Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги омонов акром



Download 2,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/176
Sana19.05.2022
Hajmi2,63 Mb.
#604476
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   176
Bog'liq
Дарслик ПКБ Омонов Каралиев 30 11 2011

 
Бобга оид саволлар 
1.Нима учун пулнинг функциялари иқтисодчи ва мутахассислар 
томонидан турлича талқин этилади? 
2.Пулнинг функцияларини санаб беринг? 
3.Пул қачон барча функцияларини бажаради? 
4.Пулнинг тўлов воситаси функцияси қандай намоён бўлади? 
5.Пулнинг функцияларини ўзаро алоқадорлиги қандай намоён бўлади? 
6.Ҳақиқий пуллар ва ҳақиқий бўлмаган пулларга тавсиф беринг? 
7.Натурал шаклидаги пулларни қандай гуруҳларга ажратиш мумкин? 
8.Бир томонлама ва икки томонлама айирбошлаш жараёнларини 
вужудга келиш сабаблари? 
9.Металл пулларни вужудга келишига қандай омиллар таъсир қилган? 
10.Нима учун қимматбаҳо металлар пулнинг вазифасини бажарганда 
пул муомаласини тартибга солишга эҳтиёж бўлмаган? 
11.Нима учун қоғоз пулларнинг номинал қиймати уларнинг ҳақиқий 
қийматидан анча юқори, бу пул муомаласига қандай таъсир қилади? 
12.Нима учун дастлаб банкларга қоғоз пулларни муомалага чиқариш 
рухсат берилган, кейинчалик бунинг бекор қилиниши қандай изоҳланади? 
13.”Пул эмиссияси” ва “муомалага пул чиқариш”нинг моҳиятини 
тушунтиринг, уларни қандай банклар бажаради?
14.Пластик карталарнинг афзалликлари ва камчиликлари нимадан 
иборат? 
15.Товар хўжалиги шароитида пулнинг роли қандай намоён бўлади? 
16.Пулнинг ролига инфляция қандай таъсир қилади? 
17.Пулнинг ролига Марказий банкнинг қандай таъсири мавжуд? 
18.Иқтисодиётда пулнинг ролини ошишига нималар таъсир қилади? 
19.Бозор иқтисодиёти шароитида баҳони белгилашда пулнинг роли 
қандай намоён бўлади? 
20.Пулнинг ҳозирги кундаги кўринишга етиб келишига нималар сабаб 
бўлган? 
 
Бобга оид тестлар 
 
1.Пулнинг моҳияти нимада аниқ намоён бўлади? 
А. Пулнинг айирбошлаш жараёнида. 
Б. Пулнинг функцияларида. 
В. Ҳисоб – китоб жараёнида.
Г. Пул айланмасида. 
 


50 
2.Англо – америкалик иқтисодчилар пулнинг нечта функциясини 
эътироф этади? 
А. 2 та 
Б. 3 та 
В. 4 та 
Г. 5 та 
 
3.Россиялик 
иқтисодчи 
олимлар 
пулнинг 
нечта 
функцияси 
мавжудлигини таъкидлайди? 
А. 3 та 
Б. 4 та 
В. 5 та 
Г. 6 та 
 
4.Пулнинг муомала воситаси функцияси қачон намоён бўлади? 
А.Товар ва хизматлар учун тўлов маълум муддатдан кейин амалга 
оширлса? 
Б.Сотувчи ва сотиб олувчи ўртасида айирбошлаш бир вақтда 
бажарилса. 
В.Сотилган товар ва кўрсатилган хизматлар учун тўлов олдиндан 
амалга оширилса. 
Г.Тўлов маълум муддатга кечиктирилса. 
 
5.Вақтинча фойдаланилмаётган пуллар қандай вазифани бажарди? 
А. Тўлов воситаси функциясини. 
Б. Муомала воситаси функциясини.
В. Жамғарма воситаси функциясини. 
Г. Қиймат ўлчов функциясини. 
 
6. Меҳнат тақсимоти жараёнида пулнинг роли нимада намоён бўлади? 
А. Ишлаб чиқаришда 
Б. Товарларни айирбошлашда 
В. Маҳсулот тақсимотида 
Г. Меҳнатни ташкил этишда 
 
7. Товар хўжалиги шароитида пулнинг ролини ошишига нималар 
таъсир кўрсатади? 
А. Миллий валютанинг барқарорлиги 
Б. Монопол ишлаб чиқаришнинг мавжудлиги 
В. Импорт ҳажмининг ортиши 
Г. Пул массасининг ортиб бориши
 
8. Иқтисодиётнинг марказдан бошқариш шароитида пулнинг нечта 
функцияси эътироф этилган? 
А.3 та 


51 
Б. 4 та
В. 5 та 
Г. 6 та 
 
9. Хорижий иқтисодчи олимлар пулнинг қандай функцияларини инкор 
этади? 
А. Муомала воситаси
Б. Қиймат ўлчови 
В. Тўлов воситаси 
Г. Жамғарма воситаси
10.Бозор иқтисодиёти шароитида товар ва маҳсулотларнинг 
қиймати қандай аниқланади? 
А. Товар ва маҳсулотнинг таннархи асосида 
Б. Ишлаб чиқарувчининг фойда миқдори асосида
Б Бозордаги талаб ва таклиф асосида 
В. Тўланадиган солиқ ставкалари асосида
 
11. Металлар қачондан бошлаб пулни вазифасини бажара бошлаган? 
А.Милоддан олдинги VI – V асрларда 
Б.Милоддан олдинги VII – VI асрларда 
В.Милоддан олдинги V – IV асрларда
Г.I ва II асрларда 
 
12.Дастлабки қоғоз пуллар қачон муомалага киритилган? 
А. X ва IX асрларда 
Б. XII асрнинг охирида 
В. XI ва XII асрларда 
Г. XI асрнинг бошида 
 
13.Пластик карточкалар қачон пулнинг вазифасини бажара бошлаган? 
А.XVIII асрнинг охиридан
Б. ХХ асрнинг иккинчи ярмидан
В.2000 йилдан
Г.2002 йилдан 
14.Натурал шаклдаги пулларни гуруҳланиши қайси жавобда тўғри 
келтирилган? 
А. Ҳайвонлар, буюмлар ва ўсимликлар шаклида. 
Б. Ҳайвонлар, тошлар ва мевалар шаклида. 
В. Озиқ – овқат, тошлар ва ўсимликлар шаклида. 
Г. Ҳайвонлар, мевалар ва ўсимликлар шаклида. 
 
15.Ҳақиқий 
пулларнинг хоссалари қандай жавобда нотўғри 
келтирилган? 


52 
А.Номинал қийматнинг реал қиймат билан мутаносиблиги 
Б.Қийматнинг қардсизланмаслиги
В.Уларни бошқа товарлар каби истеъмол қилиш мумкинлиги 
Г.Уларнинг муомалада амал қилишини назорат қилиш зарурлиги
16.Хитойнинг айрим провенциялари ва Россияда қандай натурал 
пуллар жуда кенг тарқалган? 
А. Туз 
Б. Буқа 
В. Тамаки 
Г. Жун 
 
17.Натурал пуллардан фойдаланишга таъсир қилган омил қандай 
жавобда нотўғри келтирилган? 
А.Одамларнинг кунлик эҳтиёжи учун жуда зарур бўлган буюмлар. 
Б. Мамлакатнинг табиий иқлими ва географик жойлашуви 
В.Айирбошлаш муносабатларининг ривожланиши 
Г.Узоқроқ муддат давомида сақлаш имкониятининг мавжудлиги 
18.Пулнинг натурал кўринишидан металл танга шаклига ўтишига 
таъсир қилган омил қандай жавобда нотўғри келтирилган? 
А.Кишилар металларга турли шаклда ишлов беришни кашф этилиши 
Б.Давлатчиликнинг пайдо бўлиши 
В.Натурал пуллар ўзининг қийматини йўқотганлиги 
Г.Натурал шаклдаги пулларни сақлаш ва олиб юришнинг қийинлиги 
 
19. “Эмиссия қилиш” ва “муомалага пул чиқариш” терменлари 
маъноси жиҳатидан бир – биридан фарқи мавжудми? 
А.Деярли фарқ мавжуд эмас 
Б. Тубдан фарқ қилади
В.Қисман фарқ қилади 
Г. Қўлланилишида фарқ мавжуд 
20. Пластик карталарнинг қулайлиги қандай жавобда нотўғри 
берилган? 
А. Олиб юришда ва фойдаланишда қулай 
Б. Йўқотиб қўйсангиз ҳам пулингиз сақланиб қолади 
В. Банкларнинг харажат қиладиган маблағлари тежалади
Г. Истаган миқдорда ва пайтда нақдлаштириш мумкин 

Download 2,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   176




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish