Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги омонов акром



Download 2,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/176
Sana19.05.2022
Hajmi2,63 Mb.
#604476
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   176
Bog'liq
Дарслик ПКБ Омонов Каралиев 30 11 2011

 


55 
 
Пул айланмаси таркиби
 
Чизмадан кўриниб турганидек, пул айланмасини тўртта йўналишга 
ажратиш мумкин.
Биринчи йўналиш, пул маблағлари шаклига кўра, нақд пулли 
айланмаси ва нақдсиз пул айланмасидан ташкил топган.
Иккинчи йўналиш, пул айланмасида иштирок этаётган субъектлар 
жойлашувига кўра, бир шаҳар ичидаги ва шаҳарлараро пул айланмасидан 
иборат.
Учинчи йўналиш, пул функцияларининг намоён бўлишига қараб 
муомала воситаси ва тўлов воситаларини ўз ичига олади.
Тўртинчи йўналиш, товар – пул муносабатларининг акс этишига кўра, 
товарли пул обороти ва товарсиз пул оборотлари кўринишида намоён 
бўлади. 
Пул айланамаси таркибида нақд пулли ёки нақд пулсиз ҳисоб – 
китоблар ҳажмининг паст ёки юқори эканлиги қатор омиллар билан 
изоҳланади. Хусусан, улар қуйидагилардан иборат: 


56 
– мамлакатнинг ижтимоий – иқтисодий ривожланиш ҳолати, 
аҳолининг маънавий, иқтисодий ва ҳуқуқий онги; 
– миллий иқтисодиётни бошқариш тартиби ва ривожланганлик 
даражаси; 
– мамлакат банк тизимининг ривожланганлик даражаси ва унга аҳоли 
ишончининг мустҳкамлиги; 
– 
реал 
секторнинг 
ривожланганлиги 
ва 
иқтисодиётнинг 
рақобатбардошлиги; 
– Марказий банкнинг пул – кредит сиёсатини амалга ошириш бўйича 
мустақиллигининг таъминланганлик даражаси. 
Нақд пул ва нақд пулсиз ҳисоб – китоблари ўртасида жуда яқин 
боғлиқлик мавжуд бўлиб, нақд пуллар нақдсиз пул кўринишига, нақдсиз 
пуллар нақд пул кўринишига ўтиш орқали улар доимий равишда бир – 
бирини тўлдириб туради. Масалан, корхона ва ташкилотларнинг банкдаги 
нақдсиз пуллари ишчи ходимларга нақд пул ва унга тенглаштирилган 
маблағлар кўринишида берилади. Аҳолининг қўлидаги нақд пуллар эса 
банкларга омонат сифатида қўйилганда банклар учун кредит ресурси 
сифатида нақдсиз пул кўринишида майдонга чиқади. Шу тариқа нақд пул ва 
нақд пулсиз айланмалар бир – бирига чамбарчас алоқадорликда амал қилади.

Download 2,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   176




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish