Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети



Download 2,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/272
Sana23.02.2022
Hajmi2,91 Mb.
#126638
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   272
Bog'liq
mehnat iqtisodiyoti va sotsiologiyasi

ўзаро алоқаси. 
 
Истеъмол бюджети ҳисоб-китоб тавсифига эга ва маълум нормативларга 
асосланади. Меъёрий бюджет моддаларининг асосий қисми тўғридан-
тўғри ҳисобланади, яъни унда озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари 
истеъмоли меъёри, хизмат кўрсатиш нормативи, уларни харид қилиш 
баҳолари инобатга олинади. 
Моддий таъминланганлик минимуми бюджети жорий вақт учун ва 
истиқболга мўлжаллаб тузилиши мумкин. У натурал ва пул шаклида 
ифодаланади. Меҳнаткашлар ва уларнинг оилалари минимал эҳтиёжлари 
моддий ва маданий неъматлар истеъмоли даражаси ва таркиби қандай 
бўлиши бу минимумни таъминлайдиган даромадлар миқдорини аниқлаш 
имконини беради. Масалан, ишчи кучини (аҳоли) нормал такрор ишлаб 
чиқариш учун ишчи (хизматчи, деҳқон) оиласидаги балоғатга етган 
кишиларнинг энергия сарфини қоплаш ва қониқарли ҳаёт фаолиятини 
таъминлаш бўйича зарур бўлган физиологик меъёр даражасида 
овқатланиши ҳамда кийим-бош, пойабзал, ички кийимлар, гигиена 
воситалари билан таъминланиши, коммунал хизмат, транспорт ва алоқа 
хизмати учун ҳақ тўлаш, шунингдек, маданий эҳтиёжларни қондириш 
учун минимал даромадга эга бўлиши зарур. 
Меъёрий бюджетга асосланган моддий таъминланганлик минимуми 
иш ҳақини дифференциациялашни прогнозлашда (бошқаришда) асосий 
элементлардан бири бўлиб хизмат қилади. Иш ҳақининг энг кам миқдори 
жамиятда мавжуд ресурсларга боғлиқ бўлмаса, моддий таъминланганлик 
минимумини таъминлаш учун бошқа манбалардан фойдаланилади 
(ижтимоий истеъмол фонди, шахсий томорқа хўжалиги ва шу кабилар). 
Меъёрий истеъмол бюджети ёлғиз кишилар ва оилалилар учун (сон 
ва ёш таркиби турлича бўлган), аҳолининг турли гуруҳлари, оиланинг 
ишламайдиган аъзолари, мамлакатнинг турли ҳудудлари учун ишлаб 
чиқилади. Мамлакат районлари бўйича меъёрий бюджетлар турмуш 
қийматидаги фарқни аниқлаш, район коэффициентини асослашга ёрдам 
беради. Моддий таъминланганлик минимумига эришиш йўлларини 
асослашда уларни қоплаш манбаларини аниқлаш катта аҳамиятга эга (энг 
кам иш ҳақи ва пенсиялар, номинал ва реал иш ҳақини ошириш, ижтимоий 
трансфертлар, шахсий томорқа хўжалигидан олинадиган даромадни 
кўпайтириш ва шу кабилар). Бироқ оилаларда иш билан бандлар ва 
боқимандаларнинг турли нисбатлари юзага келади, бу эса оила 
таъминланишига таъсир этади. Кам таъминланганлик муаммосини ҳал 
этиш учун иш ҳақини мунтазам ошириб бориш, оилада бандликни 
ошириш, пенсия таъминотини яхшилаш, солиқ бўйича имтиёзлар 
белгилаш, товар ва хизмат ҳақларини камайтириш, болаларни боқиш учун 
давлат томонидан бериладиган нафақалар миқдорини кўпайтириш, ёлғиз 
қарияларга кўмаклашиш ва шу кабилар лозим. 


97 
Оиланинг яшаш минимумини шакллантиришда ёлғиз кишилар ва 
оилалиларнинг истеъмол харажатлари даражасига таъсир этувчи омиллар 
ҳисобга олинади. Оиладагилар сони ошиб бориши билан истеъмол 
харажатлари пасайиб боради. Масалан, агар икки киши биргаликда яшаса, 
уларнинг жон бошига харажатлари (коммунал хизматнинг баъзи турлари 
бўйича тўловлардан ташқари) ёлғиз яшовчининг харажатларидан икки 
баробар кам бўлади. Бу узоқ вақт фойдаланишга мўлжалланган товарларга 
ҳам тааллуқли. Буюмлар бир боладан бошқасига ўтиши ҳам ҳисобга 
олинади (айниқса, кам таъминланган ва кўп болали оилаларда). Шу 
муносабат билан даромадлари турли даражада бўлган оилаларда 
биргаликда яшаш эвазнга харажатларнинг камайиши коэффициенти 
ҳисоблаб чиқилган. Масалан, балоғатга етган тўртта одам яшайдиган 
оилада истеъмол харажатлари 10 фоизга камаяди, оилада яшовчи 
пенсионер учун яшаш минимуми ёлғиз пенсионерникидан 10-15 фоиз паст. 
Аҳоли эҳтиёжига табиий-иқлимий шароитлар, жойлашиш характери, 
миллий анъаналар ҳам таъсир кўрсатади. Ноозиқ-овқат товарлари ва 
хизматлар харажати узоқ вақт фойдаланишга мўлжалланган буюмлар 
билан таъминланганлик ва хизмат муддати меъёрлари асосидаги норматив 
усул ёрдамида аниқланади. Ҳисоб-китоблар товарлар гуруҳи бўйича 
ишлаб чиқилади: гардероб предметлари (уст кийим, пойабзал ва 
ҳоказолар), санитария-гигена воситалари, дори-дармонлар, узоқ вақт 
фойдаланишга мўлжалланган товарлар (мебель, электр асбоблари, 
автомобиль ва ҳоказо). 
Уй-жой ва коммунал хизмат харажатлари ушбу региондаги нархлар 
ва тариф нормативларига қараб белгиланади. Бунда солиқлар ва мажбурий 
тўловлар харажатлари ҳам ҳисобга олинади. 

Download 2,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   272




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish