Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази



Download 6,88 Mb.
bet16/39
Sana01.07.2022
Hajmi6,88 Mb.
#723436
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   39
Bog'liq
тарбияси кийин кулланма

Зарур эслатмалар

А-ташқи кўриниш
В-саломатлик
С-характер
D-фаровонлик

Е-ижтимоий мавқе
F-дунёқараш
G-ахлоқ

Баҳолар
Баҳолаш ўртача 1-6 баллда таҳлил қилинади.
1 балл-аниқ интропунитив реакция, аутоагрессия кўплиги
2 балл- интропунитив реакция, аутоагрессия
3 балл- интропунитив реакция, босиқлик, тажавузкор
ҳаракатлар устидан ўрнатилган назорат.
4 балл-меъёрдаги, айибловчи реакция, ўзига ишонч, ўз нуқтаи
назарини ҳимоя қилишга интилиш.
5 балл - айибловчи реакция юқори даражадаги тажавузкорлик
6 балл – яққол намоён бўладиган айибловчи реакция ортиқча
тажавузкорлик
Тажриба (тест) пайтида психолог қайд этиш варақасини тўлдиради. Баллар “тахминий жавоблар ва баҳолар” жадвали мезонлари асосида қўйилади (2-жадвал).
Ҳар бир натижада тажавузкорлик ҳар иккала кўриниши акс эттирилади:
А) Оғзаки муносабат ва ҳаракат
В) “Ҳис-туйғулар”
Агар оғзаки муносабат ва ҳаракат бўйича йиғинди баллар, “Ҳис-туйғу” мезонидан кам бўлса, демак тажавузкорлик ақл билан бошқарилади.
Агар ҳар иккала савол бўйича жавоблар юқори кўрсатгичда бўлса, тажавузкорлик устида ўрнатилган назорат суст.
“Оғзаки муносабат ва ҳаракат” бўйича йиғинди баллар, “Ҳис-туйғудан кўп бўлса, тажавузкорлик гиперкомпенсатор характерда бўлади.
Кейин сыров қилинаётган шахс учун энг катта қадрият сифатидаги ўзаро муносабатлар аниқланади-ки, улар тадқиқ қилинаётган киши учун қимматга эга бўлган қадриятлар иерархиясини тузиш имконини беради.
Cўнгра:
-вертикал устундаги балларни умумлаштириб, фрустрациялаётган одамлар сонига бўлинади. Бу ҳар бир қадрият мезонлари бўйича тажавузкорликнинг ўртача баҳолашни аниқлаш имконини беради.
-горизантал жойлашган баллар умумлаштириб, 7га бўлинади ва натижа энг муҳим бўлган эҳтиёжни аниқлашга ёрдам беради.
A,B,C,D,E,F,G омиллари бўйича максимал кўрсатгичлар ўрганилаётган шахс учун аҳамиятга эга бўлган ва энг тажавузкор реакцияга сабаб бўлувчи қадриятларни намоён қилади.
1,3,4,5,6,7,8 омиллари бўйича минимал кўрсатгичлар ўрганилаётган киши учун энг аҳамиятга эга бўлган улар олдида ўзини назорат қилишга эҳтиёж сезадиган шахсларни аниқлашга ёрдам беради.
2+4+6+8 дан агар 1+3+5+7 кўп бўлса (ёки унинг тескариси), у
n n
бошқа жинс вакиллари билан бўлган мулоқатда тажавузкорлик кузатилади.
Биринчи ҳолатда ( биринчи кўрсатгич икинчидан катта бўлганда ) эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ тажавузкорликни келтириб чиқарса, иккинчи ҳолатда тажавузкорлик кўпроқ аёллар хулқ-атворида кузатилади.
Умуман, 3,4 баллар-меъёрдаги, ўзини назорат қила оладиган шахсларга хос. Бунда 3 балл кам намоён бўладиган хусусиятларга эга бўлган ( юқори курс (синф) ўқувчиларига) ўспиринларга хос.
4 баллнинг устуворлиги фаол, келажакка ишонч билан қараётган болалар ва қизларга хос.
Ташқи айибловчи тажавузкорлик (5-6 балл) гиперкомпенсатор характерга эга ва ўзини яхши назорат қила олмайдиган тажавузкорлик болаларга хос.
Ўзига қаратилган тажавузкорлик (2-1 балл) хавотирликка мойил, пассимис интровертларга хос
Мазкур методиканинг стандартлаштириш ҳиссий жиҳатдан беқарор, таъсирчан ўспиринларда ёрқин намоён бўладиган тажавузкорлик (а/7қ 5 ёки 6 балл ) сонақли кўрсатгичларини аниқлаш имконини беради.
Таъсирга берилувчан, интероверт типга мансуб, хавотирликка мойил ўспиринлар (юқори синф ўқувчилар)ида ўзини айиблаш реакцияси (а/7қ 1 ёки 2 балл ) кўп учраган.
Максимал балларда аниқланадиган низолар ҳудуди оилавий, ўқиш билан боғлиқ, шахсий (жинслараро муносабатлар) ёки (геперализациялашган) ёрқин намоён бўладиган аффектив беқарорлик кузатилади.
“В” типдаги жавобларнинг юқори баллари, “а” типдаги баллар билан таққослаганда ўз ҳиссиётларини очиқ намоён қилмайдиган, уларни ичида сақлашга ҳаракат қиладиганларда учрайди.
Паст даражадаги тажавузкорлик қоида бўйича, тажавуз-корликни тўхтатиб турувчи ёки онгни назорат қилувчи, салбий ҳиссиётларни бартараф этишга мойил бўлган шахслараро муносабатларда учрайди.
Қарама-қарши жинсдагилар билан юз берадиган алоқалардан келиб чиқиб, ёрқин намоён бўладиган безовталик тажавузкорликнинг ўз жинсдагиларга нисбатан кучлироқ бўлади.
Юқори даражадаги тажавузкорлик ўрганилаётган шахс учун муҳим бўлган қадриятга қаратилган фрустурацияда аниқ кўзга ташланади.
Юқори баллар унча аҳамиятга эга бўлмаган муносабатларда намоён бўлади. Кўпчилик учун бу-кўчадаги мулоқатдир.
Юқори даражадаги тажавузкорлик энг ноқулай муносабатлар доирасида ҳам учрайди.
Кичик ёшдаги ўқувчиларда ( айниқса ўғил болаларда) ташқи қиёфа камдан-кам аҳамият касб этади, ўсмирларда эса
(айниқса қиз болалрда) бу соҳа кўпроқ аҳамиятга эга бўлади.
Энг шахсиятпарас ўсмирлар нотўғри хулқ-атвори тўғрисидаги таъналарга тажавузкорона муносабатда бўлиб, уларнинг кўпчилиги унга салбий жавоб берадилар.
Ахлоқий фазилатлардан кўра кўпроқ кам таъминланганлик, камбағаллик тўғрисидаги таъналарга нисбатан муносабат айниқса таъсирчан бўлади. Аммо бу ерда бир хиллик бўлмаслиги мумкин, зеро кўпинча аниқланган аҳамиятга молик қадриятлар атрофдагиларга (ўқитувчи, ота-оналар) болага нисбатан тўғри ёндошувни танлашга, муносабатларни юмшатишга ёрдам бериш мумкин.

Download 6,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish