Тармоқ мухити (Сетевое окружения)
Тармоқ тузилишини аниқлаш ва тармоқ таркибидаги компьютер ва принтерларга мурожаат қила олиш учун, “сетевое окружения” белгисига икки марта босиш керак. Хозир тармоқ ресурсларини диск кўринишида уланиши улар билан ишлашнинг зарурий шартидир.
Расм.7.1.
“Сетевое окружение” жилди, бир нечта тармоқни кўришни таъминлайди.
Кабеллардан, параллел ва кетма-кет портларни бирлаштириш учун фойдаланиш.
Тўғридан-тўғри уланиш, бошқа компьютердаги папкаларга компьютерингиз тармоқга уланмаган холларда хам, мурожаат имконини беради. Агар иккинчи компьютер тармоқга кирган холатда бўлса, тўғридан-тўғри уланиш тармоқ ресурсларига хам мурожаат имконини хам беради.
Юқорида келтирилган усул кўчириб юриладиган (мобил) компьютерларни стационар компьютерларга улаш учун хам қулайдир.
Локал тармоқ бўйлаб уланиш учун:
Одатда Win нинг кўп фойдаланувчилари лкал тармоқда ишлайди. Компьютерни ишга туширишда, Win тармоқ адаптерини топади ва автоматик тарзда локал тармоқ бўйича уланишни амалга оширади. Бошқа типлардаги уланишлардан фарқли равишда, локал тармоқ бўйича уланиш автоматик тарзда амалга оширади, шунинг учун уни ишга тушириш учун тугмасини босиш шарт эмас.
Win хар бир топилган адаптер учун локал тармоқни улайди.
Агар компьютерда бир нечта тармоқ адаптери ўрнатилган бўласа, уларни қайси тармоқ билан уланишга хизмат қилишини акс эттирадиган номлар билан дархол қайта номлаш зарурдир.
Агар компьютерда битта тармоқ адаптери ўрнатилган бўлса ва унинг ёрдамида турли тармоқларга уланиш зарур бўлса (масалан, хизмат сафарларида), локал тармоқ бўйича уланиш тармоқ компонентларини, тармоқни хар гал ўзгартиришда ўчириб-ёқиш зарур.
Агар бир нечта тармоқ адаптери ўрнатилган бўлса, локал тармоқ бўйлаб хар бир уланиш учун зарур протоколлар, мижозлар ва хизматларни қўшиш ва ёқиш керак бўлади. Бунда мижозлар, хизматлар ва протоколлар, бошқа хамма тармоқ ва масофадан уланишлар учун қўшилади ва ёқилади.
Тўғридан тўғри уланишни яратиш учун:
“Сеть” ва “Удалённий дастур к сети” жилдларини очиш зарур.
“Создание новой подключение” белгисини босинг ва “Далее” тугмасини босинг.
“П подключение к другому компьютору переключаться” ни танлаймиз, “Далее” тугмасини босамизва (тармоқга уланиш мастери) “мастер сетевого подключения” кўрсатмаларига амал қиламиз.
Тўғридан-тўғри уланишда қатнашадиган компьютерини белгилаш, бунда бошқарувчи фақат администратор ёки “Администраторлар” гурухи аъзоси бўлиши мумкин. Компьютерни бошқарувчи қилиб белгилаш учун административлик хуқуқлари талаб қилинмайди.
Агар компьютер бошқарувчи қилиб белгиланса, у холда яратилган уланиш учун “сеть и удалённий доступ к сети” жилдида нусхаларини олиб яратиш мумкин. Кейин уланишларни номини ўзгартириш ва улар параметрларини ўзгартириш мумкин . Бу усул, хар хил портлар ва бошловчи компьютерлар ва хоказолар учун тезда турли уланишларни яратиш имконини беради.
Кетма-кет кабел (RS-232c) ёрдамида тўғридан-тўғри уланиш яратишда, танланган тармоқ “мастери” даги порт “нол-модемли” уланишлар учун созланади.
Файл ёки принтер каби умумий ресурсларга мурожаат учун локал тармоқ бўйлаб тўғридан тўғри уланишдан фойдаланиш талаб қилинмайди. Локал компьютер ресурсларидан биргаликда фойдаланишни таъминлаш учун, зарур рухсатларни белгилаб, уларни биргаликда фойдаланишга қўйиш ва файл ва принтерларга умумий фйдаланишга рухсат бериш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |