Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги омонов акром



Download 2,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet132/176
Sana19.05.2022
Hajmi2,63 Mb.
#604476
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   176
Bog'liq
Дарслик ПКБ Омонов Каралиев 30 11 2011

 (1926 – 1931 йй.) 
Биринчи жаҳон уруши натижасида жаҳон валюта тизими инқирозга 
учраган эди. Урушдан кейинги даврга келиб, мамлакатлараро валюта – пул 
тизимини йўлга қўйиш мақсадида олтин стандартини жорий қилишнинг 
имкониятларини кўриб чиқиш заруриятини юзага келтирди. Ўша даврда 
юзага келган вазият шуни тақозо этар эдики, европа мамлакатлари пулларини 
олтинга нисбатан қадрсизланишидан келиб чиқиб, валюта курслари 
ўртасидаги нисбатни пул таклифи ва нархлар даражасига боғлиқ равишда 
қайтадан ўрнатиш керак эди. Чунки, агар урушдан олдинги даврда фунт 
стерлинг 4,86 долларга тенг бўлган олтин бирлигига айрибошланган бўлса, 
уруш сўнгида инфляция оқибатида валюта бозоридаги фунт стерлингнинг 
курси 3,50 долларгача тушиб кетди. Бошқа давлатларни пуллари ҳам шу 
тариқа қадрсизланган эди. Шунинг учун Буюк Британия олтин стандартига 


310 
қайтадиган бўлса, фунтнинг ҳақиқий қиймати 3,50 доллар нисбатида 
белгиланишини талаб этар эди. Ўз навбатида олтин стандарти амал қилиши 
учун барча давлатлар ушбу ҳолатга рози бўлиши керак эди. Лекин бу борада 
мамлакатларнинг бир тўхтамга келиши қийин бўлди. Масалан, Буюк 
Британиянинг камчилиги шунда эдики, нафақат олтин стандартини қайта 
тиклаш, балки фунтнинг аввал амалда бўлган 4,86 доллар даражадаги 
курсига қайтариш эди.
71
Буюк Британиянинг бундай сиёсати дунёнинг молиявий маркази 
бўлган Лондоннинг обрўсини сақлашга қаратилган эди. Буни амалга ошириш 
учун Буюк Британия энг аввало пул таклифини камайтириш ва товарлар 
нархини пасайтиришга эришиши керак эди. Лекин, фунт курси 4,86 долларга 
тенглашган ҳолда Буюк Британия товарларларини жаҳон бозоридаги нархи 
ортиб рақобатбардошлигига салбий таъсир кўрсатар эди. Касаба уюшмалари 
таъсирининг ортиши ва давлат томонидан ишсизлик учун нафақаларни 
жорий қилинганлиги пул таклифини камайтириш имконини бермас эди. 
Дефляцияни амалга ошириш (пул таклифини камайтириш билан аҳоли 
номинал даромадларини пасайтириш) учун Буюк Британия ижтимоий 
ҳимояга асосланган давлат қуриш назариясидан воз кечиши ёки айрим 
“ижтимоий кафолат”ларни музлатиши керак эди. Бунинг ўрнига Буюк 
Британия ижтимоий ҳимояга асосланган давлат дастурларини бажариш 
мақсадида пул таклифини янада орттириб борди, ўз навбатида инфляция 
даражаси ҳам ўсиб борди.
Йигирманчи асрнинг 20 йилларга келиб, Буюк Британияда инфляция ва 
ишсизлик даражаси юқори нуқтага келган, мамлакат экспорт ҳажми ҳам 
тушиб кетган эди. Бу даврда бошқа европа давлатларида иқтисодий ўсиш 
кузатилаётган эди. Шунинг учун Буюк Британияда қабул қилинган 
қарорлардан воз кечмаган ҳолда юзага келган вазиятдан чиқиш муаммоси 
кўндаланг турган эди. Шу мақсадда 1922 йили Генуя шаҳрида бўлиб ўтган 
71
О принципиальной ошибке Великобритании и ее последствиях, пришедших к депресии 1929 г., см.: 
Robbins L 
. The Great Depression. New York: MacMillan, 1934.


311 
конференцияда Буюк Британия янги пул стандарти бўлган олтиндевиз 
стандартини таклиф қилди.
Дунё мамлакатлари ичида АҚШда классик олтин стандарти сақланган 
бўлиб, Буюк Британия ва бошқа европа мамлакатлари 1926 йилга келиб 
классик олтин стандартига тенглаштирилган янги пул тизимига ўтишди.
Унга кўра Британия фунти ва бошқа валюталар олтин тангаларга эмас, балки 
фақатгина йирик ташқи савдони амалга оширувчилар учун олтин қуймаларга 
айрибошланар эди. Буюк Британия ва бошқа Европа мамлакатлари 
фуқаролари кундалик ҳаётда олтин тангалардан фойдалана олмас эдилар. Бу 
банк кредитларини ва инфляцияни рағбатлантиришга хизмат қилар эди. Янги 
олтиндевиз стандартига асосан Буюк Британия фунтни сўндиришда олтин 
билан бирга доллардан ҳам фойдаланар, бошқа давлатлар эса ўзларининг 
валюталарини олтинга эмас, фунтга айирбошлар эдилар. Шу йўл билан 
аксарият мамлакатларда миллий валюталар курси сунъий оширилди ва олтин 
стандартига қайтишди. Натижада олтинга асосланган молиявий пирамида 
ташкил топди. Унинг асосини қисман фунт билан таъминланган Европа 
минтақаси валюталари, қисман доллар билан таъминланган фунт, қисман 
олтин билан таъминланган доллар ташкил этган ва бу “олтиндевиз 
стандарти” деб аталди, доллар ва фунт эса “таянч валюталар” ҳисобланган.
Буюк Британия иқтисодиётида пул таклифи ҳамда кредит ҳажмининг 
ортиши ҳисобига ташқи савдо балансда тақчиллик юзага келди. Бундай 
вазиятда олтин стандарти инфляцияни чеклашга хизмат қилмай қўйди. 
Олтиндевиз стандарти Буюк Британияга миллий валюта таклифини ошириш 
ва инфляция даражасини ошишига шароит яратган. Европанинг бошқа 
давлатлари фунтни олтин билан қоплашни талаб қилмас эди. Шу тариқа 
Европа ва Буюк Британияда инфляция даражаси таборо чуқурлашаётган, 
ташқи савдо камомади ортиб бораётган эди. Ундан ташқари, Буюк Британия 
мамлакатдан олтин ва долларни чиқиб кетишини олдини олиш мақсадида 
АҚШ Федерал захира тизимининг доллар таклифини оширишига эришган 
эди.


312 
Олтиндевиз стандартининг алоҳида хусусияти шунда эдики, у узоқ 
муддат амал қилиши мумкин эмас эди. Чунки ушбу молиявий пирамиданинг 
издан чиқиши қочиб бўлмас ҳақиқат бўлган. АҚШ, Франция ва бошқа 
давлатлар иқтисодиётида катта ҳажмда таъминланмаган Буюк Британия фунт 
стерлинги йиғилди. 1931 йилда Европа мамлакатларида инфляция даражаси 
юқорилигидан Франция "қаттиқ пул" сиёсатини олиб борди ва Буюк 
Британиядан иқтисодиётда йиғилган фунт стерлинг ўрнига олтин 
айирбошлашни талаб қилиши европа банкларини банкрот бўлишига олиб 
келди. Бу эса Буюк Британияни бутунлай олтин стандартидан воз кечди. 
Бунинг натижасида барча Европа мамлакатлари ўзини банкрот деб эълон 
қилдилар.

Download 2,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   176




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish