«Меҳнатни мухофаза ва техника хавфсизлиги» фанини асосий мақсад ва вазифалари.Фанни ўрганиш жараёнида унинг олдига қўйилган асосий вазифалар.Меҳнат мухофазаси ва техника хавфсизлигини саноат корналарида ташкил қилиш моҳияти. Асосий бўлим ва уларнинг таркибий қисми.
Фаннинг мақсади ва вазифалари
Ўқувчиларни нефт ва газ саноати иншоотлари ва ишлаб чиқариш корхоналарида уларнинг ҳуқуқлари, бурчлари, иш жойини ташкил этиш талаблари, техника хавфсизлиги талаблари, санитария гигиена қоидаларига риоя қилиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш муаммолари билан таништиришдан иборат.
Фан бўйича ўқувчиларнинг билими, кўникма ва малакаларига қўйиладиган талаблар:
Фанни ўрганиш натижасида ўқувчилар қуйидаги кўникмаларга ва билимларга эга бўлишлари керак:
меҳнатни бошқариш қонунлари, риоя қилиш тартиблари;
меҳнат интизомини ҳимоя қилувчи давлат назорат ташкилотлари. "Саноатконтехназорат" агентлиги;
компрессор ва насос станцияси ҳамда нефт базаларни ускуналари автоматика восита ва жиҳозларига хизмат кўрсатишда техника ва электр хавфсизлигига қўйилган хавфсизлик талаблари;
компрессор ва насос станцияси ҳамда нефт базаларни автоматик ёнғин ўчириш тизимлари хақида умумий маълумотлар;
нефт ва газ саноати корхоналарида НЎА ва А воситаларини текшириш лабораториялари ва ҳисоблаш марказларига хизмат кўрсатишда техника ва ёнгин хавфсизлиги талаблари;
компрессор ва насос станцияси ҳамда нефт базаларни автоматик воситаларига хизмат кўрсатишда техника ва ёнғин хавфсизлиги талаблари;
нефт ва газ саноати корхоналарида бирламчи ёнғин ўчириш воситалари-ни ишлатиш талаблари;
нефт ва газ саноати корхоналарида автоматик ёнғин ўчириш воситалари-ни ишлатиш ва уларга хизмат кўрсатиш талаблари;
автоматик стационар ва қўзғалувчан ёнғин ўчириш воситалар.