206
(П.Жане, Ж.Пиаже, А.Валлон, А.А.Леонтьев ва бошқалар)
9
асосланиб, айтиш мумкинки,
касбий рефлексиянинг ривожланиш муаммоси ўқитувчининг педагогик маҳоратини ошириш
асоси сифатида ўрганилади.
Ўқитувчи ўз фаолиятини мунтазам таҳлил қилмаслиги
асло мумкин эмаслиги
исботланган, бу ўқитувчидан касбий фаолияти давомида атрофидаги инсонлар (ўқувчи, ота-
она, ҳамкасблари) билан мунтазам коммуникатив муносабатни ташкил этиш позициясида
тура олишини талаб қилади, ўқитувчида бу фаолият субъекти сифатида ўзига рефлексив
муносабатни шакллантиради, бу эса ижтимоий муносабатлар интериоризацияси (ташқи
омилларнинг ички омилларга ўтиши) натижаларини ўзида акс эттиради.
Демак, рефлексия,
гарчи онг функцияси саналсада, кишиларнинг ўзаро муносабатлари йиғиндиси таъсирида
шаклланади ва инсон психикасига сездирмасдан ўтади, у ўз навбатида, инсон фаолиятини
онгли равишда ўзгартириш мазмунини белгилайди.
Маълумки, ҳар қандай касбий фаолият объектни ўзгартириш жараёни бўлиб, айни
пайтда субъектнинг ўзини ҳам ўзгартириш жараёнидир,
фаолиятнинг сифат ва
самарадорлигини ошириш эса шахснинг фаолият субъекти сифатида такомиллашувига олиб
келади ёки аксинча бўлиши ҳам мумкин. Бу қоида А.А.Леонтьевнинг
«шахсни тадқиқ
қилишнинг тўғри йўли ижтимоий муносабатларда субъект фаолияти натижасида ўзи –
ўзини ҳаракатлантириш эвазига ҳосил бўладиган трансформацияларни (шакл ёки қиёфанинг
ўзгариши) ўрганишдан иборат» эканлиги ҳақидаги хулосаси рефлексив жараёнларни
ўрганиш учун ҳам асос саналади.
Ўқитувчи педагогик фаолиятини ўрганишга бағишланган кўп йиллик тажрибалар
асосида қилинган назарий хулосалар педагогик маҳоратнинг ривожланиш жараёнини бешта
элементдан иборат тизим асосида ўрганиш имкониятини беради. Бу ўқитувчининг касбий
рефлексияси ривожлангани сари кечадиган ва унинг асосида узлуксиз педагогик касбий
маҳоратини ва ўз – ўзини такомиллаштириш имкониятини таъминлайдиган жараёнларни
чуқурроқ тушунишни таъминлайди
(5–иловадаги чизмага қаранг).
Ўз–ўзини билиш жараёни ўқитувчининг педагогик маҳорати доирасида
маълумотларни қайд қилиш даражасида кечади, бунда
рефлексиянинг пассив шакли
устуворлик қилади. Ўқитувчи педагогик фаолиятида юзага келаётган турли қийинчиликлар
ва муаммоларнинг сабабларини, эришилаётган ютуқлар ва натижаларни шунчаки қайд қилиб
боради.
Ўз – ўзини англаш жараёни ўқитувчининг ўз фаолияти ва унда ўзига нисбатан
«метапозиция» (ноаниқ позицияда)да туриб, ўзига ташқаридан қараш, ўзини кузатиш
малакасини кўзда тутади. Бунда, интериоризация (ташқи омилларнинг ички омилларга
ўтиши) ҳодисаси амалга ошади, касбий қийинчиликларнинг келиб чиқиш сабаблари
расмийлаштирилади; фаолиятдан кўзланадиган асосий мақсад аниқланади, рефлексив –
«МЕН» шаклланади. Бу ўқитувчининг долзарб ривожланиш зонаси билан боғлиқ.
Ўз – ўзини белгилаш жараёнида бошланғич даража касбий эҳтиёжларни ҳисобга олиб
белгиланади ва жадал имкониятлар асосида фаолият режалаштирилади. Стратегик, тактик ва
тезкор вазифалар шакллантирилади. Ҳақиқий «МЕН» ва идеал «МЕН» нисбатланади
10
. Бу
ўқитувчининг энг яқин ривожланиш даражаси
11
билан боғлиқ.
Ўз – ўзини ривожлантириш жараёнида ўқитувчининг касбий фаолияти давомида
такомиллаштирилган педагогик маҳорати, рефлексияланган (яъни аввал фойдаланилган ва
уларнинг самарадорлигини баҳолаш натижасида тобора оптимал бўлиб чиққан методлар)
ҳаракат усуллари ва методларининг ўсиши содир бўлади.
Ўз – ўзини назорат қилиш ўқитувчи педагогик фаолияти жараёнида назарий ва амалий
тажрибалар асосида, ўз – ўзини касбий жиҳатдан назорат қилиб, педагогик маҳоратини янада
такомиллаштириб боришнинг иккинчи шакли бошланишини назарда тутади.
9
Қаранг: Краткий психологический словарь /Ред – сост. Л.А.Карпенко; Под общ.ред. А.В.Петровского, М.Г.Ярошевского. _
Ростов –на – Дону.1998, -106, 137, 257. Ж.Пиаже. Избранные психологические труды. Психология интеллекта. Генезис
числа у ребенка. Логика и психология. –М.1969; А.А.Леонтьев. Деятельность.Сознание. Личность. –М. 1975.
10
Қаранг: Берис Р.В.Развитие Я – концепции и воспитание. –М., 1986
11
Қаранг: Краткий психологический словарь / Ред. –сост. Л.А.Карпенко; Под общ. Ред. А.В.Петровского, 1998. – 117.
207
Юқорида таъкидланганидек, рефлексия муаммоси нафақат педагогика, психология,
фалсафа, мантиқ
каби фанларда, балки бошқа фанларда ҳам ўрганилади. Бу тушунча
талқинига биз таълим ривожланишининг фалсафий концепцияси (В.В.Краевский, Б.Т.
Лихачёв, Я.С.Турбовский ва бошқалар.) ғоялари нуқтаи назаридан ёндашамиз.
Бу ҳолатда
кишининг дунё, жамият, ўзининг бу дунёдаги ўрни ҳақидаги тобора умумий, кенг
тушунчаларининг педагогик воқелик билан алоқаси рефлексия предмети саналади.
Таъкидлаш жоизки, дастлаб онгда билимларнинг фалсафий рефлексия оқимидаги таҳлили
кечади, кейин у педагогик назария таркибига киради ва унинг бир қисмига айланади, сўнгра
фаолиятни назарий жиҳатдан англашнинг бошланғич нуқтаси бўлиб қолади. Шу тариқа
инсон ўз онгини, фаолиятини ривожлантириш механизмларини эгаллаш ва уларни мақсадли
бощқариш имкониятини қўлга киритади.
Б.Г.Ананьев, инсон характерининг шаклланиш жараёнини таҳлил қилиб, рефлексив
хоссалар шахснинг бошқа сифатларига қараганда анча кеч шаклланишини айтади. Унинг
фикрича:
«инсон ҳаёти давомида ўзаро муносабатларнинг кўплаб объектлари орқали ўтади,
натижада унинг онги ўз-ўзини англаш объектига айланади. Ўзининг хулқ–атвор субъекти
сифатида кўп маротаба англаш тажрибасини тўплаш ва унга муносабатлар, биз
рефлексия деб атайдиган характерга айланиши учун, хулқ–атворда уни мунтазам қўллаш
талаб қилинади».
Ушбу фикр касбий рефлексиянинг ривожланиши, бунинг натижаси ўлароқ, шахснинг
фаолият хусусиятлари билан балгиланган рефлексив қирралари шаклланишини
таъминлайдиган маълум шароитлар, вазиятларни яратиш зарурияти ҳақида хулоса қилиш
имкониятини беради.
Шундай қилиб,
олимларнинг тадқиқотларига таяниб, таъкидлаш мумкинки,
ўқитувчининг касбий педагогик маҳоратини ривожлантириш муаммосини фақат унинг
касбий рефлексиясини такомиллаштириш асосида ҳал қилиш мумкин. Касбий педагогик
рефлексия нафақат касбий фаолият, балки, билим, кўникма ва малакаларнинг ўсишини
таъминлайди ҳамда ушбу фаолиятни такомиллаштириш асоси ҳам саналади.
Ҳар қандай ўқитувчи ўз–ўзини тарбиялаш ва ўз–ўзини ривожлантиришга ҳатто жуда
кучли интилиши бўлса ҳам, ўзининг шахсий ривожланиш дастурини махсус малакаларсиз
белгилай олмайди, бу педагогик фаолиятдаги муваффақиятга эришиш, ўқитувчининг ўз
устида ишлашга тайёргарлиги, унинг ўз–ўзини таҳлил қила олиши, ўз–ўзини ташҳислаш
қобилиятининг қанчалик шаклланганлиги билан боғлиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: