Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Қўқон давлат педагогика институти Чет тиллар факультети



Download 0,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/37
Sana06.04.2022
Hajmi0,89 Mb.
#531470
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   37
Bog'liq
ingliz va ozbek tillaridagi tabu va evfemizmlarning lingvomadanij xususiyatlari

 
 
 
 
 
 
 
 
 


83 
3.2. Инглиз ва ўзбeк лингвомаданиятига ҳос табу ва эвфeмизмларнинг 
таржима қилиш усуллари ва муаммолари
Тадқиқот ишимизнинг ушбу бўлимида биз инглиз ва ўзбeк 
лингвомаданиятига ҳос табу ва эвфeмизмларнинг таржима қилиш усуллари 
ва муаммолари ҳамда уларни бартараф қилишга доир айрим тавсиялар 
ҳақида тўхталиб ўтамиз. 
Таржимадаги муаммолар ҳақида гапиришдан аввал биз таржима ўзи 
нима, инглиз ва ўзбeк лингвомаданиятига ҳос табу ва эвфeмизмларнинг 
таржима қилишдаги қандай қийинчиликларга дуч кeламиз, стилистик 
троплар ичида лингвомаданий ҳосланганлари қайси усул орқали таржима 
қилинади дэган саволларга жавоб бeрмоғимиз лозим бўлади. 
Таржима (форсча-арабча
тарзабон,чиройли сўзловчи, нотиқ, тили 
бурро киши
) араб тилига
таржумон 
шаклида қабул қилингач, ундан 
таржима, таржума 
ҳосил бўлган. Ўзбeк адиблари бундай тушунчани 
чeвуриш, ўтказиш, қайтариш, ағда-риш, ўгириш 
атамалари билан 
ифодалаганлар. Таржима шарҳ, тафсир, баѐн қилиш, тушунтириш 
маъноларида ҳам қўлланилган. Ҳозир бу сўз бадиий ижоднинг бир турини 
ифодалаб, илмий-филологик истилоҳга айланди ва бир тилда ѐзилган матн 
ѐки айтилган нутқнинг бошқа тилда қайта яратилишини билдиради. Шу 
маънода таржима халқлар, миллатлараро алоқа воситаси ҳам ҳисобланади. 
Таржима лисоний матн кодини, тарзини ўзгартириш бўлиб, бу 
жараѐнда унинг янги лисоний ва услубий шакли яратилади. Таржима 
инвариант (мазмун)нинг бир матндан иккинчисига ўтиши бўлиб, бунда 
аслиятнинг услубий ва бошқа ўзига хос хусусиятлари мумкин қадар аниқ 
сақланади. Натижада биз аниқ таржимага эга бўламиз ва бу таржима 
миллатлараро алоқа тусини олади. Таржима жараѐнида тиллар, услублар ва 
маданиятлар ўртасидаги фарқлар эътиборга олинса, аслиятни сўзма-сўз 
ўгириб бўлмаслиги аниқ бўлиб қолади. Яъни матнни бир тилдан иккинчи 
тилга таржима қилиш жараѐнида матндаги сўзларни сўзма-сўз таржима 


84 
қилиш ярамайди, балки ундаги тил бирликларини лингвомаданий 
ҳусусиятларини ҳам ҳисобга олиш зарур ҳисобланади. 
Тил ва маданият муносабати масаласи мураккаб жараѐн бўлиб, 
лингвомадаинй бирликлар таржимаси жараѐни жуда қийин ҳамда кўп 
томонлама муҳокамани талаб қиладиган масаладир. Улар тадқиқига жуда 
эҳтиѐткорлик билан ѐндашиш зарур бўлади, акс ҳолда бу икки турдаги 
семантик тизимни ягона бир қолипга тушириш хавфи ҳам йўқ эмас
151

Шунинг билан биргаликда бу икки тизимнинг ўзаро ўхшаш, умумийлик 
томонлари ҳам мавжудлигини унутмаслик лозим. В.Н.Телия бундай 
умумийликни қуйидагиларда кўради: 
1)
маданият, худди лисон каби инсон дунѐқарашини акс эттирувчи онг 
шаклидир; 
2)
тил ва маданият ўзаро муносабатда, мулоқотда бўлади; 
3)
тил ва маданиятнинг субъекти – бу доимо индивид ѐки ижтимоий 
гуруҳ – жамоа шахс ѐки жамият; 
4)
меъѐрийлик – тил ва маданият учун умумий жиҳат; 
5)
тарихийлик – тил ва маданиятнинг муҳим хусусиятидир; 
6)
тил ва маданият «динамика – статика» қарама-қаршилиги бир 
хилликка хосдир
152

Тил ва маданият ўртасидаги умумийлик қанчалик даражада бўлмасин, 
уларни фарқловчи хусусиятлар ҳам етарлидир. Бу фарқ, биринчи навбатда, 
ушбу икки ҳодисанинг тизимийлик кўрсаткичларида намоѐн бўлади. 
Маданият ҳам белгилар системасидир, аммо ушбу система, тил тизимидан 
фарқли ўлароқ, ўз-ўзидан тартиблашиш, тизимлашиш хусусиятига эга эмас. 
Тил ва маданият тизимлари таркибидаги белгилар структуравий тузилиши ва 
бажарадиган вазифаларига кўра кескин фарқ қилишларига нисбатан тамоман 
бошқа системалар сифатида эътироф этилади. Бундан ташқари, тил барча 
151
Телия В.Н. Русская фразеология. Семантический, прагматический и лингвокультурологический аспекты. 
– М.: «Языки русской культуры», 1996. – Б. 226. 
152
Телия В.Н. Русская фразеология. Семантический, прагматический и лингвокультурологический аспекты. 
– М.: «Языки русской культуры», 1996. – Б. 226. 


85 
учун бир хил вазифа бажарувчи, «жамоавий адресатли» ҳодиса бўлса, 
маданиятда эса кўпроқ элитарлик (саралик) намоѐн бўлади. 
Миллий тушунчаларни ифода этадиган хос сўзларнинг айримлари 
аслиятда мансуб бўлган тилдан ташқари яна қатор халқлар лафзларида 
учраши, жумладан таржима тили луғат захирасининг ҳам таркибий қисми 
ҳисобланиши мумкин. Бундай сўзлар ҳудуд, турмуш-шароит жиҳатларидан 
бир-бирларига яқин, доимий муносабат ва мулоқтда бўлиб турадиган халқлар 
лафзида кўпроқ
153

Маданият миллатнинг тилида, муомаласида, юриш-туриши, ҳаѐт тарзи, 
байрамларида намоѐн бўлади. 
Шу ўринда сўнгги йилларда «лингвомаданиятшунослик» фани бўйича 
бир қанча тадқиқот ишлари амалга оширилганлигини ва уларда олимларнинг 
«маданият» тушунчасига берган таърифларини таҳлил қилиш ҳам жоиз 
топдик: ―Ҳар бир халқ маданияти якка ва мустақил эмас, балки у бошқалари 
билан алоқадор, шунинг учун улар таржимада баъзилари озгина ўзгарса, бир 
хиллари умуман йўқ бўлиб кетади. «Маданият» тушунчаси ўз ичига иш 
фаолиятининг йўллари ва услублари, қизиқишлари, урф-одатлар, ритуаллар, 
мулоқот хусусиятлари, дунѐқараш, дунѐни англаш каби хусусиятларни 
мужассам этади. Масалан, ернинг бир чеккасида ѐтган 

Download 0,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish