Windows 9х ОТ лари.
Биринчи Windows тизими 1985 йил ноябрида юзага келган, бу вақтда 180286 процессори асосида компьютерлар кенг тарқалган эди.
Кейинги OS/2 ОТи ишлаб чиқилди. Windows NT OS/2 лойихасидан келиб чиқди (версия 3.0).
Windows 9х ОТ лари фақат IBM га мутаносиб шахсий компьютерларда ишлаш учун яратилган. Улар бошқа платформаларга кўчириб ўтказувчанлик хонасига эга эмас. Ҳамма Microsoft дастурий таъминоти каби, ОТ берилган кодлари ёпиқдир, шунинг учун ҳам уларнинг архитектурасининг тўлиқ таснифи йўқдир, фақат бу тизимлардан қандай фойдаланиш тавсифларигина мавжуд.
Windows 9х ОТлари оиласи, асосан уй шароитида, корпоратив қўллашга эмас, фойдаланишга мўлжалланган. Уларда, бир нечта фойдаланувчи компьютерлари билан ишлаш имконияти кўзда тутилган бўлса ҳам, уларда қайд қилиш механизми ишламайди. Ҳар бир фойдаланувчи ўз ишчи мухити, ўз ишчи столи кўриниши, масалалар панели таркиби ва «Пуск» менюси, фойдаланиладиган дастур созлаш параметрларига в х.к.ларга эгадир. Бу ишчи мухити, профил (profile) деб аталади.
Windows 9х ОТ лари, асос архитектураси нуқтаи назаридан олганда, 32- разрядли ва мультимасалали (кўп оқимли) ва сиқиб чиқарувчи кўп масалалидир. Бу ОТ ларнинг ҳаммасида ядро, макроядроли архитектура бўйича қурилган. Ядро 3 та асосий компонентадан иборатдир: Kernel, USER ва CGI дан. Kernel- ОТ нинг асосий функционаллигини таъминлайди: жараёнларни режалаштириш; бажариш оқимларини қўллаш; объектлар хотирада акс эттириладиган файллар билан ишлаш; хотирани бошқариш; файлли кириш-чиқиш; консоллар иши ва х.к. функциялар.
USER компонентаси клавиатурадан ва координата қурилмаларидан (мышь - сичқонча) киришни ва фойдаланувчи интерфейс орқали чиқишни таъминлайди.
CGI компонентаси (қурилма график интерфейси – Graphical Device Interface), график примитивлар чизиш, растрли тасвирлар билан бўлган амаллар ва аппарат-мустақил график драйверларни ўз ичига олади. GDI чиқаришни бошқаради.
Ҳамма Windows 9X ОТ лари марказлашган равишда аппарат воситалар ҳақидаги, тизимли ва амалий дастурий таъминот ва уни созлаш ҳақидаги маълумотларни ва ҳар бир фойдаланувчи параметрларини сақлайди.
Кўп масалаликни ташкил этиш.
Ихтиёрий кўп масалали ОТ, шу жумладан Win 9х тизимлар ҳам ечадиган энг долзарб масалалардан бири, процессор вақтини турли параллел равишда бажарилувчи дастурларга иложи борича содда ва самарали тақсимлашдир. Бошқача қилиб айтганда, сўз масалани диспетчерлаш тўғрисида бормоқда.
Кўп масалалик, умумий ҳолда, ОТ нинг процессорни бир нечта дастур билан биргаликда фойдаланишини ташкил этиш қобилиятига айтилади.
Масалалар диспетчери (бажарилиш оқимлари), процессор вақтини, ҳамма ҳисоблашлар ўртасида тенг тақсимлаш учун, яъни тизимнинг узлуксиз ва бир вақтда тез реакциясини таъминлаш учун қуйидаги уч механизмдан фойдаланади:
приоритетни динамик ўзгартириш. Диспетчер, у ёки бу оқимнинг (приоритетини) вақтинча ё кўтариши ёки тушириши мумкин. М-н, клавишни ёки “сичқонча” ни босиш приоритетини (фойдаланувчи ҳаракати тегишли бўлган оқим) ошириш кераклигини билдиради.
приоритетни кейинги синхрон тушириш олдин кўтарилган приоритет қиймати аста-секин бошланғич қийматга қайтади.
приоритетни меърос қилиш. Бу приоритетни тез оширишга хизмат қилади. Бу кўпинча, монопол тарзда фойдаланилаяпган ресурсни тез бўшатиш зарур бўлган ҳолда бажарилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |