1.2 “Максимальный срок действия пароля” – “Паролнинг максимал муддати” Паролни тизим фойдаланувчидан уни ўзгартиришни талаб қилгунгача бўлган муддатда (кунларда) ишлатиш имконини беради. 1 дан 999 кун оралиғида қиймат бериш ёки барча чекланишларни олиб ташлаб 0 қиймат бериш мумкин.
Стандарт буйича(По умолчанию: 42.
1.3 “Минимальный срок действия пароля” – “Паролнинг минимал муддати” Паролни фойдаланувчи уни ўзгартиргунча бўлган муддатда (кунларда) ишлатиш имконини беради. 1 дан 999 кун оралиғида қиймат бериш ёки дархол ўзгартиришга рухсат бериш учун 0 қиймат бериш мумкин.
Паролнинг минимал муддати Паролнинг максимал муддати қийматидан кичик бўлиши шарт.
“Требовать неповторяемости паролей” – “Паролни такрорланмаслигини талаб қилиш” параметри самарали ишлаши учун паролнинг минимал муддатини нолдан фарқли сонга ўзгартириш керак, акс холда фойдаланувчи кўзда тутган барча эски паролларини териш йўли билан кераклисини топиб олиши мумкин. Маъмур фойдаланувчига парол бериши ва тизимга киргандан сўнг уни ўзгартиришини талаб қилиши учун бу параметр стандарт буйича (по умолчанию) ноль қийматда туради. Агар мажбурий такрорланмайдиган пароллар сони 0 қийматга эга бўлса, у холда фойдаланувчи янги паролни териши керак эмас бўлади. Шунинг учун такрорланмайдиган пароллар сони стандарт буйича 1 га тенг.
Стандарт буйича: 0.
1.4 “Минимальная длина пароля” – “Паролнинг минимал узунлиги” Фойдаланувчи қайд ёзуви пароли ташкил топиши мумкин бўлган энг кам белгилар сонини аниқлайди. 1 дан 14 оралиғида белгилар қийматини ёки уни нолга тенг қилиб, парол ишлатишни бекор қилиш мумкин.
Стандарт буйича: 0.
1.5 “Пароль должен отвечать требованиям сложности” – “Парол мураккаблик талабига жавоб бериши шарт” Парол мураккаблик талабига жавоб бериши ёки бермаслигини аниқлайди.
Агар бу сиёсат ўрнатилган бўлса, у холда парол қуйидаги минимал талабларга жавоб бериши шарт:
Парол фойдаланувчи қайд ёзуви номини ёки уни қисмини ўз ичига олмаслиги шарт.
Парол олтита белгидан кам бўлмаслиги зарур.
Паролда қуйидаги тўртта тоифалардан учтасидаги белгилар иштирок этиши керак: