2.7. расм. Хотирани сахифали ташкил этишда мантиқий ва физик адресларнинг боғланиши.
Саҳифалар жадвали (page table) процессорнинг махсус регистерида манзиллаштирилади ва кадрлар номерини мантиқий адрес бўйича аниқлашга ёрдам беради. Бу асосий масаладан ташқари сахифалар жадвали қаторида ёзилган атрибутлар ёрдамидан аниқ сахифага мурожаат назорати ва уни химоясини ташкил этиш мумкин.
Сегментли ва сегмент – саҳифали ҳотира.
Ҳотираларни бошқаришни яна иккита схемаси мавжуд: сегментли ва сегмент-саҳифали. Сегментлар саҳифалардан фарқли равишда ўзгарувчи ўлчамга эга бўлишади. Хотирани сегментли ташкил этишда виртуал адрес, дастурчи учун ҳам, операцион тизим учун ҳам икки ўлчамли бўлади ва икки майдондан: сегмент тартиб рақами ва сегмент ичидаги жой рақамидан иборат бўлади.
Айтиб ўтиш лозимки, тасвирлаш қулай бўлиши учун ОТ ёрдамида чизиқли адрес икки ўлчамлиликка келтирилган саҳифали ташкил этишдан фарқли равишда, бу ерда адрес икки ўлчамлилиги фойдаланувчини жараённи байтларнинг чизиқли массиви кўринишида эмас, балки ўзгарувчи узунликдаги сегментлар тўплами кўринишида тассавур қилиш натижасидир (маълумот, код, стек,…).
Қуйи босқичдаги дастурлаш тилларида дастур тузувчи дастурчилар сегментли структура ҳақида билишлари лозим. Бунда сегмент регистраларини ўзгартиришга олиб келади. Мантиқий манзиллар майдони – сегментлар йиғиндиси. Ҳар бир сегмент исмга, ўлчамга ва бошқа параметрларга эга. Дастурчи битта манзил берадиган саҳифаларнинг номерига бўлинадиган саҳифали схемалардан фарқли равишда сегментли структурада манзил иккита ўлчамдан иборат бўлади.: сегмент номи ва жой ўзгариши.
Ҳар бир сегмент – 0 дан бошланадиган манзилларнинг тўғри чизиқли кетма-кетлигидир. Сегментнинг максимал размери процессорнинг разряди билан аниқланди. (бунда 32 разядда манзиллашда 232 байт ёки 4 Гб). Сегмент манзили динамик равишда ўзгариши мумкин(масалан стек сегменти). Сегментлар жадвалининг элементида сегмент бошланиши физик манзилидан ташқари одатда сегмент узунлиги ҳам берилади.
Файлларни бошқариш тизимлари, кўпгина замонавий ОТ ларнинг асосини ташкил этади. М-н, UNIX ОТ и, файл тизимисиз ишламайди, унда файл тизими асосий тушунчалардан биридир. Ҳамма замонавий ОТ лар файллардан ва улар билан ишлаш учун мос дастур таъминотидан фойдаланади. Гап шундаки, биринчидан, файл тизими орқали маълумотлар бўйича кўпгина ишлов берувчи дастурлар боғланади. Иккинчидан, бу тизим орқали диск маконини марказлаштирилган ҳолда тақсимлаш ва маълумотларни бошқариш муаммолари ечилади. Ва ниҳоят, фойдаланувчилар ўз маълумотларига мурожаат қилишнинг осон усулларига эга бўладилар, бу маълумотларни, ташқи хотира қурилмаларида жойлаштирадилар.
Турли ОТ лар ва ташқи хотиранинг турли қурилмалари учун яратилган кўпгина файл тизимлари мавжуддир. Уларда, мос равишда маълумотларни жойлама (носитель) да жойлаштиришнинг ҳар хил принципларидан фойдаланилади. Биз, FAT, FAT 32 ва NTFS файл тизимлари билан танишамиз. Айниқса, ҳозирги кунда энг кўп тарқалган файл тизими билан – NTFS билан танишиш муҳим аҳамиятга эгадир
.
Do'stlaringiz bilan baham: |