Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими



Download 406,88 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/11
Sana30.04.2022
Hajmi406,88 Kb.
#597900
TuriДиплом
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР 
Болалар суицидал хулқ-атвори психокоррекцияси, суицидаллик 
даражаси унинг руҳий ҳолати бўйича аниқ, чуқур ҳамда тезкор 
диагностикани амалга оширишда психологик-педагогик таъсир доираси, усул 
ва воситаларини аниқ танлаш ётади. Болаларларда ўз-ўзини намоён эта олиш 
имкониятларини топишга ёрдам бериш, уларнинг қизиқишлари ва 
эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда ижтимоий фойдали фаолиятга 
йўналтириш, 
истиқболли 
мақсадларга 
интилиш 
мотивациясини 
шакллантириш, коррекцион тадбирларни режалаштиришнинг мақсад ва 
вазифаларини белгилайди.
Шу ўринда психологларга суициднинг олдини олишга қаратилган 
қуйидаги хулоса ва тавсияларни бериш мумкин:
 
Ҳар 
бир 
таълим 
тизимида 
фаолият 
юритаётган 
психолог
ўқувчиларнинг 
психологик 
хусусиятларини 
яхши 
билиши, жамоадаги руҳий-маънавий муҳитдан бохабар бўлиши ва уни 
яхшилаши зарур;

Психолог тарбияси оғир ва турли воқеалар сабаб тушкунлик ҳолатига 
тушиб қолган ўқувчиларни аниқлаши, уларнинг оиласини тўлиқ ёки нотўлиқ 
турга мансублигини ўрганиши лозим;
3.Ота-оналар 
ва 
таълим 
муассасалари 
билан 
ҳамкорликни 
такомиллаштириш, педагогларда ота-оналар билан ишлаш режасини ўқувчи 
психологиясига, унинг ўтиш давридаги руҳий ҳолатига қаратиши;
4.Оилада 
ота-оналарнинг фарзандларининг барчасига бир хил 
муносабатни шакллантириш, болани камситмаслик ёки уни ҳаддан 
зиёд эркаламаслик, оилада кун тартибини тўғри йўлга қўйишни ота-оналарга 
тушунтириш;
5.Ўқувчини ёлғизлатиб қўймаслик, ўқувчидаги ҳар бир ўзгаришни 
катталар илғаши ва олдини олиш чорасини топиш, болани дўст танлашига 
кўмаклашишни педагоглар ва ота-оналарга тушунтириш;


35 
6.Суицид содир этган болалар билан суҳбатни у хоҳлаган пайтда олиб 
бориш, бошқалардан олган маълумотни унга билдирмаслик;
7.Ўқувчилар билан дилдан суҳбатлашиш, унинг муаммоларини қандай 
ҳал этиш йўлларини топиш;
8.Диний нуқтаи назардан ўз жонига қасд қилувчиларга қаратилган 
таъқиқларнинг мазмунини қулай вақтларда ёшларга эслатиб туриш;
9.Фанатларча бирор нарсага ружу қўйган ўқувчини эътиборсиз 
қолдирмаслик;
10.Интернетда узоқ вақт ўтирадиган боланинг хулқини назоратсиз 
қолдирмаслик;
11.Ўқувчилар ўртасида суицидни келтириб чиқарувчи омиллар, уни 
олдини олиш чораларини топиш, содир этилган тақдирда ҳам ҳодиса 
тафсилотини болаларлар ўртасида муҳокама қилмаслик;
12.Педагоглар билан ўқувчилар ўртасида зиддиятнинг бўлмаслиги 
чораларини кўриш, ўтиш даврида болалар билан ишлашнинг оптимал 
қоидаларига қатъий риоя қилиш, болалар шахсини ҳурмат қилиш;
13.Профессионал таълимда психолог фаолиятини тубдан ўзгартириш, 
нохуш воқеа содир бўлганда психологнинг иш режасини бажарилишини 
қайта кўриб чиқиш;
14.Суицид содир этган ўқувчининг яқинлари билан алоҳида суҳбатлар 
ўтказиш, учрашув тафсилотини ўқувчига айтмаслик;
15. Профессионал таълим муассасаларда турли маърифий кечалар 
ўтказиш, тўгараклар ишини жонлантириш, спорт мусобақаларини кўпроқ 
ташкил этиш ва уларга ўқувчиларнинг барчасини жалб қилиш ҳамда 
маъмурият, касаба уюшма қўмитаси томонидан истеъдодли, ғолиб 
ўқувчиларга эсдалик совғаларини уюштириш;
16.Нотинч, нотўлиқ, шароити оғир оиладан чиққан болаларларга коллеж 
ёки мактаб раҳбариятининг, касаба уюшма қўмитасининг моддий 
ёрдамларини уюштириш;


36 
17.Нотўлиқ оиладан чиққан болаларлар ва ота ёки онанинг бандлиги, иш 
билан таъминланганлиги ҳамда оиланинг ижтимоий алоқаларига эътибор 
бериш;
18.Ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари бўйича жиноий ишнинг 
қўзғатилишига эришиш, мавжуд қонунчилик нормаларини қайта кўриб 
чиқиш;
19.Ажрим 
бўлган оилаларда отанинг ўз фарзанди тақдирига 
масъуллигини ошириш бўйича тушунтириш ишларини жонлантириш;
20.Психологнинг оилада зўравонлик ҳолатларини барҳам бериш 
мақсадида доимий семинар-тренингларда малакасини оширишга эришиш,
21.Психолог 
ихтисослиги 
бўйича 
кадрлар 
тайёрлашни 
такомиллаштириш;
22.Психолог мунтазам ўз устида ишлаши, ўқувчисининг айни пайтдаги 
муаммоларини аниқлай билиши ва уларга ёрдам бериши;
23.Коллеж ёки мактабларнинг руҳий муҳитини яхшилаш асосида ёшлар 
фаоллигини ошириш;
24.Вилоят бўйича ҳар йили суицид муаммолари бўйича ҳар бир коллеж 
ёки мактаб кесимида таҳлилий-аналитик тадқиқотлар ўтказиш ва 
хулосаларини раҳбариятга тақдим қилиш.


37 

Download 406,88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish