Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Қимматли қоғ озларни қайта баҳолашдан олинган даромадлар



Download 3,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/162
Sana23.02.2022
Hajmi3,05 Mb.
#141865
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   162
Bog'liq
buxgalteriya hisobi

 
Қимматли қоғ озларни қайта баҳолашдан олинган даромадлар деганда 
узоқ ва қисқа муддатли инвестициялар қийматини ошириш натижасида 
вужудга келган даромадлар тушунилади. Бундай даромадлар қайта баҳ олаш 
далолатномалари асосида ҳ исобланади. Ҳ исобланган даромад суммаси 0600 
―Узоқ муддатли инвестициялар ҳ исоби счѐтлари‖, 5800 ― Қисқа муддатли 
инвестициялар ҳ исоби счѐтлари‖ининг дебетида ва 9560 ―Қимматли қоғ 
озларни қайта баҳ олашдан олинган даромадлар‖ счѐтининг кредитида акс 
эттирилади. Йил охирида 9560- счѐтнинг кредитида тўпланган сумма унинг 
дебетига ва 9900 ―Охирги молиявий натижа‖ счетининг кредитига ѐзилади ва 
шу асосда у ѐпилади. 
Корхоналарнинг молиявий фаолиятидан олинган даромадларнинг
аналитик ҳисоби уларнинг турлари ва бошқа бошқарув учун зарур сегментлари 
бўйича олиб борилади.
 
5.ФАВҚУЛОТДАГИ ДАРОМАДЛАРНИНГ ҲИСОБИ 
 
21-сон БҲ МСга мувофиқ фавқулотдаги даромадларнинг ҳисоби 9710 
―Фавқулотдаги фойда‖ счѐтининг кредитида ҳисобга олинади. Бунда 
фавқулотда олинган ѐки ҳисобланган фойданинг турини кўрсатувчи счѐтлар
( 0100, 0400, 0700, 1000, 2900 ва бошқа счѐтлар) дебетланади. Йил охирида 
9710- счѐтнинг кредитида тўпланган сумма унинг дебетига ва 9900 ―Охирги 
молиявий натижа‖ счетининг кредитига ѐзилади ва шу асосда у ѐпилади. 
 
 
 
 
 
 
 
6.МУДДАТИ УЗАЙТИРИЛГАН ДАРОМАДЛАРНИНГ ҲИСОБИ 
Айрим хўжалик юритувчи субъектлар счѐтига ўз мижозларидан келгусида 
етказиб бериладиган товарлар ва маҳсулотлар, шунингдек бажариладиган 


136 
ишлар ва кўрсатиладиган хизматлар учун олдиндан пул маблағлари келиб 
тушади. Мисол учун, газеталар, журналлар, даврий тўпламларни чиқарувчи 
корхоналарда ушбу нашриѐт маҳсулотлари учун уларга олдиндан обуна бўлиш 
даврида мижозлардан пул маблағлари олинади. Аэрофлот, темирйўл ва 
шаҳарлараро автобус қатновлари хизматларини кўрсатувчи корхоналар 
чипталарни олдиндан сотишлари мумкин ва бунинг учун мижозлардан 
чипталар ҳақи олдиндан олинади. Бундай хўжалик юритувчи субъектларда 
активга эгалик ҳуқуқини сотиб олиш жараѐни амалга оширилган бўлсада, бироқ
келиб тушган пул маблағларини уларнинг даромади сифатида тан олиб 
бўлмайди. Чунки, бу ҳолатда нашриѐт маҳсулотларини уларнинг эгаларига 
ҳақиқатда етказиб бериш юз бермаган бўлади, шунингдек олдиндан сотиб 
олинган чипталар бўйича йўловчиларга хизматлар ҳақиқатда кўрсатилмаган 
бўлади. Демак, бундай ҳолатларда даромад сифатидаги пул киримлари юз 
бермайди, аксинча келгусида етказиб бериш ѐки хизматни кўрсатиш бўйича 
мижозлар олдида маълум мажбуриятлар вужудга келади. Айнан ушбу турдаги 
мажбуриятлар ҳисоб таълимоти ва амалиѐтида уларни ўзига хос номда тан 
олиш, ўлчаш ва акс эттиришни тақозо этади.
Собиқ совет ҳисоби тизимида юқоридаги мазмундаги пул оқимлари 
(кирими) келгуси давр даромадлари сифатида эътироф этилар ҳамда 
корхоналарнинг хусусий капитали элементларидан бири сифатида бухгалтерия 
балансида акс эттирилар эди. Халқаро ҳисоб таълимоти ва амалиѐтида эса ушбу 
мажбуриятларни муддати узайтирилган даромадлар, деб аташ ҳамда баланс 
ҳисоботида мажбуриятларнинг бир тури сифатида акс эттириш тартиби қабул 
қилинган. Республикамизда 2002 йилнинг бошидан кучга кирган 21-сон БҲМС 
«Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолияти бухгалтерия 
ҳисоби счѐтлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома»га асосан миллий 
корхоналаримиз амалиѐтига ҳам олдинлари «Келгуси давр даромадлари» деб 
номланган тушунча ўрнига «Муддати узайтирилган даромадлар» тушунчаси
мос равишда, уларни акс эттиришга мўлжалланган қуйидаги счѐтларни қўллаш 
кўзда тутилди: 
6210 ―Дисконт (чегирма)лар кўринишидаги кечиктирилган даромадлар‖; 
6220 ―Мукофот (устама)лар кўринишидаги кечиктирилган даромадлар‖; 
6230 ―Бошқа кечиктирилган даромадлар‖; 
7210 ―Дисконт (чегирма)лар кўринишидаги узоқ муддатли кечиктирилган 
даромадлар‖; 
7220 ―Мукофот (устама)лар кўринишидаги узоқ муддатли кечиктирилган 
даромадлар‖; 
7230 ―Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар‖; 

Download 3,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish