Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис



Download 1,11 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/134
Sana21.02.2022
Hajmi1,11 Mb.
#29031
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   134
Bog'liq
turizm operatorlik xizmatini tashkillashtirishning asoslari

Таянч сўз ва ибораларжойлаштириш воситалари, коллектив 
жойлаштириш воситалари, индивидуал жойлаштириш воситалари, 
меҳмонхона турлари, кепинг, туристик автофургон, ресторан, кафе. 
Мустақил назорат қилиш учун топшириқ ва саволлар: 
1. Туристларни жойлаштириш воситалари неча гуруҳга бўлинади? 
2. Меҳмонхоналар ва анологик корхоналарга нималар киради? 
3. Тижорат ва ижтимоий жойлаштириш воситаларига нималар 
киради? 
4. Махсуслаштирилган жойлаштириш воситалари нималарга 
асосланиб аниқланади? 
5. Хусусий жойлаштириш воситаларининг аҳамияти нималардан 
иборат? 
6. Туристик меҳмонхоналарда қандай хизматлар кўрсатилади? 
7. Меҳмонхоналар классификацияси нималарга асосланади? 
8. Туристларга хизмат кўрсатадиган қандай овқатлантириш 
корхоналарини биласиз? 


78 
VII.Мавзу: Транспорт хизматини ташкил этиш 
 
Режа: 
7.1.Туристларга транспортда хизмат кўрсатишнинг мазмуни. 
7.2.Туристик маҳсулотлар таркибида транспортнинг улуши. 
7.3.Автобусларда туристларни ташиш. 
7.4.Денгиз транспортида туристларни ташиш. 
7.5.Туристларни ҳайвонлар ёрдамида ташиш. 
7.1.Туристларга транспортда хизмат кўрсатишнинг мазмуни. 
Транспорт тизимларининг барча турлари ягона мақсадни — 
ташиш 
хизматларини 
кўрсатишда 
саёҳатчиларнинг 
эҳтиёжларини тўлақонли қондиришни кўзлайди.
Туристларга 
транспорт 
хизматларини 
кўрсатиш 
туристларни ва уларнинг юкларини бир жойдан иккинчи жойга 
мумкин қадар тез ва қулай шароитларда ташиш учун 
мўлжалланган хизматлар мажмуи деб таърифланади.
Транспорт хизматлари кўрсатиш қонун ҳужжатлари билан 
мустаҳкамланган ҳуқуқий базага асосланади. Ушбу ҳужжатлар: 1) 
турли 
халқаро 
транспорт 
ташкилотлари 
томонидан; 2) 
мамлакатларнинг миллий қонунчилиги доирасида; 3) юк ва 
йўловчи ташувчиларнинг ички қоидалари тарзида ишлаб 
чиқилган. Халқаро туризмни амалга оширишда транспорт 
хизматлари кўрсатишнинг турли жиҳатларига алоҳида диққат-
эътибор бериш лозим. Саёҳатлар соҳасида халқаро ҳамкорлик 
чегараларининг кенгайиши божхона, чегара ва санитария 
назоратини амалга ошириш нормалари ва қоидаларини муттасил 
такомиллаштириб боришни тақозо этади.
Фан ва техника тараққиётининг одамларни ер юзининг 
исталган нуқтасига тез элтиб қўйишга қодир транспорт воситалари 
(овоздан тез учар самолётлар, тезюрар поездлар, автомобиллар, 
музёрар ва сувости транспорт и ва б.) пайдо бўлишига, шунингдек 
транспорт хизматлари кўрсатиш соҳасига янги технологиялар 
жорий этилишига олиб келди. Бу чипталарни бронлашнинг глобал 
тизимларида ва чипталар сотишнинг ноанъанавий усулларида, юк 
ва йўловчи ташувчиларнинг чартер дастурлари вужудга келиши ва 
ривожланишида, турли ахборот тизилари ишлаб чиқилишида, 
йўловчи ташишнинг техник ва технологик режимларини назорат 


79 
қилиш электрон қурилмаларидан фойдаланилишида, уларнинг 
хавфсизлиги оширилишида ўз ифодасини топмоқда.
Муайян транспорт тузилмалари ўртасида ҳамда ҳар бир 
транспорт тури доирасида йўловчи ташувчилар ўртасидаги 
рақобат 
кураши 
йўловчиларга 
хизмат 
кўрсатишнинг 
такомиллашуви жараёнига кучли туртки берди. Сервис сифати ва 
даражасининг ошиши ҳаракатланадиган таркибнинг ҳозирги 
техник жиҳозланишида, йўловчиларга қулай ва шинам шарт-
шароитлар 
яратилишида, транспорт 
воситалари 
бортида 
йўловчиларнинг дам олиши ташкил этилишида, йўловчиларни 
овқатлантириш 
сифатининг 
ошишида, транспорт 
компанияларининг доимий мижозлари учун рағбатлантириш 
дастурлари ишлаб чиқилишида намоён бўлмоқда. Йўловчи 
ташувчилар транспортда болалар ва ногиронларга, шунингдек 
бошқа тоифа йўловчиларга хизмат кўрсатиш бўйича махсус 
тадбирларни амалга оширмоқдаларки, бу йўловчиларнинг 
эҳтиёжларини тўлақонли қондириш учун имконият яратмоқда. 
Турли транспорт тизимлари ўртасида яқин ҳамкорлик 
транспорт 
хизматлари 
кўрсатиш 
соҳасидаги 
муҳим 
йўналишлардан биридир. Бу мультимодал вокзаллар ташкил этиш, 
қатнов жадвалларини мувофиқлаштириш, транспорт хизматларини 
уйғунлаштириш ва йўловчиларга комплекс хизматлар кўрсатиш 
имконини беради.

Download 1,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish