ораз
лексемаси
юз
лексемаси
билан қиѐсланар экан, бунда
ораз
лексемасидаги «бадиий хосланганлик» ва
«ижобий муносабат» семалари бўртиб чиқади. Бу семалар, номидан
маълумки,
прагматик
мазмунга
эгалиги
билан
характерланади.
Лексемаларни шу асосда лисоний қийматидан келиб чиққан ҳолда
прагматик хосланмаган, прагматик хосланган ва прагматик хосланиш
жиҳатдан оралиқ, бетараф лексемаларга бўлиш мумкин
116
.
115
Эрназарова М. Грамматик маъно лисоний ва прагматик омиллар яхлитлигида: Монография. – Т.: Фан,
2015. – Б.14
116
Рустамова Д.А. Метафорик эвфемизациянинг лингвокультурологик ва социопрагматик аспектлари.
Филол. фанл. б. фал. док. ...дисс. автореф. – Фарғона. 2018. – 3 б.
61
Лингвомаданий хосланмаган лексемалар бўѐқсиз лексемаларнинг
лисоний табиатида лингвомаданий хосланиш белгиси бўлмайди ва уларнинг
тегишли лисоний маънодан четлашмаган ҳолдаги қўлланишлари маълум
лингвомаданий вазият ва омил билан шартланган бўлмайди. Бундай
лексемалар анъанавий талқинларда услубий бетараф лексемалар дейилади.
Бундай муваққат маънолар лексемаларнинг лисоний қийматида
бевосита акс этмаган ва шу боисдан ҳам лексикографик талқинларда ҳар
доим ҳам берилавермаслиги мумкин. Бу ҳолат лексемаларнинг кўчма
маъноларида, хусусан, метафорик қўлланишларида, эвфемик маъноларнинг
намоѐн бўлиши мисолида кўзга яққол ташланади. Тилшунос олимлар
Т.В.Бойко
117
,
Т.С.Бушуева
118
,
Н.Ц.Босчаева
119
,
Х.Кадирова
120
лар
ўз
тадқиқотларида эвфемистик маъноларнинг прагматик ва лингвомаданий
хосланиш хусусиятлари асосли ва атрофлича талқин қилганлар. Х.Кадирова
таъкидлашича, «нолисоний белгилар асосидаги таснифда эвфемик
бирликларнинг нутқий воқеланишида диалектик бирликда юзага чиқувчи
ташқи омиллар эътиборга олинади. Булар сирасида сўзловчи ва тингловчи
шахснинг дунѐқараши, савияси, ижобий ѐки салбий образлиги, жинси, ѐши
каби соф лисоний омиллар билан биргаликда нутқ шароити ва вазияти билан
боғлиқ прагматик омилларни санаш мумкин. Хуллас, эвфемик ва дисфемик
маъно контекстуал ва прагматик хусусияти билан ажралиб туради.»
121
Эвфемизм натижасида содир бўлган ҳосила семема ҳам бошқа ҳосила
семемалар каби прагматик семани вужудга келтиради.
122
Тўғри, нутқий
окказионал маъноларни семема ѐки унинг маъновий бўлакчасини сема деб
аташ қанчалик тўғри ѐки нотўғрилигидан қатъи назар
123
, эвфемик
117
Бойко Т.В. Эвфемия и дисфемия в газетном тексте: Автореф. дисс… канд. филол. наук. – М., 2005.
118
Бушуева Т.С.Прагматический аспект эвфемизмов и дисфемизмов в современном английском языке:
Автореф. дисс… канд. филол. наук. – Смоленск, 2005.
119
Босчаева Н.Ц. Контекстуальная эвфемия в современном английском языке. – Л., 1989.
120
Кадирова Х.Б. Абдулла Қодирийнинг эвфемизм ва дисфемизмлардан фойдаланиш маҳорати: Филол.фан.
номз....дисс. – Т., 2012.
121
Кадирова Х.Б. Абдулла Қодирийнинг эвфемизм ва дисфемизмлардан фойдаланиш маҳорати:
Филол.фанлари номз....дисс. – Т., 2012. – 15 б.
122
Тоҳиров З.Т. Прагматик сема. – Т.: Зарқалам, 2004. – 22 б.
123
Бу ҳақда қаранг: Раҳматуллаев Ш. Семемалар мустақил тил бирлиги // Ўзбек тили ва адабиѐти. – 1984.–
№ 5. – Б.17–20; Раҳматуллаев Ш., Юнусов Р. Семемаларнинг семалар состави ва семантик боғланишлар
62
маъноларнинг лингвомаданий қиймати юқорилиги номлари ѐки ишлари қайд
этилган тилшунослар томонидан илмий асослаб берилганлиги турли тизимли
тиллар бўлган инглиз ва ўзбек тилларидаги табу ва эвфемистик
хосланишларни лингвомаданий аспектда тадқиқ қилишимиз учун
методологик асос бўлиб хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |