II. Фойдаланувчилар қайд ёзувини созлаш (ўзгартириш, ўчириб ташлаш/ўчириб қўйиш)
Фойдаланувчилар қайд ёзувини турли йўллар билан созлаш мумкин.
1. “Учетные записи пользователей” – “Фойдаланувчилар қайд ёзуви” утилитаси ёрдамида.
Бошқарув панелида “Учетные записи пользователей” - “Фойдаланувчилар қайд ёзуви” компонентасини очинг.
Мавжуд бўлган қайд ёзуви белгисини босинг.
Қайд ёзувига ўзгартиришлар киритинг ва “Далее” - “Кейингиси” тугмасини босинг.
2. Фойдаланувчилар қайд ёзувини созлаш (ўзгартириш, ўчириб ташлаш/ўчириб қўйиш)ни Net User буйруғи ёрдамида бажариш.
Буйруқ сатри ойнасида net user AAA/active:no ни киритинг, бу ерда ААА – ўчириб қўйилаётган қайд ёзуви , no қайд ёзувини ўчириб қўйиш параметри. Қайд ёзувини ёқиш учун
net user AAA/active:yes буйруғини киритинг.
3. Қайд ёзувини “Управление компьютером” – “Компьютерни бошқариш” воситаси ёрдамида созлаш
“Управление компьютером” – “Компьютерни бошқариш” ойнасини очинг.
Консол дарахтида (дереве консоли) “Пользователи” – “Фойдаланувчилар” тугмасини босинг
Керакли қайд ёзувини танланг.
“Действие” – “Ҳаракат” менюсида “Свойство” – “Хусусият” ни танланг
Диалог ойнасида мос маълумотни киритинг.
III. Компьютерда сақланган паролларни бошқариш
Windows “Сохранение имен пользователей и паролей” - “Фойдаланувчилар номи ва паролларини сақлаш” компоненти ёрдамида тармоқ ресурсларидан ёки Интернетдан фойдаланишга рухсат берадиган фойдаланувчиларнинг турли номи ва паролларини бир жойда сақлаш имконини беради.
Бажарилиши зарур бўлган ишлар кетма-кетлиги компьютер тармоқ доменининг аъзоси ёки алохида ишчи станция бўлишига боғлиқ.
Компьютер доменга уланмаган
Бу холда бажариладиган қадамлар қайд ёзуви турига боғлиқ бўлади.
Компьютер маъмури қайд ёзуви учун
“Управление компьютером” – “Компьютерни бошқариш” ойнасини очинг.
Ўзингизни қайд ёзувингизни танланг.
Ойнани чап қисмида жойлашган “Родственные задачи” дан “Управление сетевыми паролями” – “Тармоқ паролларини бошқариш” ишоратини босинг.
Ресурсдан фойдаланиш учун фойдаланувчи номини киритинг ёки ўзгартиринг ёки мавжуд бўлган қайд ёзувини ўчириб ташланг.
Чекланган ҳуқуқли қайл ёзуви учун
Бошқарув панелида “Учетные записи пользователей” – “Фойдаланувчилар қайд ёзуви” компонентини очинг.
Ойнани чап қисмида жойлашган “Родственные задачи” – “” дан “Управление сетевыми паролями” – “Тармоқ паролларини бошқариш” ишоратини босинг.
Ресурсдан фойдаланиш учун фойдаланувчи номини киритинг ёки ўзгартиринг ёки мавжуд бўлган қайд ёзувини ўчириб ташланг.
Эслатма:
“Учетные записи” – “Қайд ёзуви” компонентини очиш учун “Пуск” – “Бошлаш” тугмасини босинг, “Настройка” – “Созлаш” ва “Панель управления” – “Бошқарув панели” ни танланг, “Учетные записи пользователей” – “Фойдаланувчилрнинг қайд ёзуви” белгисини икки мартта босинг.
Фойдаланувчининг қайд ёзуви турини ёки гуруҳини ўзгартириш
Компьютер тармоқ доменининг бир қисми бўлганда гуруҳ аъзоларига шу гуруҳда кўрсатилган барча ҳуқуқлар берилади. Компьютер ишчи гуруҳ таркибига кирса ёки автоном компьютер бўлиб хисобланса, фойдаланувчиларга уларнинг қайд ёзуви турига қараб ҳуқуқлар ва рухсатлар белгиланади.
Бажарилиши зарур бўлган ишлар кетма-кетлиги компьютер тармоқ доменининг аъзоси ёки алохида ишчи станция бўлишига боғлиқ.
Для выполнения этой процедуры необходимо войти в систему с учетной записью «Администратор» или члена группы «Администраторы». Если компьютер подключен к сети, то параметры сетевой политики могут запретить выполнение данной процедуры.
Do'stlaringiz bilan baham: |