Бир марталик амаллар (операциялар)
1.Жараённи яратиш. 2. Жараённи тугаллатиш.
Жараённинг компьютердаги мураккаб хаёт йўли уни туғилишидан бошланади. Жараёнлар концепциясини қўлловчи ихтиёрий ОТ, жараён яратиш воситасига эга бўлиши керак.
Энг оддий тизимларда(масалан, фақат битта аниқ илова иши учун лойихалаштирилган тизимларда) хамма жараёнлар тизим сатрида туғилиши мумкин. Мураккаброқ операцион тизимлар, жараёнларни зарурият бўйича динамик холда яратадилар.
Операцион тизим стартидан сўнг, янги жараён туғилиши сабабчиси бўлиб махсус тизимли чақириқ бажарган фойдаланувчи жараёни ёки операцион тизим бўлиши мумкин, яъни натижада яна жараён бўлиши мумкин.
Янги жараён туғилишига сабаб бўлган жараён ота жараён(parent process) дейилади, қайтадан янги яратилган жараён–фарзанд жараён дейилади(child process). Фарзанд жараён ўз навбатида яна янги фарзанд жараённи яратиши мумкин ва тизим ичида жараённинг генеологик дарахтини тўпламини хосил қиладилар, яъни генеологик ўрмон хосил бўлади.
Расм.2.3. соддалаштирилган жараёнларнинг ўрмони. Стрелка ота –фарзанд муносабатини кўрсатади.
Жараён туғилишида тизим янги PCB тузади бунда жараён туғилиши холати билан уни тўлдира бошлайди, янги жараён ўзининг ягона идентификация тартиб рақамини олади. Бирор бир жараён тугаши билан бўшаган идентификация номери бошқа жараён учун ишлатилиши мумкин.
Одатда ўзининг функцияларини бажариш учун жараён –фарзанд маълум ресурсларни талаб қилади: хотира, файллар, киритиш –чиқариш қурилмалари ва хоказолар. Уларни ажратишнинг икки хил холати бор. Янги жараён ўзига ота жараён ресурсларини олиши мумкин. Бунда у ресурсларни ота –жараён ёки бошқа фарзанд –жараёнлар билан бўлишади ёки ресурсларин бевосита операцион тизимдан олиши мумкин. Ажратилган ресурслар хақидаги маълумот PCBга киритилади.
Кўп марталик операциялар.
Бир марталик операциялар жараёнлар ОТ бошқаруви остидаги сонини ўзгаришига олиб келади ва ҳар доим маълум ресурсларни ажратилиши ва бўшаши билан боғлиқдир. Кўп марталик операциялар операцион тизимдаги жараёнлар сонини ўзгаришига олиб келмайди ва ресурсларни ажратиш ва бўшаши билан боғлиқ бўлиши шарт эмас.
Жараёнлар устида кўп марталик операцияларни бажариш учун ОТ қандай ишларни бажаришини кўриб чиқамиз.
Жараённи ишга тушириш ОТ, тайёр турган жараёнлар орасидан бирини бажаришга танлайди. Танланган жараён учун уни бажарилиши учун оператив хотирада зарур маълумот билан таъминлайди. Кейин жараён холати бажарилиш холатига ўзгартирилади ва бошқарув жараён командалари хисоблагичи(счётчик)га кўрсатиладиган командасига узатилади. Ҳамма зарур маълумотлар жараён PCBдан олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |