Битирув малакавий иш раҳбари:
тингловчига битирув малакавий ишни тайёрлаш юзасидан йўл-
йўриқлар кўрсатади, танланган лойиҳа бўйича режа тузишга кўмаклашади,
унинг бажарилиши бўйича календарь жадвалини (малака ошириш фаолият
режасини жадвал тариқасида тузиб олишни)
режалаштиришга ёрдам беради;
фойдаланадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, раҳбарий, илмий ва
ўқув адабиётлар, маълумот ва архив материалларини ҳамда мавзу бўйича
бошқа манбаларни тавсия этади;
тингловчига консультациялар бериб боради;
битирув малакавий ишнинг бажарилиш жараёни ва белгиланган
расмийлаштириш талабларига мос равишда, мустақил бажарилганлиги ва
ижодий ёндашувни амалга ошишини назорат қилиб боради;
битирув малакавий ишнинг ўз муддатида бажарилмаётганлиги
ҳақида кафедра мудирига ёзма билдиришнома беради;
тингловчига битирув малакавий ишга тегишли материалларни
тўплаш, тайёрлаш, ёзиш, слайдлар тайёрлаш ва ҳимоя қилиш бўйича
кўрсатмалар бериб боради;
7
якунланган битирув малакавий ишга 100 баллик тизимда баҳолашни
ёзма хулоса бериш орқали амалга оширади ва жавобгарликни бўйнига олади
(илова).
Тингловчи битирув малакавий ишини сифатли ва ўз муддатида
тайёрлаш учун унга қуйидаги маъсулиятлар юклатилади:
Лойиҳа мавзусини танлаш, долзарблигини асослаш ва муаммони
шакллантириш;
Лойиҳа мақсади, предмети, объекти ва вазифаларини белгилаш;
Лойиҳалаштириш фаолияти турлари ва ечилиши лозим бўлган
топшириқларни тайёрлаш ҳамда уларни ечиш усул ва воситаларини танлаш;
керакли маълумотларни излаш, тўплаш, қулай усуллар ва
воситаларни аниқлаш;
ахборот-коммуникация воситалари ва манбаларидан самарали
фойдаланиш;
раҳбарий, илмий ва ўқув адабиётлар, норматив-ҳуқуқий
ҳужжатларини тўплаш ва уларни таҳлил қилиш;
иш натижаларини тайёрлаш ва топшириқларни бажаришда тизимли
ва ижодий ёндошиш;
малака ошириш давомида олган билим, кўникма ва малакаларни
пухта ўзлаштириш орқали битирув малакавий ишни тайёрлаш ва презентация
қилишда максимал фойдаланиш;
таълим сифатини оширишда ҳозирги ҳолатини таҳлил қилиш ва
баҳолаш;
қўйилган масала юзасидан тегишли ҳулосалар ва таклифларни
изоҳлаш, таълим сифатини оширишда ундан фойдаланиш имкониятларини
аниқлаш;
ишлаб чиқилган ечим, лойиҳа ёки ғояни асослаш ва ДАК
иштирокида ҳимоя қилиш
Тингловчи раҳбар билан маслаҳатлашган ҳолда битирув малакавий
ишга ижодий ёндошган тарзда қўшимчалар киритиш ва уни изоҳлаш
ҳуқуқига эга.
Агарда тингловчи битирув малакавий ишни бажариш мобайнида
раҳбар тавсияларига риоя қилмаган, календарь график асосида
тадқиқотларни бажармаган ҳолда раҳбарнинг билдиришномасига асосан унга
маъмурий чоралар кўрилиши ва битирув малакавий иш ҳимоясига
қўйилмаслиги мумкин.
Битирув малакавий ишлар институтнинг архивида сақланади. Битирув
малакавий ишининг сифати ва уни мустақил бажаришга раҳбар ва педагог
ходимнинг муносабати тўғрисидаги хулосалар бошқармага тавсифнома
сифатида еткизилади. Раҳбар ва педагог ходимнинг кейинги малака ошириш
муддатида чора-тадбирлар режада белгиланган тадбирларнинг амалга
оширилганлиги қиёсланади.
8
Do'stlaringiz bilan baham: |