Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети



Download 2,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/272
Sana23.02.2022
Hajmi2,91 Mb.
#126638
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   272
Bog'liq
mehnat iqtisodiyoti va sotsiologiyasi

И
ишб.

R · n; 
Бунда: И
ишб.
– меҳнатга ишбай ҳақ тўланадиган ходимнинг иш ҳақи 
(сўм); R – маҳсулот (бажарилган иш) бирлиги учун белгиланган иш ҳақи 
(сўм); n – тайёрланган маҳсулот (бажарилган иш)нинг миқдори (сўм). 
Амалда меҳнатга ишбай ҳақ тўлашнинг қуйидаги тизимлари: якка 
тартибдаги, жамоа (бригада), бир йўла ҳақ тўлаш, бевосита, ишбай-
прогрессив ва ишбай-регрессия тизимлари қўлланади. 


121 
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг якка тартибдаги ишбай тизимида 
бажарилган ишнинг (буюм, деталь, операция) ҳар бир бирлиги учун 
ўзгармас ишбай нарх белгиланади. У қуйидаги формулалардан бири 
бўйича аниқланади: 
ич
Тр
Н
С
R

ёки

 С
тр 
· Н
вт
; 
Бунда: R – ишбай нарх (сўм, тийин); С
тр
– бажарилаётган иш 
разрядига тўғри келадиган тариф ставкаси (сўм, тийин); Н
ич
– маҳсулот 
ишлаб чиқариш нормаси; Н
вт
 – вақт нормаси. 
Ишбай нархларни аниқлашда тариф ставкалари учун олинадиган 
вақт бирлиги нормалар белгиланадиган вақт бирлигига мос келишига 
(соат, смена) риоя қилиниши зарур. 
Кўп станокли хизмат кўрсатиш шароитида якка тартибдаги ишбай 
ҳақ тўлашни ташкил этиш муайян ўзига хослиги билан ажралиб туради. 
Агар ишбай ишчи вақт нормалари бўйича бир неча станокда ишласа, 
белгиланган хизмат кўрсатиш меъёри шу доирада бўлганда, ишбай 
норхлар қуйидаги формула бўйича аниқланади: 
вт
тр
Н
п
С
R



Бунда: n – хизмат кўрсатиш меъёри билан белгиланган станоклар 
сони. 
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг жамоа (бригада) ишбай тизими 
шундайки, бунда ишчиларнинг иш ҳақи ишлаб чиқариш бригадаси 
бажарган иш ҳажми (маҳсулот миқдори)га мувофиқ ҳисоблаб чиқилади. 
Ишбай ҳақ тўлашнинг бу тури анча самарали бўлади, чунки ишчилар 
гуруҳи ишлаб чиқариш топшириқларини бажариш учун бир вақтда куч-
ғайрат сарфлаш зарур бўлади, яъни бригада аъзолари ўртасида доимий 
ишлаб чиқариш алоқаси ўрнатилади, унинг бузилиши эса меҳнат 
натижаларига салбий таъсир кўрсатади. Мазкур тизимнинг татбиқ этиш 
соҳаси ишлаб чиқаришни комплекс механизациялашни амалга оширишга 
қараб кенгайтириб борилади. У эгали алоҳида-алоҳида бажарилган 
кўпгина операцияларни бирга қўшиб бажариш имконини беради.
Жамоада ишбай ҳақ тўлаш усули комплекс бригадаларда кенг татбиқ 
этилади. Уларда касбларни бирга қўшиб бажариш ва ишчиларнинг бир-
бирлари ўрнида ишлаши ривожланган бўлада (қурилиш бригадалари 
кўмир ва кон-маъдан саноатидаги тозалаш забойларида, ўрмон ёғочи 
тайёрлашда). У бригада бўлиб хизмат кўрсатишда, йирик агрегатларни, 
аппарат ва механизмларни кузатиш ва назорат қилишда ҳам мақсадга 


122 
мувофиқдир.
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг мазкур тизимида ишчиларнинг иш ҳақини 
ҳисоблаш бутун бригада учун мўлжалланган умумий жамоа нархларини 
татбиқ этган ҳолда амалга оширилади (бунда бригада ичида қатъий, 
барқарор меҳнат тақсимоти бўлмайди) ёки якка тартибдаги ишбай 
нархларни татбиқ этган ҳолда амалга оширилади (бунда бригадада 
ишчиларнинг меҳнати қатъий тақсимланган бўлади). Биринчи ҳолда 
бригада томонидан бажарилган иш ҳажми, ишлаб чиқарилган маҳсулот 
бирлиги учун умумий жамоа нархи асосида умуман бригаданинг иш ҳақи 
белгиланади, кейин эса бу иш ҳақи унинг аъзолари ўртасида тақсимланади. 
Иккинчи ҳолда ҳар бир ишчининг меҳнатига у бажарган маълум бир иш 
турига қараб белгиланадиган нархлар бўйича ҳақ тўланади. Бунда ишлаб 
чиқарилган маҳсулотни ҳисобга олиш умуман бригада ишлаб чиқарган 
маҳсулотнинг пировард миқдорига қараб олиб борилади. 
Умумий жамоа нархларини аниқлашнинг иккита варианти мавжуд 
бўлиши мумкин. Биринчи вариантда бригада аъзоларининг кундалик 
тариф ставкалари суммаси бригаданинг сменада ишлаб чиқарган 
маҳсулоти нормасига бўлинади: 





Download 2,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   272




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish