Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


IV – мавзу. Пулга бўлган талаб, пул таклифи ва пул агрегатлари



Download 0,69 Mb.
bet9/29
Sana23.02.2022
Hajmi0,69 Mb.
#158913
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   29
Bog'liq
13 Укув материаллари маъруза матни, укув куланмалар МС

IV – мавзу. Пулга бўлган талаб, пул таклифи ва пул агрегатлари

4.1. Пул тушунчаси ва функциялари.




Марказий банкнинг пул-кредит сиёсатини амалга оширишда унинг анъанавий инструментларидан фойдаланиш амалиёти ҳал қилувчи ўрин тутади. Нафақат ривожланган саноат мамлакатларида (катта еттилик давлатлари — АҚШ, Япония, ГФР, Франция, Буюк Британия, Италия ва Канада давлатлари назарда тутилмоқда), балки ўтиш иқтисодиёти мамлакатларида ҳам анъанавий монетар инструментлардан фойдаланиш пул-кредит сиёсатини амалга оширишнинг таянч воситалари вазифасини бажармоқда.


Марказий банкнинг қайта молиялаш сиёсати анъанавий монетар инструментларнинг турларидан бири ҳисобланади. Марказий банкнинг қайта молиялаш сиёсати Марказий банк томонидан тижорат банкларини кредитлаш билан боғлиқ бўлган тадбирларнинг мажмуи бўлиб, ушбу сиёсат қуйидаги уч хил кредитлаш усулидан фойдаланилган ҳолда амалга оширилади:
а) тижорат банкларини Марказий банк томонидан уларнинг балансидаги тратталарни қайта ҳисобга олиш йўли билан кредитлаш усули;
б) тижорат банкларини Марказий банк томонидан уларнинг балансидаги қимматли қоғозларни гаровга олиш йўли билан кредитлаш усули;
в) тижорат банкларини тўғридан тўғри кредитлаш усули.
Мазкур усулда берилган кредитлар овердрафт шаклида ёки муддатли кредитлар шаклида берилади.
Ўзбекистон Республикасининг хўжалик амалиётида миллий валютада эмиссия қилинган тратталар муомаласининг мавжуд эмаслиги мамлакатимиз Марказий банкининг дисконт сиёсатини шакллантириш имконини бермайди. Бу эса, ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш ставкасининг муомаладаги пул массасига таъсир этиш даражасига ва шунинг асосида миллий валютанинг барқарорлигини таъминлашдаги аҳамиятини оширишга нисбатан кучли салбий таъсирни юзага келтиради.
Республикамиз тижорат банкларининг балансида юқори ликвидли қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар миқдорининг нисбатан жуда кичиклиги мамлакатимиз Марказий банки томонидан бериладиган ломбард кредитларининг ҳажмини оширишга жиддий тарзда тўсқинлик қилмоқда. Масалан, 2006 йилнинг 31 декабрь ҳолатига, Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари томонидан юқори ликвидли қимматли қоғозларга қилинган инвестицияларнинг умумий миқдори 38,9 фоизни ташкил этди. Бу эса, уларнинг брутто активлари умумий миқдорининг атиги 0,6 фоизини ташкил қилади14. 38,9 млрд. сўм миқдоридаги юқори ликвидли қимматли қоғозларга қилинган банк инвестицияларининг 4,8 млрд. сўми Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг облигацияларига қилинган инвестицияларга, 34,1 млрд. сўми республика ҳукуматининг қимматли қоғозларига қилинган инвестицияларга тўғри келди.
Шуниси ҳарактерлики, сўнгги йилларда республикамиз тижорат банкларининг юқори ликвидли қимматли қоғозларга қилинган инвестицияларининг брутто активлар ҳажмидаги салмоғининг пасайиш суръати кўзатилмоқда. Чунончи, 2003 йилда бу кўрсаткич 0,7 фоизни ташкил этган бўлса, 2005 йилда унинг амалдаги даражаси 0,6 фоизни ташкил этди15.
Республикамиз тижорат банкларининг юқори ликвидли қимматли қоғозларга қилган инвестицияларининг миқдори даражасининг жуда паст эканлиги Марказий банкнинг ломбард кредитлари ҳажмини сезиларли даражада ошириш имконини бермаяпди.
Кўпчилик хорижий давлатларда, шу жумладан, ўтиш иқтисодиёти мамлакатларининг кўпчилигида юқори ликвидли қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар тижорат банклари активларининг умумий миқдорида сезиларли даражада юқори салмоқни эгаллайди. Масалан, Россия Федерациясида 2005 йилнинг 1 декабрь ҳолатига, тижорат банкларининг ҳукуматнинг қимматли қоғозларига қилган инвестицияларининг умумий миқдори 467066 млн. рублни ташкил этди. Бу эса, уларнинг брутто активлари миқдорининг 5,0 фоизини ташкил этади16. Бунда Россия тижорат банклари томонидан қимматли қоғозларга қилинган инвестицияларнинг умумий миқдори 815562 млн. рублни ташкил этди. Демак, Россия тижорат банклари томонидан ҳукуматнинг юқори ликвидли қимматли қоғозларига қилинган инвестицияларнинг қимматли қоғозларга қилинган инвестицияларнинг умумий миқдоридаги салмоғи 57,3 фоизни ташкил этмоқда. Бу эса, тижорат банкларининг марказлашган ломбард кредитларини олиш имкониятини сезиларли даражада оширишга хизмат қилади.
Демак, ҳозирги даврда, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш сиёсати доирасида амалга ошириладиган дисконт операцияларининг мавжуд эмаслиги, ломбард операцияларининг эса ривожланмаганлиги, бизнинг фикримизча, қисқа муддатли даврий оралиқларда, Марказий банкнинг тижорат банкларига бериладиган муддатли кредитларининг ҳажмини ошириш йўли билан миллий ссуда капиталлари бозоридаги ресурслар таклифига ва кредитларнинг ўртача бозор даражасига таъсир этиш заруриятини юзага келтиради.
Биз қуйидаги жадвал маълумотлари орқали Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг марказлашган кредитлар бериш амалиётининг амалдаги ҳолатига баҳо берамиз.
1-жадвал

Download 0,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish