Мантикий(логик) ҳотира.
Хотирани, ячейкалар чизиқли тўплами куринишида аппарат ташкил этиш, дастурчининг дастур ва маьлумотлар сақланиши кўриниши ҳақидаги тассавури билан мос келмайди. Купгина дастурлар бир-бирига боғлик бўлмаган холда яратилган модуллардан ташкил топган.
Баьзан жараён таркибига кирувчи ҳамма модуллар ҳотирада кетма-кет жойлашади ва чизиқли адреслар майдонини ташкил қилади. Бироқ кўпинча модуллар ҳотиранинг турли жойларида жойлаштирилади ва турлича фойдаланилади.
Ҳотирани бошариш схемасида, фойдаланувчининг бундай тассавурига мос келадиган маълумот ва дастурларни сақлаш, сегментация дейилади. Сегмент-ҳотиранинг аниқ кўрсатилган қисми бўлиб, унинг ички қисмида чизиқли адресларни қўллаб қувватлайди. Сегмент процедура, массив, стек ёки скаляр миқдорлардан ташкил топган бўлади, лекин одатда аралаш типдаги маълумотлардан иборат булмайди.
Бошида сегментлар дастур коди фрагментларини (матн редактори, тригонометрик кутубхона ва х.к.) жараёнлар билан умумлаштириш заруриятидан келиб чиққан бўлиши керак, чунки уларсиз ҳар бир жараён ўзининг адрес маконида маьлумотларнинг яна бир нусхасини саклашига туғри келар эди. Хотиранинг, тизим бир нечта жараённинг маьлумотларини акс эттирадиган алохида қисмлари бўлиб улар сегментлар деб ном олди.
Хотира шундай қилиб, чизиқли кўринишдан икки ўлчамли кўринишга келди. Адрес икки компонентдан иборат бўлиб, улар: сегмент номер ива сегмент ичидаги жойлашган ўрнидир. Кейинчалик, жараённинг турли компоненталарини(дастур коди, маьлумотлар, стек ва х.к.) турли сегментларда жойлаштириш қулай бўлиб қолди. Яна шу нарса аниқ бўлиб қолдики, аниқ сегмент ишини, унга сегментда сақланадиган маьлумотлар устида бажарилиши рухсат берилган операциялар, масалан, мурожаат хуқуқи ва операциялар типи каби атрибутлар қийматини бериб, назорат қилиш мумкин бўлиб қолди.
2.5.расм. Жараён сегментларининг компютер хотирасида жойлашиши.
Баьзи, жараённи адрес маконини тасвирлайдиган сегментлар 2.5 –расмда кўрсатилган.
Аксарият замонавий операцион тизимлар ҳотирани сегмент бошқарув ҳусусиятига эга. ОТларнинг баьзи архитектураларида (масалан Интел) сегментлаш қурулмалар томонидан қўлланади.
Жараён мурожаат қиладиган адреслар, оператив хотирада мавжуд бўлган реал адреслардан шу тахлитда фарқ қилади. Ҳар бир аниқ ҳолатда дастур фойдаланадиган адрес, ҳар хил усуллар ёрдамида тасвирланиши мумкин. Масалан, адрес, берилган матнда одатда символли бўлади. Компилятор бу символли адрес ва ўзгарадиган адресларни боғлайди (масалан, n байт модул бошидан). Дастур генерациялаган бундай адрес одатда мантиқий адрес (виртуал хотирали тизимларда у кўпинча виртуал хотира) деб номланади. Барча мантикий адреслар туплами мантикий(виртуал) адреслар майдони деб аталади.
Do'stlaringiz bilan baham: |