Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги омонов акром



Download 2,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet146/176
Sana19.05.2022
Hajmi2,63 Mb.
#604476
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   176
Bog'liq
Дарслик ПКБ Омонов Каралиев 30 11 2011

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


342 
16 – БОБ 
ТЎЛОВ БАЛАНСИ
 
 
 
16.1.Тўлов баланси ва уни тузиш тамойиллари 
Мамлакатлар ташқи ижтимоий – иқтисодий алоқаларини, савдо ва 
кредитлар айланмасини, хизматлар ва жорий операцияларининг ҳаракати 
қиймат кўринишида тўлов балансида акс эттиради. 
Тўлов баланси
– мамлакатнинг ташқи ижтимоий – иқтисодий 
алоқаларнинг бошқа мамлакатлар билан амалга ошириладиган алоқаларини 
қиймат кўринишида ифодаланишидир. 
Тўлов балансида алоҳида олинган мамлакатни ҳақиқатда бошқа 
мамлакатларда тўлаган ва улардан тушган маблағлари ўртасидаги нисбатдир. 
Тўлов баланси одатда маълум давр (ой, чорак, йил)га тузилади. 
Мамлакатнинг тўлов баланси қуйидаги таркибдан ташкил топади. 
 
I. Жорий операциялар баланси 
1.Савдо баланси 
а) экспорт 
б) импорт 
2. Хизматлар ва нотижорат тўловлар баланси, “кўринмайдиган” 
операциялар баланси
II. Капиталлар ва кредитлар ҳаракати баланси
(мамлакатга 
киритилган ва мамлакатдан чиқиб кетган давлат ва хусусий капиталлар, 
халқаро миқёсда олинган ва берилган кредитлар).
Юқорида келтирилганидек, тўлов баланси асосан иккита гуруҳдан 
ташкил топади. Тўлов балансининг биринчи гуруҳи 
савдо баланси ҳамда 
хизматлар ва нотижорат тўловлар 
бўйича операцияларни акс эттиради. 
Иккинчи гуруҳда 
капиталлар ва кредитлар ҳаракати 
бўйича операциялар 
баланси тузилади.


343 
Тўлов балансининг 
савдо балансида
мамлакатдан қилинадиган экспорт 
ва мамлакатга қилинадиган импорт товарлари ўртасидаги нисбат акс 
эттирилади. Одатда бу ташқи савдо айланмаси тарзида ифодаланиб, унинг 
натижаси ижобий ёки салбий қолдиқ кўринишида бўлади. 
Агар мамлакат тўлов балансида жами
экспорт суммаси импорт 
суммасидан ортиқча бўлса, ижобий ташқи савдо қолдиқ ҳисобланади. Тўлов 
балансининг ижобий савдо қолдиғи мамлакатдаги мавжуд ялпи талаб ички 
ишлаб чиқариш ҳисобига қондирилиётганилигини англатади, ўз навбатида бу 
кўрсаткич мамлакат миллий валютасининг барқарорлигига ижобий таъсир 
кўрсатади. 
Агар мамлакат тўлов балансида импорт суммаси экспорт суммасига 
нисбатан ортиқча бўлса, ушбу ҳолат салбий ташқи савдо қолдиғи 
ҳисобланади. Мамлакатда салбий ташқи савдо вужудга келиши маҳаллий 
ишлаб чиқариш етарли даражада ривожланмаганлигини ва ташқи ишлаб 
чиқариш
омилларига боғлиқ эканлигидан далолат беради. 
Хизматлар ва нотижорат, кўринмайдиган операциялар баланси 
ўз 
таркибига транспорт, суғурта, почта – телеграф, телефон алоқаси, 
воситачилик операциялари, туризм, маданий алмашувлар, пул ўтказмалари 
(иш ҳаққи, стипендия, пенсия, ворислик), дипломатик ва савдо консуллари, 
инвестициялар бўйича дивидендлар ва фоизлар, лицензия учун тўловлар, 
техник ёрдам, гонорар, ташқи мамлакатлардаги ҳарбий харажатлар бўйича 
тўловларни олади. 
Ривожланган ва айрим ривожланаётган мамлакатлар хизматлар ва 
нотижорат баланси таркибида асосий улуш турли даражадаги хизматлар 
ҳиссасига тўғри келади, кейинги кўрсаткичлар туризм, илмий – техникавий 
йўналишлар ҳисобланади. 
Тўлов балансининг савдо баланси, хизматлар ва нотижорат баланси 

Download 2,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   176




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish