Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги омонов акром



Download 2,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet106/176
Sana19.05.2022
Hajmi2,63 Mb.
#604476
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   176
Bog'liq
Дарслик ПКБ Омонов Каралиев 30 11 2011

Валюта ва депозит сиёсати. 
Марказий банк 
валюта сиёсати
нинг 
асосий мақсади миллий валюта курсининг хорижий мамлакатлар валютаси 
курсига бўлган нисбатининг барқарорлигини таъминлашга қаратилган. 
Марказий банк ўзининг ваколати доирасида ҳукумат билан ҳамкорликда 
давлатнинг 
валюта 
муносабатлари 
бўйича 
сиёсатининг 
асосий 
йўналишларини белгилайди. Мамлакатда валюта сиёсатининг жорий ва 
келгуси даврдаги ҳолати юзасидан ривожлантириш стратегиясини ишлаб 
чиқади. Буларнинг ичида энг асосийлари сифатида мамлакатнинг тўлов 
баланси, ҳукуматнинг валюта муносабатлари бўйича ички ва ташқи пул – 
кредит сиёсати ва миллий валютанинг чет эл валютасига нисбатан курсини 
аниқлашнинг тартибини таъкидлаш мумкин.
Марказий банк валюта сиёсатини олиб боришда қуйидаги асосий 
вазифаларни бажаради: 
Тижорат банкларига хорижий валюталарда операцияларни амалга 
ошириш учун бир маротабалик ва Бош лицензияларни беради ҳамда 
қайтариб олади; 
Ваколатли тижорат банкларининг ўзлари ва мижозлари номидан чет 
эл валюталарини сотиш ва сотиб олишнинг миқдорини, яъни очиқ валюта 
позицияларини белгилайди. 
Очиқ валюта позицияси деганда, банкнинг тегишли чет эл 
валютасидаги активларини унинг мажбуриятидан ортиқчалиги (узун валюта 
позицияси) ёки ушбу активларнинг мажбуриятдан пастлиги (қисқа валюта 
позицияси) тушунилади.
Ўзбекистон Республикаси валюта бозорида чет эл валюталарини 
сотиш ва сотиб олишни тартибга солиб боради; 
Тижорат банкларида чет эл валютаси ва тўлов ҳужжатлари ҳамда 
бошқа қимматликлар бўйича касса операцияларини ташкил этиш ва амалга 
оширишнинг тартибини белгилайди; 


252 
Ваколатли банкларда норезедентларнинг Ўзбекистон Республикаси 
миллий валютасидаги ҳисоб – варақларининг юритиш тартибини 
белгилайди; 
Ваколатли банкларда резидент ва норезедент (юридик ва жисмоний 
шахс)ларга чет эл валютасида ҳисобварақларни очиш ва юритиш тартибини 
белгилайди; 
Ўзбекистон Республикасида корхона ва ташкилотларнинг чет эл 
валюталарини қабул қилиш, ҳисобга олиш, сақлаш ва касса интизомига риоя 
этишни тартибга солади; 
Инвестицион лойиҳаларни эркин валюталарда кредитлашнинг 
тартибини белгилайди. 
Марказий банк валюта сиёсатини амалга оширишда валюта 
интервенциясидан кенг миқиёсда фойдаланди. 
Валюта интервенцияси
–бу 
Марказий банкнинг миллий валюта курси ва пулнинг ялпи таклиф ва 
талабига таъсир этиши учун молия бозорида чет эл валютасини сотиш ва 
сотиб олиш билан боғлиқ операциясидир.
Марказий банк

Download 2,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   176




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish