Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги омонов акром



Download 2,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/176
Sana19.05.2022
Hajmi2,63 Mb.
#604476
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   176
Bog'liq
Дарслик ПКБ Омонов Каралиев 30 11 2011

одамлар руҳиятига сингиб кетган мўжизакор кучининг таъсири
билан 
ўлчанади. Кишилар онгида нақд пуллар ҳали ҳам ўзларининг тарихий 
аждодлари бўлмиш 
ҳақиқий олтин пулларнинг вакиллари
бўлиб қолмоқда. 
Азал – азалдан нақд пуллар кишини жамиятдаги ижтимоий ҳақ – ҳуқуқини 
тасдиқловчи гувоҳнома вазифасини ўтаб келмоқда. Шу сабабли, ҳар бир 
шахс чўнтагида омонат дафтарчаси, пластик карточка ёки унинг ўрнини 
босувчи бирор ҳужжат олиб юргандан кўра нақд пулларнинг ўзини олиб 
юришни афзал кўради.
Одамлар иқтисодий ҳаёт жараёнларини бегоналарнинг аралашувисиз 
(анонимность) бошқаришни ҳуш кўрадилар, зеро нақд пулли ҳисоб – 
китоблар ҳар бир шахснинг ўзига хос махфий ҳаттиҳаракати ҳисобланади. 
Нақд пулсиз ҳисоб – китоблар эса бундай талабни бажаришга қодир эмас, 
чунки унда албатта учинчи шахс бўлган банклар иштироки муқаррардир.
Бундан ташқари, аҳолининг нақд пул билан ҳисоб – китоблар қилишга 
мойиллиги банк тизимига бўлган ишонч ва банклар томонидан зарур 
тўловларни қанчалик даражада амалга ошириш қобилияти билан ҳам 
ўлчанади. Агар, аҳолининг банк тизимига бўлган ишончи мустаҳкам бўлса, 
улар қўлларидаги вақтинча бўш пул маблағларини банк омонотларига 
топширадилар ҳамда банклар томонидан нақд пуллар ўрнига осон ва тез 
амалга ошириш мумкин бўлган нақд пулсиз ҳисоб – китобларнинг турли 
шакллари таклиф қилиб борилса, нақд пул муомаласи шунчалик қисқариб 
бораверади. Қолаверса, аҳоли банк томонидан уларнинг омонатларга 
фоизлар тўлашдан оладиган даромадлардан манфаатдордирлар. 
Шу билан бирга, яна шундай омилни қайд этиб ўтиш зарурки, нақд пул 
муомаласининг мавжудлиги ҳар бир 
миллатнинг дунёқараши ва ҳаёт 
тарзига 
ҳам боғлиқдир. Маълумки, ўзбек халқининг кўпдан кўп удум ва 
маросимлари бевосита нақд пуллар ёрдамида амалга оширилаётганлиги ҳам 
мамлакатимизда нақд пул муомаласи салмоғини оширади. 


103 
Нақд пул муомаласининг зарурий қўлланишига аҳолининг демографик 
жойлашиши ҳам ўзига хос аҳамият касб этмоқда. Ушбу омилнинг таъсири, 
айниқса бизнинг Республикамизда сезиларли даражада сақланиб турибди. 
Республика аҳолисининг аксарият қисми қишлоқ ҳудудларида истиқомат 
қилаётганлиги ушбу омил таъсирини кучайтирмоқда.
Нақд пулларнинг иқтисодий жиҳатдан зарурий мавжудлиги унинг 
ҳуқуқий асосларини ҳам сақланиб қолишига сабаб бўлмоқда. Барча 
мамлакатларнинг қонунчилик ҳужжатларида нақд пуллар асосий тўлов 
воситаси ва миллий пул тизимининг асоси деб қайд қилинган. Демак, нақд 
пуллар қонунчилик асосида давлат томонидан ҳимояланган. Қолаверса, 
қонунчилик ҳужжатларида ҳам нақд пулларнинг нақдсиз пул маблағларига 
нисбатан устувор хусусияти сақланиб қолганини сезиш қийин эмас.
Деярли барча мамлакатларда нақд пул банкнотлари ва тангалар 
муомалага ягона эмиссия банки – Марказий банк (Миллий банк, Федерал 
захиралар тизими) томонидан чиқарилади ва нақд пуллар Марказий 
банкнинг сўзсиз бажариши шарт бўлган мажбурияти ҳисобланади. 
Пластик карточкалар, банк омонатлари ёки бошқа депозитларидаги 
маблағлар эса тижорат банкларининг мажбуриятлари ҳисобланади ва 
уларнинг бажарилиш даражаси ўша тижорат банкининг молиявий ҳолати 
билан баҳоланади. Бозор иқтисодиётидаги мавжуд кучли рақобат ҳар қандай 
тижорат банкининг фаолиятини хавф – хатардан ҳоли қолдирмайди. Тўғри, 
ҳар бир мамлакатда банк мажбуриятлари маълум жиҳатдан давлат 
томонидан 
кафолатланади, жумладан 
бизнинг 
Республикада 
ҳам 
“Фуқораларнинг банклардаги омонатларини кафолатлари тўғрисида” қонун 
қабул қилинган, лекин ҳар қандай шароитда ҳам улар нақд пуллар эга бўлган 
бехатарликни тўлиқ кафолатлай олмайди.
Нақд пул муомаласи ўз ўрнида салбий хусусиятларга ҳам эгадир. 
Чунончи, нақд пул муомаласини ташкил қилиш ва бошқариш, яъни нақд 
пулларни муомалага чиқариш, сақлаш, ташиш ҳамда уларни муомалага 
тайёрлаш билан боғлиқ катта ҳаражатларни талаб қилади. Муомалага 


104 
яроқсиз ҳолга келган нақд пул билетларини йўқ қилиш ҳам махсус тадбирлар 
орқали катта ҳаражатлар эвазига амалга оширилади.
Нақд пуллар ўрнига тижорат банклари томонидан муомалага 
чиқарилаётган пластик карточкалар ҳам ўз ўрнида катта ҳаражатлар ва 
тадбирларни амалга оширишни талаб қилмоқда. Бундан ташқари, пластик 
карточкалар албатта нақд пулга алмашиш қобилиятини сақлаб қолмоғи 
зарур, акс ҳолда уларни аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиб бўлмайди. Бунинг 
учун эса аҳоли учун қулай жойларда қимматбаҳо қурилмалар – банкомат ва 
терминаллар қўйишга тўғри келмоқда. Яна шуни алоҳида қайд этиш керакки, 
аҳолининг нақд пулга бўлган эҳтиёжини хоҳлаган вақтда қондириш учун 
банкоматларга бир вақтда катта миқдордаги нақд пулларни қўйишга тўғри 
келмоқда. Бу эса, ўз ўрнида катта миқдордаги нақд пулларга бўлган талабни 
вужудга келтирмоқда.
Бундан ташқари, нақд пуллардан белгиланган тартибда фойдаланмаслик
хуфёна иқтисодиётни ривожланишига йўл очиб беради ва айрим юридик ва 
жисмоний шахсларга ноқонуний фаолият юритиб меҳнатсиз даромад 
орттириш учун хизмат қилади. 
Нақд пуллар учинчи субъект аралашувисиз ҳаракатда бўлганлиги учун 
айнан унинг ёрдамида терроризм, гиёҳвандлик моддалари билан бизнес 
қилиш каби ўта хавфли жиноятлар амалга оширилади. Шунинг учун 
дунёнинг 
кўпгина 
мамлакатларида 
пул 
муомаласи 
терроризмни 
молиялаштириш ва гиёҳвандлик моддалари билан бизнес қилишнинг олдини 
олиш мақсадида қонунлар қабул қилинган. Жумладан, бизнинг 
Республикамизда ҳам 2006 йилнинг 1 январидан бошлаб “Жиноий 
фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни 
молиялаштиришга қарши кураш тўғрисида”ги қонун кучга кирди. 
Бундан ташқари, нақд пул муомаласи бизнинг ёдимиздан кўтарилган 
“пул фетишизми” (пулга сиғиниш)ни томир отишига замин яратади. 
Айниқса, ҳамма нарса пулга олиб – сотилиши мумкин бўлган бозор 


105 
иқтисодиёти шароитида ёшлар онгини осон пул топишга ружу қўйиш каби 
иллатлар билан заҳарлайди.
Нақд пулларнинг ижобий ва салбий хусусиятлари бўлишидан қатъий 
назар, улар бугунги кунда юқорида қайд этилган объектив омиллар 
таъсирида дунёнинг барча мамлакатларида амал қилиб турибди. 

Download 2,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   176




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish