Назорат саволлари
Ахборот хавфсизлигини таъминлаш учун қандай усул воситалар талаб қилинади?
Хавфсиз тизимлар хоссалари.
Тизим ишини бузувчи дастур ва тизим хавфсизлигига тахдидлар.
ОТ ни лойиҳалаш асосий принциплари (MULTICS) ва хавфсизлик синфлари талаблари (С2).
Криптографиядан хавфсизлик учун фойдаланиш.
Идентификация ва аутентификация.
ОТ объектларига мурожаатни чегараси, авторлаштириш. Хавфсизлик тизими аудити.
Оммавий ОТ ларни, химояланганлик нуқтаи назардан тахлил қилиш.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
Антивирусные программы Москва 2000.
Н.Д. Угринович. Информатика и информационные технологии. М., Лаборатория базовых знаний, 2002.
IV. АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ МАТЕРИАЛЛАРИ 1 – амалий иш. Фойдаланувчилар қайд ёзувини яратиш ва уларни созлаш.
Ишнинг мақсади: Windows XP операцион тизимида фойдаланувчиларнинг қайд ёзувини яратиш ва созлашда амалий махоратни ўзлаштириш.
Амалий ишни бажаришда зарурий воситалар ва ахборот манбалари таъминоти:
Ҳар бир тингловчи учун ишчи станция ажратилган компьютер синфи;
Маҳаллий (локал) ҳисоблаш тармоғи;
Ўрнатилган Windows XP операцион тизими;
1-, 2- маъруза материаллари.
I. АСОСИЙ НАЗАРИЙ ҚИСМ
Фойдаланувчилар қайд ёзувини яратиш ва созлаш
Windows XP фойдаланувчилар маълумотини хавфсизлиги ва конфиденциаллигини таъминловчи янги восита ва дастурларнинг кенг мажмуасини ўз ичига олади ва компьютерда ишлашнинг юқори самарадорлигини оширади. Булар: компьютернинг ҳар бир фойдаланувчи учун қайд ёзуви ва пароли, компьютернинг блокировка (қамал) қилиш, файл ва папкаларни архив нусхаларини яратиш ва ҳ.к. Фойдаланувчиларнинг қайд ёзуви ҳақидаги ахборот химояланган маълумотлар базаси – Security Accounts Manager (SAM) да сақланади.
Фойдаланувчининг қайд ёзуви бу – Windows операцион тизимда фойдаланувчинининг тавсифидир. Одатда у ўз ичига, фойдаланувчининг тармоқдаги исми ёки тизимга киришдаги исми, ҳақиқий исми, пароли, фойдаланувчи аъзо бўлган гуруҳ номи, шунингдек, тизимда ишлашидаги ҳуқуқ ва рухсати ва ундаги ресурслардан эркин фойдаланиши каби барча маълумотларни олади. Windows XP Professional ва бошқа бир қатор серверларда фойдаланувчилар қайд ёзуви «Локальные пользователи и группы» - “Локал файдаланувчилар ва гуруҳлар” воситаси орқали бошқарилади. Windows Server да домен назоратчиларида фойдаланувчилар қайд ёзувини бошқаришда «Active Directory — пользователи и компьютеры» - “Active Directory — фойдаланувчилар ва компьютерлар” ойнаси ишлатилади.
1.1. Тизим томонидан ўрнатилган фойдаланувчилар қайд ёзувлари.
Windows XP ни ўрнатиш сўнгида имтиёз ва чеклашлар белгиланганда камида иккита ўрнатилган фойдаланувчилар қайд ёзуви хосил бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |