IV БЎЛИМ. ХАЛҚАРО МОЛИЯВИЙ
МУНОСАБАТЛАР
15 – БОБ
ХАЛҚАРО ВАЛЮТА МУНОСАБАТЛАРИ ВА ҲИСОБ –
КИТОБ ОПЕРАЦИЯЛАРИ
15.1. Валюта тизими ва унинг элементлари
Халқаро валюта муносабатларининг ривожланишида мамлакатлар
ўртасида халқаро меҳнат тақсимотининг чуқурлашуви, халқаро бозорларнинг
пайдо бўлиши, хўжалик юритишнинг халқаро тизимини шаклланиши ва
халқаро иқтисодий алоқаларнинг глобаллашуви ҳамда интернационаллашуви
асосий омиллардан бўлиб хисобланади.
Халқаро валюта муносабатлари халқаро ижтимоий – иқтисодий
муносабатларни ривожланиши билан бевосита боғлиқ. Халқаро такрор
ишлаб чиқариш ва валюта муносабатлари ўртасида бевосита ва қарама–
қарши алоқа мавжуд бўлиб, улар халқаро даромадли товарлар, молиявий
капитал ва хизматларни айирбошлаш жараёнида намоён бўлади.
Мамлакатлар ўртасида валюта муносабатларининг ҳолати маҳаллий ва
халқаро иқтисодиётнинг ривожланиши, мамлакатлар ўртасидаги сиёсий
муҳит, шунингдек, бошқа қатор омиллар билан баҳоланади.
Халқаро иқтисодиётнинг глобаллашуви ва интернационаллашуви
жараёнида ички ишлаб чиқариш жараёнлари ташқи омилларга боғлиқ бўлиб
қолади. Жумладан, халқаро ишлаб чиқариш, савдо, фан ва техника
тараққиёти, хорижий капиталнинг миграцияси каби бошқа жараёнлар валюта
муносабатлари орқали тартибга солиб борилади. Халқаро валюта
муносабатларининг заифлашуви, жаҳон молиявий инқирозлари маҳаллий ва
304
халқаро даражадаги такрор ишлаб чиқариш жараёнига салбий таьсир
кўрсатади.
Мамлакатлар ўртасида халқаро ижтимоий – иқтисодий муносабатлар –
нинг ривожланиши халқаро валюта муносабатларининг шаклланиши ва
мазмунан ривожланиб, такомиллашиб боришига замин яратди. Бу ўз
навбатида валюта тизимини шаклланишига хизмат қилди.
Валюта тизими
– валюта муносабатларини ташкил этиш ва тартибга
солиш шакли бўлиб, махаллий қонунчилик ёки халқаро келишув асосида
мустаҳкамланади. Халқаро иқтисодий адабиётларда – миллий, халқаро ва
ҳудудий валюта тизимлари мавжудлиги эътироф этилади.
Дастлаб миллий валюта тизимлари вужудга келган. Миллий валюта
тизимлари халқаро амалиётдаги нормаларни инобатга олган ҳолда маҳаллий
қонунчилик ҳужжатлари асосида тартибга солинади. Миллий валюта тизими
мамлакат пул тизимини ташкил этиб, эркин равишда мамлакат ҳудудидан
ўзга ҳудудларда тўлов воситасини бажариши мумкин. Бунинг учун қатор
омиллар мавжуд бўлиши лозим. Хусусан, миллий иқтисодиётнинг
барқарорлиги ва рақобатбардошлиги таьминланган бўлиши, миллий
валютани сотиб олиш қобилияти мустаҳкам бўлиши, мамлакат жаҳон
хўжалигида юқори мавқие ва рейтингга эга бўлиши кабилар шулар
жумласидандир.
Халқаро
валюта
тизимининг
вужудга
келишининг
асосини
мамлакатларнинг миллий валюта тизими ташкил этади ва мамлакатлар
ўртасида ўзаро келишувлар асосида мустаҳкамланади. Дастлабки халқаро
валюта тизмининг вужудга келиши 1850 йилларга тўғри келади. Халқаро
валюта тизимининг барқарор самарали амал қилиши, унинг тегишли
тамойилларига риоя этилиши, мамлакатлар ўртасида сиёсий иқтисодий
барқарорлик таъминланишини талаб этади, акс ҳолда халқаро валюта тизими
вақти – вақти билан инқирозга учрайди, бунинг натижасида амалдаги валюта
тизими барҳам топиб, унинг ўрнига янгиси ташкил топади.
305
Миллий ва халқаро валюта тизимининг амал қилиши, уларнинг
элементларида намоён бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |