Бобга оид саволлар
Банкларнинг вужудга келишига қандай муносабатлар таъсир қилган?
Дастлабки банклар қаерда пайдо бўлган?
Ибодатхоналарда банкларнинг ташкил топишига нима сабаб бўлган?
2011 йил июлда қандай мамлакатнинг қадимги ибодотхонасидан
йирик олтин ва бошқа бойликлар топилган?
Давлат қайси даврдан бошлаб пулни тартибга солиш ҳуқуқини ўз
қўлига ола бошлади ва нима учун?
Ҳозирги пайтда фаолият юритаётган банкларнинг дастлабки
кўринишлари қаерда ва қачон ташкил топган?
Дастлабки банкирлар қандай соҳа вакиллари ичидан чиққан?
Дастлабки Марказий банклар қачон ва қаерда ташкил топган?
“Банк” сўзининг иқтисодий маъноси нимадан иборат?
Банклар қандай функцияларни бажаради?
Банкларнинг мулкий ва ҳуқуқий жиҳатдан турларига тавсиф беринг.
Эмиссион, тижорат, инвестицион, ипотекали ва жамғарма банклар
бир – биридан нимаси билан фарқланади?
Универсал ва ихтисослашган банкларга таъриф беринг.
Банкларнинг иқтисодиётдаги роли нимада намоён бўлади?
Банкларнинг иқтисодиётдаги ролининг мустаҳкамлигига нималар
таъсир қилади?
Бобга оид тестлар
1. Иқтисодий адабиётларда дастлабки банкларнинг вужудга келиши:
230
А. – милоддан илгариги III асрга тўғри келиши таъкидланади;
Б. – аниқ маълумотлар мавжуд эмас;
В. – Англия саноат тўнтаришидан кейинги даврга тўғри келади;
Г. – буюк инқироздан кейинги даврга тўғри келади.
2. Банкларнинг вужудга келиши ҳақида фикр юритган иқтисодчи
олимларни неча гуруҳга ажратиш мумкин?
А.Бешта гуруҳга.
Б. Тўртта гуруҳга.
В. Учта гуруҳга.
Г. Иккита гуруҳга.
3. Тарихий манбаларга кўра, дастлабки банклар қаерда ташкил
топган?
А.Англияда.
Б. Римда.
В. Грецияда.
Г. Стокгольмда.
4.Айрим иқтисодий адабиётларда дастлабки банклар:
А. – карвон саройда ташкил этилганлиги қайд этилади;
Б. – ибодатхоналарда ташкил этилганлиги қайд этилади;
В. – корхоналарда ташкил этилганлиги қайд этилади;
Г. – уйларда ташкил этилганлиги қайд этилади.
5.Ҳозирги кунда фаолият юритаётган банкларнинг дастлабки
кўринишлари қаерда ва қачон вужудга келган?
А. Англияда, XVI асрда.
Б. Римда, XV асрда.
В. Грецияда, XIX асрда.
Г. Италияда, XVIII асрда.
6. “Банк” сўзи қандай маънони англатади?
А. Қадимги немича “banque” ва италиянча “banса” сўзларидан пайдо
бўлган бўлиб, “алмаштириш столи” маъносини англатади.
Б. Қадимги французча “banque” ва италиянча “banса” сўзларидан пайдо
бўлган бўлиб, “алмаштириш столи” маъносини англатади.
В. Қадимги лотинча “banque” ва немисча “banса” сўзларидан пайдо
бўлган бўлиб, “алмаштириш столи” маъносини англатади.
Г. Қадимги италянча “banque” ва французча “banса” сўзларидан пайдо
бўлган бўлиб, “алмаштириш столи” маъносини англатади.
7. Банклар нечта функцияни бажаради?
А. 3 та.
Б. 4 та.
231
В. 5 та.
Г. 6 та.
8. Банкларнинг иқтисодиётдаги роли нималарда намоён бўлади?
А.Аҳолининг ишончи ва хўжалик юритувчи субъектларнинг
ишончсизлик билдиришида.
Б. Бажарадиган функциялари ва аҳолининг уларга бўлган эҳтиёжида
В. Муомалага пул чиқариши ва тўлов айланмасини ташкил этишда.
Г. Уларнинг бажарадиган операцияларини зарурлиги ва турлари ҳамда
хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳолининг уларга бўлган эҳтиёжида.
9. Банкларнинг ўзига хос хусусиятлари нималарда намоён бўлади?
А.Тижорат фаолияти ва молиявий массасалигида.
Б. Уларнинг хўжалик юритувчи субъектлар, аҳоли ва давлат
ташкилотлари ўртасида амалга ошириладиган ҳисоб – китобларни ташкил
этиши ва уларнинг устидан тегишли назорат ишларини амалга ошириш
ҳисобланади.
В. Корхона ва ташкилотларга молиявий ёрдам беришида, шунингдек,
турли комиссион операцияларни амалга оширишида
Г. Вакиллик ҳисобварақлари мавжудлиги, аҳолига ва корхоналарга
нақд пулларни етказиб бериши ва муомаладаги нақд пулларни қайтариб
олишида.
10. Мулкий жиҳатдан банклар таснифланиши қандай жавобда тўлиқ
ва тўғри келтирилган?
А.Давлат банки, кооператив банк, хусусий ва хорижий капитал
иштирокида қўшма банк.
Б. Давлат банки, акциядорлик банки, кооператив банк, хусусий ва
хорижий капитал иштирокида қўшма банк.
В. Давлат банки, хусусий ва хорижий капитал иштирокида қўшма банк.
Г. Давлат банки, инвестицион банк, кооператив банк, хусусий ва
хорижий капитал иштирокида қўшма банк.
11. Банклар бажарадиган функцияси (операциялари) жиҳатидан
қандай таснифланади?
А. Эмиссион, комиссион, савдо, ипотекали ва жамғарма банк.
Б. Эмиссион, воситачи, қўшма, ипотекали ва жамғарма банк.
В. Эмиссион, тижорат, инвестицион ва жамғарма банк.
Г. Эмиссион, тижорат, инвестицион, ипотекали ва жамғарма банк.
12. Банкларга бўлган ишончнинг пасайишига сабаб бўладиган омиллар
қандай жавобда нотўғри келтирилган?
А. Мижозлар ва аҳоли олдидаги мажбуриятларини ўз вақтида
бажармаса.
232
Б. Мижозлар ва аҳоли олдидаги мажбуриятларини тўлиқ ва тўхтовсиз
равишда бажарса.
В. Аҳоли ва мижозларнинг кредитга, айниқса нақд пулга бўлган
талабининг тўлиқ ва ўз вақтида қондирилмаса.
Г. Мижозларнинг ҳисобварақлари бўйича маблағлар қолдиғи ва
айланмалари ҳақида банк сирининг таъминланмаса.
233
Do'stlaringiz bilan baham: |