Збекистон республикаси олий ва ўрта махсус тъалим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис иниститути “маркетинг кафедраси


-боб. Тижорат банкларига ресурслар бериш тартиби



Download 297,27 Kb.
bet11/21
Sana21.02.2022
Hajmi297,27 Kb.
#53489
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   21
Bog'liq
Asomiddinov J Hisobot

5-боб. Тижорат банкларига ресурслар бериш тартиби
19. Тижорат банкларига ресурслар ажратиш учун Жамғарма ва бош тижорат банки ўртасида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бош келишув тузилади.
Жамғарма томонидан АТ «Микрокредитбанк», АТ «Агробанк» ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Халқ банки»га ресурс ажратиш бўйича бош келишувда ушбу маблағлар тижорат банклари томонидан фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига 3 йил муддатга, шу жумладан, 1 йилгача имтиёзли давр билан 2 фоизлик банк маржасини ҳисобга олган ҳолда йиллик 7 фоиз ставкада кредитлар бериш учун ресурс сифатида ишлатилиши алоҳида келишиб олинади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жамғарма томонидан тижорат банкларига ресурслар ажратиш бўйича бош келишувда ушбу маблағлар «Микрокредитбанк» АТБ, «Агробанк» АТБ хамда Ўзбекистон Республикаси АТ Халқ банки томонидан ушбу маблағлар «Томорқа хизмати» МЧЖларга кредит ажратиш учун ресурслар сифатида 2 йил муддатга, шу жумладан 6 ойлик имтиёзли давр билан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаш ставкасининг 50 фоизи миқдоридаги фоиз ставкасида йиллик 2 фоизлик банк маржасини ҳисобга олган ҳолда ишлатилиши алоҳида келишиб олинади;
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 сентябрдаги 751-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.09.2019 й., 09/19/751/3720-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жамғарма томонидан тижорат банкларига ресурслар ажратиш бўйича бош келишувда ушбу маблағлар тижорат банклари томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси бўйича 2 фоиз банк маржасини ҳисобга олган ҳолда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги бошқа ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, тайёрлаш, таъминлаш, савдо ташкилотлари ҳамда лизинг компанияларига моддий-техник базани мустаҳкамлаш, қишлоқ хўжалиги техникаси ва транспорт сотиб олиш, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг иссиқхоналарини қуриш учун материаллар ва бутловчи қисмлар харид қилишга кредитлар бериш учун ресурс сифатида ишлатилиши алоҳида келишиб олинади.
(19-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 сентябрдаги 751-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.09.2019 й., 09/19/751/3720-сон)
20. Бош келишувни тузиш учун тижорат банклари Жамғармага банкнинг тегишли бошқарув органи (кузатув кенгаши ёки акциядорлар умумий йиғилиши) томонидан тасдиқланган бош келишув тузиш тўғрисидаги қарорнинг ёки бош келишув тузиш ваколатини берувчи бошқа ҳужжатнинг бир нусхасини тақдим этади.
21. Жамғарма маблағлари ҳисобига кредитлар ҳудудий фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари билан келишилган ҳолда ёки уларнинг тавсияномасига асосан берилади.
Тавсия этилган қарздор кредит олиш бўйича талабларга мос бўлмаганда тижорат банклари кредит бермаслик ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Бош келишувни тузган тижорат банклари маблағлар олиш учун ҳар ойда Жамғармага ҳудудлар бўйича ҳудудий фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари билан келишилганлигини тасдиқловчи ахборот кўрсатилган қарз олувчилар — лойиҳа ташаббускорлари кўрсатилган буюртманомани ҳамда банкнинг тегишли кредит қўмитасининг кредит ажратиш тўғрисидаги қарори ҳақидаги ахборотни тақдим этадилар.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 сентябрдаги 751-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.09.2019 й., 09/19/751/3720-сон)
23. Олинган буюртманомалар асосида Жамғарма маблағларни тижорат банкига ўтказиб беради.
24. Жамғарма томонидан тижорат банкларига ажратилган ҳамда фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига кредит бериш учун фойдаланилаётган ресурслар учун бош банк бош келишувда назарда тутилган тижорат банки маржасини ажратиб қолган ҳолда имтиёзли фоиз ставкаси миқдорида фоиз ҳисоблайди, ушбу маблағлар жамғариб бориладиган ҳисобрақамида йиғилади ва бош келишувда белгиланган муддатларда Жамғарманинг тегишли банк ҳисобрақамига ўтказиб берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Тижорат банки фойдаланилмаган ва муддатидан олдин қайтарилган, шунингдек, мақсадсиз ишлатилган маблағларни Жамғарма ҳисобрақамига қайтаришга мажбур.
Агар қарз олувчи — томорқа ер эгалари кредит олишдан бош тортган тақдирда, буюртманома киритган тижорат банки томонидан Жамғарма билан келишилган ҳолда ажратилган ресурслар бошқа томорқа ер эгаларига расмийлаштирилиши мумкин.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 сентябрдаги 751-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.09.2019 й., 09/19/751/3720-сон)

Download 297,27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish