205
жойлар, самолётда бўш жойлар қолганда ёки чартер авиарейслар
бекор қилинганда ҳар бир ҳолат учун жарима, санкцияларни кўзда
тутиш учун зарур бўлади.
Туроператорнинг тўғри ташкил қилинган
шартнома иши
унинг турли хизматлар етказиб берувчилар фаолиятига боғлиқ
бўлмасликка ёрдам беради. Йирик туроператорлар, одатда,
меҳмонхоналар билан, арзонлаштирилган нархларда маълум
жойлар сонига ёки меҳмонхонанинг тўлиқ бандлигини таъминлаш
учун узоқ муддатли шартнома тузадилар. Бунда
туроператор учун
хавф ҳам мавжуд - барча турлари сотилмаган ҳолларда бўш жойлар
учун ўз ҳисобидан пул тўлашга мажбур.
Унча катта бўлмаган ёки махсуслашган туроператорлар
аҳамиятли, мустақил, инклюзив
турларни
сота
туриб,
меҳмонхоналар билан эркин сотиш ҳақида битимга эга бўлиши
мумкин ва бунда меҳмонхоналар
туристларнинг максимал сони
учун жойлаштиришни кафолатлашга рози бўладилар. Бундай
битимлар унча катта бўлмаган туристик дастурлар учун фойдали
бўлиши мумкин, аммо улар сезиларли камчиликка эга, чунки
меҳмонхоналар эгалари баъзида маълум санада меҳмонхонани
ёпиш ҳуқуқини ўзларида сақлаб қоладилар.
Туризмда шартномавий ўзаро муносабатлар халқаро ва
миллий фоқаролик ҳуқуқ меъёрлари билан тартибга солинади.
Халқаро даражада бундай муносабатлар қуйидаги
асосий
ҳужжатлар билан тартибга солинади:
· туристик
агентликлар
уюшмаларининг
Бутунжаҳон
Федерацияси Бош ассамблеяси томонидан 1970 йил 22
октабрда саёҳатлар учун шартнома бўйича Халқаро
конвенцияси;
· Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик давлатларининг 1994 йил
Венадаги
учрашувида
қабул
қилинган
Туристлар
шартномалари ва уларни алмаштириш бўйича Низоми;
· 1929 йил 12 октабрда қабул қилинган, 1955 йил ва 1975
йилларда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган халқаро
ҳаво ташувларининг асосий қоидаларини унификация
қилиш тўғрисидаги битим (Варшава конвенцияси);
· 1967йил Брюсселда қабул қилинган йўловчилар ва
юкларнинг халқаро автомобил ташувлари бўйича
Женева
конвенцияси;
206
· 1996 йил 29 октабрда МДҲ давлатлари - қатнашчилари
Парламентлараро ассамблеяси томонидан қабул қилинган
"МДҲ давлатлари - қатнашчиларининг туризм соҳасидаги
ҳамкорликларининг асосий принциплари ҳақида" ва
бошқалар.
Туризм соҳасидаги шартнома муносабатлари миллий
даражада қуйидаги меъёрий-ҳуқуқий актлар орқали тартибга
солинади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
02.09.2002 й. 310-сонли "Ўзбекистон Республикасида халқаро
туризм ва меҳмонхона бизнесини
ривожлантиришнинг чора-
тадбирлари тўғрисида"ги Қарори;
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.06.2002 й
ПФ-3099-сонли "Ўзбекистон Республикасида нақд хорижий
валюталар муомаласини тартибга солиш тўғрисида"ги Фармони;
3. Марказий банк бошқарувининг 10.05.2002 й. 504-1-сонли
"Йўл чекларини бериш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги
Низомига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ
21.05.2002 й. рўйхатга олинган 1115-1 -сон);
4.Марказий банк бошқарувининг 10.05.2002 й. 505-1-сонли "
Айирбошлаш пункти ҳақидаги Низомга ўзгартиришлар киритиш
тўғрисида"ги Қарори (АВ 21.05.2002 й. рўйхатга олинган 1114-1-
сон);
5.Туристик
хизматларни
сертификациялаш
тартиби
(Ўзбекистон
Республикаси
сертификациялаш
миллий
стандартлари) (Ўздавстандарт томонидан тасдиқланган, АВда
18.03.2000й. рўйхатга олинган 911-сон);
6. Туристик гуруҳларни хорижга юборишнинг вақтинчалик
тартиби (АВда 07.03.2000 й. 908-сон билан рўйхатга олинган,
Ўзбектуризм томонидан 04.02.2000 й. 22Ғ217-П-сон билан. ТИВ,
МХХ, ИИВ томонидан 10.02.2000 й., ДЧККтомонидан 09.02.2000 й
тасдиқланган);
7. Ўзбекистон Республикасининг 20.08.1999й. 830-1-сонли
«Туризм тўғрисида»ги Қонуни;
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.04.1999й.
ПФ-2286-сонли "Ўзбекистонда 2005 йилгача
даврда туризмни
ривожлантириш давлат дастури тўғрисида"ги Қонуни;
207
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
08.08.1998 й. 346-сонли "Туристик ташкилотлар фаолиятини
ташкил қилишни такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори;
10. Ўзбекистон Республикасида меҳмонхона хизматларини
кўрсатиш қоидалари (АВда 12.01.1998 й. рўйхатга олинган 389-сон,
Коммунал хизмат кўрсатиш Вазирлиги томонидан 22.12.1997й
тасдиқланган);
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
20.10.1992 й. 484-сонли "Ўзбектуризм" Миллий
компанияси
фаолиятини ташкил қилиш масалалари тўғрисида"ги Қарори.
Do'stlaringiz bilan baham: