Мониторинг ва баҳолаш: Оғзаки, тест савол-жавоблари.
27-маъруза
СОЛИК ВА СТАТИСТИК ҲИСОБОТНИ ТУЗИШ
220
3. ПУЛ ОҚИМЛАРИ ТЎҒРИСИДА ҲИСОБОТНИ ТУЗИШ ВА
ТАҚДИМ ЭТИШНИНГ КОНЦЕПТУАЛ АСОСЛАРИ (МАҚСАДИ,
МУДДАТЛАРИ, ФОРМАТЛАРИ, ТУЗИШ ВА ТАҚДИМ ЭТИШ
УСУЛЛАРИ)
Молиявий ҳисоботнинг муҳим шаклларидан яна бири бўлиб «Пул
оқимлари тўғрисида ҳисобот» ҳисобланади. Халқаро таълимотда ушбу ҳисобот
«Пул маблағлари ҳаракати тўғрисида ҳисобот» деб аталади.
Турлича номланишидан қатъий назар, ушбу ҳисоботнинг бош мақсади
бўлиб корхонада ҳисобот даврида юз берган пул оқимлари, яъни уларнинг
кирими ва чиқими, шунингдек давр боши ва охиридаги ҳолати тўғрисида
йиғма маълумотларни акс эттириш ҳисобланади.
Халқаро амалиѐтда ва республикамизда қўлланилаѐтган ушбу ҳисоботда
пул оқимларини акс эттирувчи кўрсаткичлар корхоналарнинг пул оқимлари
тўғрисидаги маълумотларни бевосита фаолият турлари бўйича гуруҳлашга
йўналтирилган. Чунончи, 7-сон БҲХС «Пул маблағлари ҳаракати тўғрисида
ҳисобот» ва 9-сон БҲМС ―Пул оқимлари тўғрисида ҳисобот‖га мувофиқ
корхоналарнинг пул оқимларини асосан қуйидаги фаолият турлари бўйича
гуруҳлаш кўзда тутилган:
221
Do'stlaringiz bilan baham: |