Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта-махсус таълим вазирлиги ҚЎҚон давлат педагогика институти



Download 1,27 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/93
Sana29.03.2022
Hajmi1,27 Mb.
#516569
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   93
Bog'liq
УМК-диншунослик 2018

-
 
Янги аъзоларни жалб этиш.
Бунда веб-саҳифаларга кўп кирадиган одамлар 
кузатилиб, ўрганилиб, охир-оқибат улар билан алоқага киришилади ҳамда ўз 
ғояларини секин-аста сингдириб, уларни ўз домига тортадилар. Шунингдек, 
мутаассиблар турли чатлар ва форумларда «ўткир» мунозарали масалаларни 
онлайн тарзда муҳокама этадилар ва ўзларига ўхшаш фикрлайдиганларни саралаб, 
улар билан алоқа ўрнатадилар;
 
-
 
Тарғибот мақсадида. 
Бунда террорчилар ўз бузғунчи ғояларини тарқатишда кенг 
кўламда фойдаланаётганини кўриш мумкин;
 
-
 
Маҳоратни ошириш. 
Террорчилар глобал тармоқ орқали қўлбола бомбани ясаш, 
ўзини ўзи ўлдириш орқали кўпчиликка талофат етказиш услубларини муттасил, 
тизимли равишда ўргатиб боради. Қўлланмалар видео, аудио ва электрон китоб 
шаклида интернетга жойлаштирилади;
 
-
 
Маблағ жамғариш. 
Бунда веб-саҳифалар, чатлар ва форумларга ушбу 
ташкилотларга алоқадор банг ҳисоб рақамлари жойлаштирилади ва жиҳодий 
фаолиятни қўллаб-қувватлашга тарғиб этилади;
 
-
 
Психологик кўраш. 
Террорчилар интернетдан аҳоли орасига қўрқув-ваҳима солиш, 
руҳий таъсир ўтказиш ва тартибсизликка чақириш мақсадида фойдаланади;
 
-
 
Террорчиларни 
тайёрлаш 
ва 
кўрсатмалар 
бериш. 
Террорчилар 
ўз 
маслакдошларини интернет орқали маълумотлар ва манбалар билан таъминлаб 
боради. Масофадан туриб, уларга турли хил кўрсатма ва топшириқлар беради;
 
-
 
Қўпорувчиликни режалаштириш ва бошқариш. 
Бунда террорчилар ўзларининг 
жойлардаги ҳамтовоқлари билан интернет орқали террорчи ҳаракатларни 
режалаштиради ва уларнинг виртуал тўдабошиси масофадан туриб ушбу 
ҳаркатларни бошқаради.
 
Маълумки, бузғунчи кучлар Youtube, Twitter, Facebook, Whatsapp, Instagram, 
Telegram кабилар воситасида ёшларни ўзига жалб қилиш, маънавиятини ўзгартириш 
мақсадида турли хил суратлар ва видеолавҳалардан фойдаланади. Шунингдек, бу 
чегарасиз мулоқот майдонларида атайлаб, обрўли, яхши инсонлар ҳақида миш-миш 
гаплар тарқатиб, уларнинг устидан кулишади ва масхара қилишади. 
Шунингдек, ижтимоий тармоқларда бузғунчи кучларнинг ёлғон, асоссиз, сохта 
ғояларни жойлаштираётгани, натижада, вйрим ёшларни ота-онасига, раҳбарларга қарши 
килиб, Ватанига нисбатан нафрат уйғотиб, иши ва ўқишидан воз кечтиришга, 
бошқаларнинг фойдаси учун ўз юртида фитналар чиқишига сабаб бўлаётганини қайд этиш 
лозим. 
Албатта, фикр, сўз эркинлиги ҳар бир инсоннинг ҳақи, лекин бу ахлоқ ва қонун-
қоидалар, умумий тушунчалар ва чегараларни англаш билан ўрнатилади. Фитна-фасодни 
тарқатиш бу фикр эркинлиги эмас, балки жиноятдир. 
Таъкидлаш лозимки, ота-боболаримиз дини бўлмиш ислом ҳар доим одамларни ўз-
ўзини идора этишга, яхши хислатларни кўпайтириб, ёмонларидан халос бўлишига 
чорлаган, оғир синовларга бардош беришга, ёруғ кунларга интилиб яшашга даъват қилган, 
бир сўз билан айтганда, халқимиз учун ҳам имон, ҳам ахлоқ, ҳам маърифат бўлиб келган. 
Ҳозирда ҳам бу маърифат одамларга маънавий-руҳий куч-қувват бағишлаб, ўзаро меҳр-
оқибатлилик туйғуларининг камол топишига хизмат қилмоқда. 
XXI асрга келиб диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш нафақат бир 
давлат ёки минтақа, балки жаҳон ҳамжамияти учун энг долзарб масалага айланди. Шу 
жумладан, бизнинг юртимизда ҳам бегуноҳ кишиларнинг қони тўкилиши, обод жойлар 
вайрон бўлиши, аҳоли ўртасида ваҳима, парокандалик келиб чиқишининг олдини олиш 


мақсадида бу каби ишларни амалга оширмоқчи бўлганларга қарши қатъий кураш олиб 
борилмоқда.
Ҳозирги кунга келиб минтақада, хусусан, Ўзбекистонда диний-маърифий соҳанинг 
ривожланиши диний мутаассиблик хавфининг олдини олишда муҳим омил бўлиб 
қолмоқда. Аммо ғаразли кучлар ҳам ўз мақсадларига эришиш йўлида янги-янги 
услубларни, ҳийла-найрангларни ўйлаб топишлари ҳам табиий. Бу каби салбий 
ҳолатларнинг пайдо бўлиши ва ривож топишига йўл қўймаслик эса доимий хушёрликни 
талаб этади. 

Download 1,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish