Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги рўйхатга олинди



Download 238 Kb.
bet3/21
Sana23.02.2022
Hajmi238 Kb.
#144561
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
Иқтисодиёт назарияси НД 2014

Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни

«Иқтисодиёт назарияси» фани талабаларда илмий дунёқараш ва иқтисодий тафаккурни, жамиятнинг иқтисодий асосини тушуниш, объектив иқтисодий қонун ва жараёнларга онгли муносабатда бўлиш кўникмасини шакллантиради. Барча амалий иқтисодий фанларнинг назарий-услубий асослари тўғрисида билим ҳосил қилади. Шунга кўра, фаннинг ижтимоий ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ва бошқаришдаги ўрни муҳим ҳисобланади.




Фанни ўқитишдаги янги педагогик ва ахборот технологиялари

Талабаларнинг «Иқтисодиёт назарияси» фанини ўзлаштиришлари учун ўқитишнинг илғор ва замонавий усулларидан фойдаланиш, янги информацион-педагогик технологияларни татбиқ қилиш муҳим аҳамиятга эгадир. Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, тарқатма материаллар, электрон материаллар, кейс-технологияларидан фойдаланилади. Маъруза ва семинар машғулотларида ўқитишнинг интерактив усуллари (визуал, муаммоли, муаллифлик маърузалари, икки томонлама таҳлил, Инсерт, кластер, «Венна», синквейн)дан фойдаланилади.




АСОСИЙ ҚИСМ


Фан бўйича маъруза мавзулари ва уларнинг мазмуни

Иқтисодиёт назарияси” фанининг предмети ва билиш усуллари


Иқтисодиёт тушунчаси ва унинг қамров жиҳатидан турлари.Иқтисодий фаолиятнинг мазмуни. Такрор ишлаб чиқариш фазалари: ишлаб чиқариш, тақсимот, айирбошлаш, истеъмол.Эҳтиёжларнинг мазмуни ва уларнинг туркумланиши. Эҳтиёжларнинг ўсиб бориши қонуни. Иқтисодий ресурсларнинг мазмуни ва туркумланиши. Иқтисодий ресурслар ва эҳтиёжларнинг қондирилиш даражаси ўртасидаги боғлиқлик. Иқтисодиёт олдидаги муаммолар.


Иқтисодиётга оид билимларнинг шаклланиши ва ривожланиши. Қадимги Шарқ ва Ғарб халқларидаги иқтисодий ғоялар. Иқтисодиёт назариясининг фан сифатида шаклланишидаги асосий оқимлар: меркантилизм, физиократлар, инглиз классик иқтисодий мактаби, марксизм ва маржинализм. Ҳозирги замон иқтисодиёт назариясидаги асосий оқимлар.
Иқтисодиёт назарияси фанининг предмети тўғрисида турлича ёндашувлар. Иқтисодиёт назарияси фанининг предмети. Иқтисодий ҳодиса ва жараёнлар. Моддий ва маънавий неъматларни ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол қилиш жараёнидаги иқтисодий муносабатлар.
Иқтисодиёт назарияси фанининг вазифалари. Иқтисодиёт назариясининг бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги. Иқтисодиёт назарияси – барча иқтисодий фанларнинг услубий пойдевори ва давлат иқтисодий сиёсатининг илмий асоси эканлиги. Ҳозирги замон иқтисодий тафаккурининг шаклланишида, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш муаммоларини таҳлил қилиш ва билишда иқтисодиёт назарияси фанининг роли. Иқтисодиёт назарияси фанининг талаба-ёшлар онгида илмий дунёқарашни шакллантиришда ва миллий истиқлол ғоясини сингдиришдаги аҳамияти.
Иқтисодий қонунлар ва категориялар. Иқтисодий қонунларнинг туркумланиши.
Иқтисодий қонунлар ва жараёнларни илмий билишнинг диалектик қоидалари. Иқтисодий ҳодиса ва жараёнларни ўрганиш усуллари: илмий абстракция, индукция ва дедукция, таҳлил ва синтез, мантиқийлик ва тарихийликнинг бирлиги, икки томонлама ёндашув, эмпирик усул ва фаразлардан фойдаланиш. Микро ва макроиқтисодий таҳлил. Иқтисодий таҳлилда математик, статистик ва график усуллардан фойдаланиш. Позитив ва норматив усуллар. «Иқтисодиёт назарияси» фанини талабаларга ўргатишда Президент И.А.Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 19 йиллигига бағишланган “Бизнинг йўлимиз – демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва модернизация жараёнларини изчил давом эттириш йўлидир” номли маърузаси, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 20 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги табрик сўзи, “Бош мақсадимиз – кенг кўламли ислоҳотлар ва модернизация йўлини қатъият билан давом эттириш” мавзусидаги 2013-йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2014-йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузасида (2013 йил 18 январь), “Cоғлом бола йили”давлат дастурида (2014 йил 19 февраль) ҳамда “Юксак билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялаш – мамлакатни барқарор тараққий эттириш ва модернизация қилишнинг энг муҳим шарти” мавзусидаги халқаро конференциянинг очилиш маросимидаги нутқи (2012 йил 18 феврал) ва асарларида билдирган фикр-мулоҳазаларини талабаларга тушунтиришнинг аҳамияти.



Download 238 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish