ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
САМАРҚАНД ВЕТЕРИНАРИЯ МЕДИЦИНАСИ ИНСТИТУТИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВНИНГ БИРЛАШГАН МИЛЛАТЛАР ТАШКИЛОТИ БОШ АССАМБЛЕЯСИНИНГ 75-СЕССИЯСИДАГИ НУТҚИНИ КЕНГ ЖАМОАТЧИЛИК
ОРАСИДА ТАРҒИБ ҚИЛИШГА БАҒИШЛАНГАН
ТАҚДИМОТ
АСОСИЙ МАЗМУНИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг
75-сессиясидаги нутқининг
2020 йил 23 сентябрь
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеянинг 75-сессиясида онлайн мулоқот режимида сўзлаган маърузаси асосида яратилган ушбу тақдимот материалида давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ўта муҳим ва долзарб фикрлар, ғоялар, амалий таклиф ва тавсияларнинг мазмун-моҳияти визуал тарзда очиб берилган.
Тақдимот сессияда белгилаб берилган устувор йўналишлар, таққослама таҳлиллар, сабабий боғлиқликда чиқарилган хулосаларни кенг жамоатчиликка тарғиб этиш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий тафаккурини юксалтириш, тасаввур доирасини кенгайтиришга қаратилган бўлиб, ундан нафақат талабалар, балки педагог-ўқитувчилар, тарғибот-ташвиқот гуруҳи вакиллари ҳам фойдаланишлари мумкин.
Бугун биз шиддат билан ўзгариб бораётган замонда яшамоқдамиз. Дунё миқёсида манфаатлар кураши, рақобат тобора авж олиб, халқаро вазият кескинлашиб бормоқда.
Биз келгуси йил учун амалий режалар тузар эканмиз, халқаро майдондаги ана шундай мураккаб вазиятни ҳисобга олган ҳолда, тараққиётимизнинг устувор йўналишларини аниқ-равшан белгилаб олишимиз зарур.
Ўзбекистон Республикаси
Президенти – Шавкат Мирзиёев
Пандемия даврида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш
1
- Шавкат Мирзиёев БМТ Бош ассамблеяси сессияси тарихда биринчи марта бутунлай янги форматда — коронавирус пандемияси туфайли онлайн мулоқот режимида бўлиб ўтаётганлиини қайд этди.
2
- «Бундай глобал фалокат сайёрамизда сўнгги юз йилда кузатилмаган эди. Бу офат бутун инсониятнинг заиф жиҳатларини яққол кўрсатди. Ҳозирги таҳликали ва мураккаб вазият ер юзидаги барча давлатлар ва халқлар ўзаро боғлиқ эканини, ўртамизда мунтазам мулоқот, ишонч ва яқин ҳамкорлик ўта муҳимлигини исботлади»
3
- Шу йўлда барчамиз ҳукуматлар, парламентлар ва фуқаролик жамиятларининг ўзаро саъй-ҳаракатларини бирлаштириш, умумий масъулият тамойилларини мустаҳкамлаш, халқаро шерикликни мувофиқ ҳолда ривожлантириш, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг мақоми ва салоҳиятини ошириш, ваколатларини кенгайтириш лозимлигини чуқур англадик.
Do'stlaringiz bilan baham: |