Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети


Меҳнатнинг мазмуни, турлари ва меҳнат жараёни



Download 2,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/272
Sana23.02.2022
Hajmi2,91 Mb.
#126638
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   272
Bog'liq
mehnat iqtisodiyoti va sotsiologiyasi

 
4. Меҳнатнинг мазмуни, турлари ва меҳнат жараёни 
функциялари 
 
Меҳнатнинг хилма-хил турлари мавжуд бўлиб, уларнинг бутун 
хилма-хиллигини қуйидаги мезонлар бўйича: меҳнатнинг мазмуни, 
меҳнатнинг 
табиати, 
меҳнатнинг 
натижалари, 
меҳнатнинг 
фойдаланиладиган буюмли элементлари ва инсон қатнашувининг турли 
даражаси, одамларни меҳнатга жалб этиш усуллари бўйича ажратиб 
таснифлаш мумукин. 
Меҳнат мазмуни – ишларнинг касбий мансублиги, 
уларнинг 
таркибий мураккаблиги, бажаришдаги изчиллиги билан белгиланадиган 
меҳнат элементлари бўлиб, ходимнинг меҳнат предметлари ва воситалари 
билан ўзаро муносабатга киришувидир. Масалан, тикувчи тикув 
машинасидан фойдаланган ҳолда газлама билан ишлайди, ошпаз таом 
тайёрлашда озиқ-овқат хом ашёси ва маҳсулотларидан, шунингдек, ўзи 
учун зарур бўлган пишириш жиҳозларидан, газ плитасидан фойдаланади.
Меҳнат мазмуни қуйидаги белгилар билан характерланади: 
меҳнатнинг мураккаблиги; ходимнинг касбга яроқлилиги; ходимнинг 
мустақиллик даражаси. Айтиб ўтилган белгиларни батафсилроқ қараб 
чиқамиз. 


15 
Меҳнат мазмунининг биринчи белгиси унинг мураккаблик даражаси 
билан фарқ қилишидир. Олимнинг меҳнати чилангарнинг меҳнатидан 
мураккаброқлиги, дўкон раҳбарининг меҳнати кассир меҳнатидан 
қийинроқлиги тушунарлидир. Бироқ турли меҳнат хилларига ҳақ тўлаш 
ўлчовларини асослаш учун уларни таққослаш керак бўлади. Мураккаб ва 
оддий меҳнатни ўлчаш учун «меҳнат редукцияси» тушунчаси 
қўлланилади. 
Меҳнат редукцияси – мураккаб меҳнатни оддий меҳнатга 
айлантиришдир. Бундан мақсад – турли мураккабликдаги меҳнатга ҳақ 
тўлаш ўлчовларини аниқлашдир. Жамият ривожланганлиги билан 
мураккаб меҳнат улуши ортиб боради. Бунга сабаб корхонанинг техника 
билан қуролланиш даражаси ошганлиги, ходимларнинг маълумоти ва 
ривожланишига қўйиладиган талабларнинг ортганлигидир. 
Мураккаб меҳнат оддий меҳнатдан фарқ қилиб, бир қатор 
хусусиятларга эга бўлади: 

ходимнинг ҳаракатларини режалаштириш, таҳлил этиш, назорат 
қилиш ва мувофиқлаштириш каби ақлий меҳнат функцияларини 
бажариш; 

ходимнинг фаол фикрлаши, фикрини бир жойга тўплаши ва аниқ 
мақсад билан интилиши; 

қарорлар қабул қилиш ва ҳаракатлардаги изчиллик; 

ходим организмининг ташқи таъсирларга аниқ ва тўғри акс-садо 
бериши; 

тез, чаққон ва хилма-хил меҳнат ҳаракатлари; 

меҳнат натижалари учун жавобгарлик. 
Меҳнат мазмунининг иккинчи белгиси – ходимнинг касбга 
яроқлилигидир. Унинг меҳнати натижаларига таъсири инсоннинг 
қобилиятлари, 
унда 
генетик 
иқтидорларнинг 
шаклланиши 
ва 
ривожланиши, касбни тўғри танлаш, кадрларнинг ривожланиши ва уларни 
танлаш шартлари билан боғлиқдир. Касбий танлашда касбга яроқлиликни 
аниқлашнинг махсус усуллари, масалан, профессиографиянинг аҳамияти 
катта. 
Меҳнат мазмунининг учинчи белгиси – ходимнинг мустақиллик 
даражаси бўлиб, у мулкчилик шакли билан боғлиқ ташқи чекланишларга 
ҳам, шунингдек, ишнинг мураккаблик миқёси ва даражаси тақозо этувчи 
ички 
чекланишларга 
ҳам 
алоқадордир. 
Жавобгарлик 
даражаси 
оширилганда, 
қарорлар 
қабул 
қилишда 
чеклашлар 
камайиши 
ҳаракатларнинг кўпроқ эркин бўлишини, ижодкорликни ва муаммоларни 
ҳал этишга норасмий ёндашиш имкониятини билдиради. Ҳар қандай 
эркинлик каби мустақиллик даражасининг ортиши ҳам ҳамма нарсани 
бемалол қилиш мумкинлигини билдирмайди. Ходимнинг мустақиллиги 
ривожланган шахснинг ўз-ўзини англаш даражаси мезони, иш натижалари 
учун жавобгарлик чораларини англатади. 


16 
Ҳозирги вақтда меҳнат тақсимотининг у ёки бу шакли соф ҳолда 
қўлланадиган касбни айтиш қийин, мазкур касбда фақат у ёки бу шаклнинг 
устунлиги ҳақидагина гапириш мумкин. Масалан, юк ташувчининг 
меҳнати оддий, жисмоний, бир хилдаги меҳнатдир, у жонли меҳнат ҳам, 
буюмлашган меҳнат ҳам бўлиши мумкин. Ўқитувчи меҳнати учун ақлий, 
жонли ва ижодий меҳнат хосдир. Кўпчилик касбларни меҳнат тақсимоти 
шакллари бўйича аралаш меҳнат деб аташ мумкин. Бундай меҳнатга 
сотувчининг, иқтисодчи ва менежернинг меҳнатини киритиш мумкин. 
Кўрсатиб ўтилган меҳнат тақсимоти шартли ҳисобланади. Бироқ у 
мазкур касбдаги ходим меҳнатига ҳақ тўлаш ўлчовини аниқлашга унинг 
меҳнат ҳиссаси ва жамиятда тутган роли мезонидан келиб чиқиб, тўғри 
ёндашиш имконини беради.
Меҳнат мазмунини таҳлил қилиш вақтида меҳнат жараёнида 

Download 2,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   272




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish