ва анъаналар педагогик маҳорат асосида 
ташкил этиладиган ўқитувчи меҳнатнинг асосий моҳиятида ўз аксини топиши керак. 
Ўқитувчи меҳнатининг муваффақияти ва самараси уни илмий жиҳатдан пухта ташкил 
этишга, меҳнатни оқилона уюштиришга таъсир этадиган шарт – шароитларга ва меҳнатни 
амалга ошириш йўлларини тўғри белгилашга боғлиқ. Ўқитувчи меҳнати доимо ижодкорлик
билан амалга оширилади. Шунинг учун меҳнатни амалга оширувчи ўқитувчи аввало ўз 
меҳнатини режалаштиришда, ўзи пухта эгаллаган педагогик маҳоратига ва ўз илмига 
таяниши лозим. Ҳозирги замон ахборот коммуникацион технологияларининг тараққиёти 
даврида ўқитувчи меҳнатини илмий асосда ташкил қилиш фан ва техника ютуқларини 
ўқитувчи томонидан қай даражада ўзлаштирилишига ҳам боғлиқ. 
Шу билан бирга ўқитувчи меҳнатини илмий асосда ташкил қилиш учун фанлар 
интеграциясини, педагогика ва психология фанларининг энг сўнгги ютуқларини мунтазам 
ўзлаштириб бориш шарт. Ушбу билимлар ахборот коммуникацион технологиялари, матбуот, 
илмий журналлар, илмий адабиётлар асосида ўзлаштирилади. 
Ўқитувчи меҳнатини илмий асосда ташкил этишда вақтдан унумли фойдаланиш, 
ўзининг кенг имкониятларини ҳамиша ҳисобга олиш, ўқув ва тарбия жараёнида ҳар бир
дақиқадан унумли фойдаланиш, вақтни бекорга ўтказишга йўл қўймаслик муваффақият 
гаровидир. Ўқитувчи меҳнатини илмий асосда ташкил этишда аввало:

ўз ижодий имкониятларига ишониши; 

таълим муассасаларида олиб бориладиган таълим – тарбия жараёнини тўлиқ 
тасаввур эта олиши; 
-
ҳар бир тарбияланувчининг руҳий ҳолатини пухта билиши; 

ўз меҳнати механизмини, қонуниятларини, чекланган имкониятларини яхши 
англаши;

таълим-тарбия жараёнида ахборот коммуникацион технологияларидан унумли 
фойдаланишни билиши шарт. 
Ўқитувчи меҳнатини илмий жиҳатдан тўғри ташкил этиш бир мақсадга 
йўналтирилган ижтимоий–фойдали меҳнат бўлиб, у юқорида таъкидлаб ўтилганлардан 
ташқари, ақл ва диққатни, жисмоний кучни, шижоат ва ғайратни талаб этади. 
Ўқитувчи меҳнатини илмий жиҳатдан тўғри ташкил этишнинг қуйидаги воситаларга 
эътибор бериш лозим. 

Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish