Тажовузкорликни аниқлаш бўйича тест
Вербал фрустрация тести
Тажовузкорлик-психолог учун кўп ҳолларда тадқиқот ва изланиш объекти бўлиб хизмат қиладиган руҳий фазилатдир. Тажовузкорлик турлича талқин қилинади. Кўпинча тажовузкорлик ҳақида ҳуқуқий жиҳатдан хавфли, жиноий хулқ-атвор сифатида гапирилади, уни балоғатга етмаган шахснинг импульсив (бошқара олмайдиган) ҳаракати, шунингдек ҳиссий жиҳатдан беқарор ўзига хос хулқ-атвор сифатида баҳоланади.
Психиатерапияда тажовузкорлик ҳаракатлари клиник симптом сифатида баҳоланади.
Тажовузкорлик ҳатти-ҳаракат худди шундай бошқа ҳаракатга жавоб реакцияси бўлиши ҳам мумкин. Бу тажовузкорлик нафақат ташқарига балки, ўзига қаратилган бўлиши ҳам мумкин. Бундай ҳиссий ҳатти – ҳаракатлар аутоагрессия сифатида баҳоланади: бу суцидал ҳаракатлар, клиник депрессия ва бошқа тавсифлаш мураккаб бўлган мотивлар асосида юз бериши мумкин.
Шунингдек, кенг маънода бошқарувчилар ҳарбий раҳбарлар, тадбиркорлар, сиёсатчилар, экипаж командирлари учун ўта муҳим бўлган қатъиятлилик, тиришқоқлик каби фазилатлар қаторида тушуниш ҳам мумкин. Бу ҳолда тажовузкорлик муҳитга, қотиб қолган ҳолатларга, атрофдагиларнинг раҳбариятнинг консерватизмга нисбатан қарама-қарши ҳаракатлар сифатида намоён бўлади
Бундай қарама-қаршилик ҳатти-ҳаракат киши томонидан шахсий ғоя ва мақсадларини амалга ошириш мақсадида амалга оширилади. Кишининг ижобий фазилати ёки жамиятга салбий у темпраментнинг, характернинг, асосий хусусиятларни ўзида мужассамлаштиради.
Фаолиятга таъсир қилувчи омил сифатида тажовузкорликни аниқ баҳолаш осон эмас. Шу боисдан етакчи фаолият омили сифатида тажовузкорлик атамасини ишлатиш ўринли. Шахсий фазилатлар сифатида таълими муассасаси психологи тажовузкорликнинг турли кўринишларига дуч келиши мумкин. Чунки айнан бу муасасасларда таҳсил олаётган контингентлар ўсмирлар бўлиб, бу ёш психологияда ўтиш (қалтис) даври ҳисобланади. Айнан шу даврда ўсмирларда турли мотивлар асосида юзага келадиган хулқ-атвор тажовузкорликка учрайди. Бу кўпинча ўғил болаларда учрайдиган шафқатсизлик, олға илтилувчанлик ва ўзини тасдиқлашга бўлган ҳатти-ҳаракат сифатида намоён бўлади.
Ўсмирларда кўп ҳолларда тажовузкорлик оммовий ахборот воситалари (телевидиния, кино, дедектив романлар)да учрайдиган шахсий фазилатларга тақлид этиш натижасида шаклланади.
Тажовузкорлик ўзгаларнинг ёвузлиги, ота-оналарнинг жазолашларидан ҳимояланиш воситаси ҳам бўлиши мумкин.
Изланиш маълумотларини ҳисобга олиш учун вербал тест қулай эканлиги аниқланди: текширилувчига берилаётган фрустрация-лаштирувчи саволларга жавоб беришга ҳаракат қилади. Тажриба фақат саволларга жавоб беришигина эмас, балки ўз ҳис – туйғуларини ҳам баён қилиш талаб этилади.
Тахминий жавоблар вариантлари тақдим этилади. Шундай қилиб, тажовузкорликнинг кучи ва йўналиши бавосита аниқланади.
Тақдим этилаётган вариантда фрустрацияловчи сифатида ота-оналар, ўқитувчи ва тенгдошлар танланади. Улар орасида ўқувчи билан қайсидир маънода мулоқатда бўлган кишилар ҳам бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |