Дастур номи
|
Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги
|
Ажратилган соат
|
34
|
Мавзулар сони
|
8
|
Дастурнинг мақсади
|
Фан ўқитилишининг мақсади – талабаларга меҳнат жараёнида юзага келадиган хавфларнинг келиб чиқиш сабабларини, хусусиятларини, оқибатларини ва уларни бартараф этиш чоралари, хавфсиз иш шароитларини яратиш, уларни назарий ва амалий жиҳатдан ёндашилиб амалга оширилиш ўргатишдан иборат. Ушбу мақсадга еришиш учун фан талабаларни назарий билимлар, амалий кўникмалар, ҳодиса ва жараёнларга услубий ёндашув ҳамда илмий дунёқарашини шакиллантириш вазифаларини бажаради.
|
Ўзлаштириш (ўқитиш) натижалари
|
“Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги” ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида кичик мутахассис:
–ишлаб чиқариш фаолиятдаюзага келадиган хавфлар тўғрисида;
–ишлаб чиқариш жараёнларида хавфсиз меҳнат шароитлари ҳақида;
–касб касалликлари ва бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш;
–ишлаб чиқариш санитарияси ва меҳнат гигиенаси ҳақида;
–электр қурилма ва ускуналардаги хавфли омиллар тўғрисида;
–ёнғин хавфи тўғрисида;
–жароҳатланишлар ва жароҳатланганларга биринчи ёдам кўрсатиш ҳақида тасаввурга эга бўлиши.
|
Билимлар
|
“Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги” ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида кичик мутахассис:
хавфсиз меҳнат шароитини таъминлаш соҳасида қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва бошқа меёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг асосий талабларини;
хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларининг юзага келишининг олдини олиш усулларини;
ишлаб чиқаришда микроиқлимнинг гигиеник меъёрларини ташкил этишни билиши;
|
Кўникма
|
“Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги” ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида кичик мутахассис:
ишлаб чиқариш тармоқларида хавфсиз иш шароитини ташкил этишни;
электр қурилмалари, ускуналар, машина ва механизмларни ишлатганда, техник хизмат кўрсатганда ва таъмирлашда кўриладиган асосий техника хавфсизлиги талаблари;
ёнғин чиқиш сабаблари, улар олдини олиш ва ўчиришнинг ташкилий масалари ва техник воситалари;
корхона фаолияти давомида содир бўлиши мумкин бўлган ҳалокат турлари, уларнинг келиб чиқиш сабаблари, оқибатларини таҳлил қилиш услублари;
корхона фаолияти давомида содир бўлиши мумкин бўлган ҳалокатларда инсонлар ва моддий бойликларни сақлаш ва қутқариш воситаларини ишлатиш кўникмаларига эга бўлиши керак.
|
Ўқув режасига мувофиқ ўзаро боғлиқ бўлган фаннинг номи
|
Физика, кимё, ер кадастри асослари, ер ва бино иншоотлар ҳуқуқи
|
Ўқитишнинг ташкилий шакли
|
НА – назарий ва амалий таълим биргаликда ташкил этилади;
МХ – Махсус хонада ўтказиладиган машғулот.
|
Дастурга қуйилган талаб
|
Мажбурий
|
Ўқитиш тили
|
Гуруҳда белгиланган ўқитиш тили асосида-ўзбек
|
Баҳолаш тартиби
|
Баҳолаш бўйича амалдаги тартиб асосида
|
Ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларини баҳолаш
|
Фронталь ва индивидуал сўров, тест, индивидуал ва кичик гуруҳлар томонидан бажарилган топшириқларни ва бошқа баҳолаш усуларидан фойдаланиш мумкин.
|