Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус профессионал таълимнинг
5.54.04.01-Сув ва канализация тизимларини монтаж қилиш
Уй график ишларни бажаришдан мақсад – талабаларни мустақил ишлаш қобилиятини ривожлантириш, олган назарий билимларини қўллашда амалий кўникмалар ҳосил қилиш, бевосита қурилиш конструкциялар геометрик параметрларини аниқлаш, қурилиш лойиҳаларни бажаришда геометрик усулларини қўллаш кўникмаларини ҳосил қилиш. Уй график ишлар мавзулари бўйича топшириқлар вариантлари тайёрланади ва ҳар бир талабага шаҳсий топшириқ берилади. График ишлар А3 форматдаги чизмадан иборат бўлиб, семестр якунида тўплам шаклида тикилади ва топширилади. Уй график ишлар умумлаштирилган мавзулари: А) Чизма геометрия фанидан масалалар ечиш умумий усуллари; Б) Чизма геометрия фанидан масалалар ечиш қайта қуриш усуллари; В) Чизма геометрия фанидан сиртларга оид масалаларни ечиш усуллари; Г) Муҳандислик графикасига оид топшириқлар; Д) Перспектива ва сояларга оид топшириқлар; Е) Қурилиш чизмалари; Ж) Компьютер график дастурлар ёрдамида бажариладиган чизма топшириқлар. Мустақил таълим учун тавсия этиладиган мавзулар: Дарслик ва ўқув қўлланмалар бўйича фан боблари ва мавзуларини ўрганиш; Тарқатма материаллар бўйича маърузалар қисмини ўзлаштириш; Масалалар тўрламларидан боблар бўйича комплекс масалалар ечиш; Маълумотлар тўпламларидан қўшимча маълумотлар олиш; Қўшимча адабиётлардан фойдаланиш; Мустақил таълим дафтарини мустақил ўрганилган назарий маълумотлар асосида ишлаб чиқиш. Компьютер графикаси фанидан уй-график ишларни бажариш, буйруқларни имкониятларини чуқурроқ ўрганиш, чизмаларни қоғозга тушириш, Интернетдаги маълумотлар билан танишиш. Мустақил ўзлаштириладиган мавзулар бўйича талабалар томонидан рефератлар тайёрлаш ва уни тақдимот қилиш тавсия этилади. 3.Ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларини баҳолаш “Чизма геометрия ва муҳандислик графикаси " фани бўйича рейтинг жадваллари, назорат тури, шакли, сони ҳамда мезонлари ҳақидаги маълумотлар фан бўйича биринчи машғулотда талабаларга эълон қилинади. Фан бўйича талабаларнинг билим савияси ва ўзлаштириш даражасининг Давлат таълим стандартларига мувофиқлигини таъминлаш учун қуйидаги назорат турлари ўтказилади: • оралиқ баҳолаш (ОБ) - семестр давомида ўқув дастурининг тегишли (фанларнинг бир неча мавзуларини ўз ичига олган) бўлими тугаллангандан кейин талабанинг назарий билим ва амалий кўникма даражасини аниқлаш ва баҳолаш усули. Оралиқ назорат бир семестрда икки марта ўтказилади ва шакли (Ёзма, оғзаки, тест ва ҳоказо) ўқув фанига ажратилган умумий соатлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолла белгиланади; • якуний баҳолаш (ЯБ) - семестр якунида муайян фан бўйича назарий билим ва амалий кўникмаларни талабалар томонидан ўзлаштириш даражасини баҳолаш усули. Якуний назорат асосан таянч тушунча ва ибораларга асосланган "Ёзма иш" шаклида ўтказилади. ОБ ўтказиш жараёни кафедра мудири томонидан тузилган комиссия иштирокида мунтазам равишда ўрганиб борилади ва уни ўтказиш тартиблари бузилган ҳолларда, ОБ натижалари бекор қилиниши мумкин. Бундай ҳолларда ОБ қайта ўтказилади. Олий таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи билан ички назорат ва мониторинг бўлими раҳбарлигида тузилган комиссия иштирокида ЯБ ни ўтказиш жараёни мунтазам равишда ўрганиб борилади ва уни ўтказиш тартиблари бузилган ҳолларда, ЯБ натижалари бекор килиниши мумкин. Вундай ҳолларда ЯБ қайта ўтказилади. «Чизма геометрия ва муҳандислик графикаси» фани бўйича талабаларнинг семестр давомидаги ўзлаштириш кўрсаткичи 100 баллик тизимда баҳоланади. Download 197,59 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024 ma'muriyatiga murojaat qiling |
kiriting | ro'yxatdan o'tish Bosh sahifa юртда тантана Боғда битган Бугун юртда Эшитганлар жилманглар Эшитмадим деманглар битган бодомлар Yangiariq tumani qitish marakazi Raqamli texnologiyalar ilishida muhokamadan tasdiqqa tavsiya tavsiya etilgan iqtisodiyot kafedrasi steiermarkischen landesregierung asarlaringizni yuboring o'zingizning asarlaringizni Iltimos faqat faqat o'zingizning steierm rkischen landesregierung fachabteilung rkischen landesregierung hamshira loyihasi loyihasi mavsum faolyatining oqibatlari asosiy adabiyotlar fakulteti ahborot ahborot havfsizligi havfsizligi kafedrasi fanidan bo’yicha fakulteti iqtisodiyot boshqaruv fakulteti chiqarishda boshqaruv ishlab chiqarishda iqtisodiyot fakultet multiservis tarmoqlari fanidan asosiy Uzbek fanidan mavzulari potok asosidagi multiservis 'aliyyil a'ziym billahil 'aliyyil illaa billahil quvvata illaa falah' deganida Kompyuter savodxonligi bo’yicha mustaqil 'alal falah' Hayya 'alal 'alas soloh Hayya 'alas mavsum boyicha yuklab olish |