Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис



Download 1,11 Mb.
Pdf ko'rish
bet106/134
Sana21.02.2022
Hajmi1,11 Mb.
#29031
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   134
Bog'liq
turizm operatorlik xizmatini tashkillashtirishning asoslari

15.3.Туризмни ташвиқот қилиш. 
Туристик сафарларнинг сотилишини фаоллаштириш учун 
сотишни рағбатлантириш тадбирлари билан бир қаторда туристик 
ташвиқот ҳам бўлиши мумкин ва лозим. Ҳозирда бу фаолиятни ПР 
– паблик рилейшнз (публик релатионс) ёки паблисити (публи-
китй), яъни жамоат фикрини шакллантириш деб аташади. 
Ташвиқот туристик фирманинг мавжуд ёки потенциал 
мижозлари эшитиши, кўриши ва ўқиши мумкин бўлган барча 
маълумот тарқатиш воситаларида жой ва вақтнинг пул тўланадиган 
эмас, балки таҳририят орқали фойдаланишини ўз ичига олади. 
Бундан ташқари ташвиқот – бу яна хизмат кўрсатиш ва туристик 
корхонанинг ижобий образини яратадиган оммавий тадбирларни 
ташкил қилиш ва унда қатнашиш ҳам демакдир. 
Туристик ташвиқот манфаатдор мамлакатлар, регионлар, 
туристик марказларга туристик сафарларни оммалаштириш
туристик фирма, корхоналар мавқеини ошириш учун қўлланилади. 
Фаолиятнинг бу кўриниши жамиятда турфирма ва унинг фаолият 
йўналишлари ҳақида тушунча ҳосил қилишни, туристик имиджни 
шакллантиришни ўз олдига мақсад қилиб қўяди. Шу билан бирга 
фирманинг яхши номга эга бўлиши таъминлаш вазифаси ҳам 
қўйилади. Бу вазифани ҳал этиш учун бир неча воситалардан 
фойдаланилади: 
Билиш – ҳодисавий 
характеридаги 
маълумотларни 
жойлаштириш ва туристик хизматлар ва туристик обектларга 
китобхонлар эътиборини жалб қилиш учун матбуот билан 
муносабатларни ўрнатиш ва қўллаб туриш. Матбуот билан 
муносабатлар туризм масалаларини ёритадиган журналистларни 
таклиф қилиш, танланган йўналиш бўйича фирма ҳисобидан 


199 
сафарлар уюштириш, турли қабуллар, семинарлар, матбуот 
конференцияларига таклиф қилиш орқали ўрнатилади. 
Умумфирма коммуникацияси –жамоатчиликнинг фирма 
хусусиятлари билан нисбатан чуқурроқ тушунишини таъминлашга 
қаратилган фаолиятдир. Бундай коммуникацияга фирманинг 
хайрия тадбирларида, жамоат жамғармаларида қатнашиши, 
шунингдек, ҳомийлик қилиши мисол бўла олади. 
Маҳсулот ташвиқоти – маълум туристик хизмат, дастур, 
йўналишларни оммалаштириш бўйича турли кўринишларни 
бирлаштиришга қаратилган фаолиятдир. Бундай ташвиқотга 
туризм, фирма кунларини; «Туризм ва спорт», «Туризм ва 
экология» каби ташвиқот компанияларини ўтказиш киради. 
Лоббизм – жорий фаолиятнинг расмий органлар келишиши 
лозим бўлган масалаларини ҳал этиш, қандайдир қонуннинг қабул 
қилиниши ёки унинг бекор қилинишига эришиш мақсадида қонун 
чиқарувчи, ҳукумат ва расмий мансабдорлар билан ишлаш. 
Маслаҳат бериш – расмий органларга туризмнинг жамиятдаги 
аҳамияти ва туристик фирма фаолияти масалалари бўйича 
тавсиялар бериш. 
Ташвиқот (ПР) жамият хабардорлигини сезиларли даражада 
оширади ва рекламага нисбатан анча арзонга тушади, чунки 
маълумот тарқатиш воситаларида на жой, на вақт учун ҳақ 
тўланмайди. 
Муваффақиятли танланган туризм мавзуси бевосита туризм 
бўйича мутахассис бўлмаган журналистларнинг кенг доирасини 
қизиқтириб қўйиши мумкин. Туризм мавзусидаги маълумотлар 
иқтисодиёт, ижтимоий муаммолар, саноат, спорт, атроф-муҳитни 
ёритадиган рубрикалар остида ҳам ўз ўрнини топиши мумкин. 

Download 1,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish