Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги омонов акром



Download 2,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet143/176
Sana19.05.2022
Hajmi2,63 Mb.
#604476
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   176
Bog'liq
Дарслик ПКБ Омонов Каралиев 30 11 2011

15.5.3. Банк ўтказмалари
Халқаро ҳисоб – китобларда банк ўтказмалари асосан экспортер ва 
импортер ўртасидаги иқтисодий алоқалар доимий характерга эга бўлганда, 
уларнинг молиявий ҳолати бир – бирига тўлиқ маълум бўлганда ва тегишли 
даражадаги ишонч мавжуд бўлсагина жорий этилади.
Халқаро ҳисоб – китобларнинг ушбу шакли жуда оддий ва осон бўлиб, 
товарлар экспорт қилингандан сўнг тўловни амалга ошириш учун импортер 
ўз банкига топшириқнома аризасини тақдим этади. Импортер банки 
топшириқнома аризада кўрсатилган суммани экспортернинг банкига СФИВТ 


336 
электрон тўлов тизими орқали ўтказиб беради. Экспортернинг банки унинг 
ҳисобварағига келиб тушган маблағ ҳақида хабар беради.
Халқаро ҳисоб – китобларда банк ўтказмаларининг ижобий жиҳатлари 
кўпроқ импортерга тегишли бўлиб, у олинган товарлар учун маблағ етарли 
бўлса тўловни амалга ошириши, агар маблағ мавжуд бўлмаса ёки етарли 
бўлмаса тўловни маълум муддатга кечиктириши, олинган товар ёки хом 
ашёдан тўловни амалга оширмаган бўлсада фойдаланиши мумкин бўлади. 
15.6. Ўзбекистон банкларида халқаро валюта муносабатлари
Ўзбекистон тижорат банклари мустақиллик йилларида жуда кўп 
хорижий мамлакатларнинг банклари билан қатор валютали операцияларни 
амалга оширишни йўлга қўйди.
Ўзбекистонда халқаро валюта муносбатлари тегишли қонун ва меъёрий 
ҳужатлар 
билан 
тартибга 
солинади. 
Жумладан, 
Ўзбекистон 
Республикасининг “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Қонуни шулар 
жумласидандир. Ушбу қонун 1993 йил 7 майда қабул қилинган бўлиб, унга 
қатор қўшимча ва ўзгаришлар киритилган. 
Ўзбекистонда халқаро валюта операциялари ваколатли банклар 
томонидан амалга оширилади. Ушбу банклар Марказий банкнинг бош 
лицензиясига эга бўлиб, улар: 
– Ўзбекистон Республикаси ҳудудида очиқ валюта мавқие лимити 
доирасида чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш бўйича, шу жумладан, 
ҳосила молиявий воситалар асосида чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш 
бўйича бевосита ўзаро, ўз мижозлари билан ҳамда валюта биржалари орқали, 
шунингдек халқаро бозорларда операцияларни амалга ошириш; 
– Ўзбекистон Республикасининг банкларида ва чет эл банкларида 
вакиллик ҳисобварақларига ҳамда бошқа ҳисобварақларга эга бўлиш; 
– нақд чет эл валютасини ҳамда чет эл валютасидаги тўлов 
ҳужжатларини жисмоний шахслардан сотиб олиш ва уларга сотиш 


337 
операцияларини амалга ошириш учун айирбошлаш шохобчаларини очишга 
ҳақли ҳисобланади.
Ваколатли банклар томонидан амалга ошириладиган операциялар, 
валюта тўғрисидаги қонунга кўра жорий халқаро операцияларни ва капитал 
ҳаракати билан боғлиқ валюта операцияларга бўлинади. 

Download 2,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   176




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish