Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги омонов акром



Download 2,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet136/176
Sana19.05.2022
Hajmi2,63 Mb.
#604476
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   176
Bog'liq
Дарслик ПКБ Омонов Каралиев 30 11 2011

15.2.7. Сузиб юрувчи курс 
(1971 йил ва кейинги давр.) 
 
1970 йилларнинг бошида АҚШ иқтисодиётида инфляция даражасининг 
юқорилиги Бреттон – Вудс тизими фаолиятини давом эттиришига ҳам 
жиддий хавф сола бошлади. Инфляцияни олдини олиш мақсадида 1971 
йилнинг 15 августида АҚШ Президенти Никсон барча иш ҳақи ва нархларни 
музлатди, шунингдек, Бреттон – Вудс тизими қоидаларига мос келмайдиган 
қарорлар қабул қилди.
Хусусан, 
АҚШ 
Европа 
мамлакатлари 
Марказий 
банклари 
ҳисобварағларида йиғилган долларни олтин билан сўндириш ҳусусидаги 
талабини қондиришдан бош тортди. АҚШ Президенти олтин стандартидан 
бутунлай воз кечганлиги тўғрисида ахборот берди. Жаҳон пул тизими 30 
йилларнинг тартибсизлигига қайтди.
1930 йилларда АҚШда долларни олтинга боғлиқлигини сақланиши, 
жаҳон пул тизимидаги тартибсизликларни чуқурлашиб кетишини олдини 
олган эди. Эндиликда, доллар олтин билан таъминланмаган оддий қоғоз 
пулга айланган эди. Бу ўз навбатида иқтисодий салбий оқибатларни: валюта 
тўсиқлари, девальвациянинг ортиши халқаро савдо ва инвестиция 
фаолиятини тўхташи каби молиявий, иқтисодий “уруш”ни юзага келишига, 
жаҳон молиявий – иқтисодий инқирози бўлишига жиддий хавф туғдирди.
Барча давлатлар хавф солиб турган молиявий – иқтисодий инқирозни 
олдини олиш учун турли чора – тадбирлар лойиҳаларини ишлаб чиқди. 1971 
йил 18 декабрда жаҳон пул тизимини сақлаб қолиш мақсдида АҚШ 
томонидан илгари сурилган таклиф Ямайка конференциясида муҳокама 
қилинди ва тасдиқланди. Ушбу келишувга асосан жаҳон валюта тизими 
олтин билан таъминланмаган бўлиб, Смитсон келишуви номини олди. Шу 
даврдан бошлаб, олтин миллий валюталарнинг таъминланганлик вазифасини 
бажаришни тўхтатди.


321 
АҚШ Президенти Никсон томонидан жаҳон валюта тизимига 
киритилган янгилик, амалдаги Бреттон – Вудс тизими ёки 20 йилларнинг 
олтиндевиз стандартидан ҳам ишончсиз эди. Чунки, келишувга асосан 
мамлакатлар қатъий белгиланган валюта курсларини сақлаши билан бирга, 
янги тизимга кўра валюталар олтин ёки бошқа жаҳон пуллари билан 
таъминланмаганлиги бекор қилинди. Европа валюта курслари сунъий 
равишда баҳоланди. АҚШ долларининг курсини доимий 35 долл даражада 
бўлишини таъминлаши тўғрисидаги келишувга асосан долларнинг 
девальвацияси 38 доллар қилиб белгиланди.
Янги 
валюта 
тизимида 
валюталарнинг 
ягона 
айрибошлаш 
қоидаларининг мавжуд эмаслиги, уларни қатъий айрибошлаш курсини амал 
қилишида келишмовчиликларни келтириб чиқарди. Шунингдек, Смитсон 
келишувида АҚШдаги инфляцияни, доллар курси ва ташқи савдо 
камомадини тартибга солувчи қоидаларнинг йўқлиги, иқтисодий вазиятни 
янада чуқурлаштирди. 
Европа мамлакатлари иқтисодиётида “евродоллар” массасини 
мунтазам ўсиши, олтинга айрибошлаш шаклининг барҳам топиши 
натижасида эркин бозордагаи олтиннинг баҳоси 215 долларгача кўтарилди. 
Мамлакатлар 
валюта 
айрибошлаш 
курслари 
ўртасидаги 
номутаносибликларни келиб чиқиши, долларга юқори баҳо берилганлиги ва 
Европа, Япония давлатлари валюталари сунъий баҳоланганлигидан далолат 
берган эди. Бунинг натижасида 1973 йилнинг феврал – март ойларида жаҳон 
молия бозори иштирокчилари саросимага тушди. Чунки, долларга 
ишончсизликни юқорилиги натижасида, мамлакатлар доллар харид 
қилишдан бош тортди. Шундай қилиб, Смитсон келишуви имзоланишидан 
бир йил ўтиб, бу тизимни фаолият юритиши барҳам топди.
Смитсон келишувида белгиланган 
қоидаларни ўзини тўлиқ 
оқламаганлиги долларга бўлган ишончсизликни янада кучайтирди. Молия 
бозоридаги тартибсизликлар доллар деальвация қилинишини талаб этди. 
Қоғоз пулларнинг сузиб юрувчи курсида, валюта курслари талаб ва 


322 
таклифдан келиб чиқиб эркин аниқланди. Бу эса, Европа валюта 
биржаларида долларни қадрсизланишига, немис маркаси, Швейцария франки 
ва Япония иенаси каби қаттиқ валюталарни қадри кўтарилишига олиб келди. 
Шу қаторда евродоллар муаммосининг барҳам топиши билан АҚШ тўлов 
баланси камомади ҳам меъёрлашди. Чунки, доллар курси тушиши, АҚШнинг 
жаҳон бозоридаги товарларини баҳосига таъсир қилди ва Америка 
экспортини ўсишини таъминлади. Ўз навбатида валюта бозорини тартибга 
солиш учун вақти – вақти билан давлат томонидан валюта интервенцияси 
ўтказилиши, валюта бозорини эркин фаолият юритишига таъсир кўрсатди.
Кейинчалик ушбу тизимни амал қилишида ҳам қатор камчиликлар 
мавжудилиги аён бўлди. Чунки, қаттиқ валютага эга бўлган мамлакатлар 
миллий валютасининг қадрини ўсиши иқтисодиётга салбий таъсир кўрсата 
бошлади. Яъни миллий валютанинг узоқ вақт ўсиш тенденциясига эга 
бўлиши, миллий ишлаб чиқарувчилар товарларини нархини ўсишига, 
истеъмол товарлари бозорини Америка товарлари билан тўлишига олиб 
келди. Иқтисодиётда шу каби ҳолатларни олдини олиш мақсадида бошқа 
давлатлар 1930 йилларда бўлгани каби, турли валютавий назоратлар, валюта 
девальвацияси ва бошқа иқтисодий меъёрлар жорий қилинди. Шуни 
таъкидлаш жоизки, долларнинг қадрсизланиши, Америкада импорт 
товарларининг баҳосини ўсишига таъсир кўрсатди. Бошқа давлатларда арзон 
америка товарларига бўлган талаб янада ортади. АҚШ бозорларида эса 
экспорт товарларини ҳажмини камайиши, ички бозорда бундай товарларнинг 
(гўшт ва буғдой) баҳосини ўсишига олиб келди. Айтиш жоизки, долларнинг 
қадрсизланиши экспортерларга ижобий таъсир кўрсатаётган бўлса, бу – 
инфляция солиғини тўлаётган истеъмолчилар тўлов қобилиятига салбий 
таъсир кўрсатган.
АҚШ нинг 1971 йил августидан кейинги даврда олтин стандартидан 
воз кечиши ва 1973 йил март ойидан сузиб юрувчи валюта курсларини жорий 
қилиниши, жаҳон валюта тизимида узоқ вақт инфляцияни сақланишига сабаб 
бўлди. Қоғоз пул назарияси тарафдорлари бўлган кейнсчилар ва Милтон 


323 
Фридман каби иқтисодчилар, саноатни ривожланиши натижасида долларни 
олтинга нисбатан курси 8 – 10 долларгача тушишини тахмин қилишган эди. 
Амалиётда эса Бреттон – Вудс тизими жорий этилганда белгиланган олтин 
унцияси учун 35 доллар, ушбу давр ичида умуман пасаймади. Аксинча, 1971 
йилларга келиб олтиннинг бозор баҳоси бир неча марта ошиб кетди. 
Франциянинг давлат маслаҳатчиси Жак Рюэфф томонидан 50 – 60 йилларда, 
олтин унцияси учун 70 доллар миқдоридаги нарх таклиф қилиниши, 
АҚШнинг қаршилигига сабаб бўлган эди. Лекин 1970 йил бошига келиб, 
олтиннинг эркин бозордаги баҳоси 70 доллардан бир неча марта ошди.
1973 йилда бутун давлатлар иқтисодиётида ҳукм сураётган 
инфляцияни ижтимоий – иқтисодий оқибатлари табора чуқурлашиб борди. 
Эркин бозорда нархларни шаклланишида ноаниқликлар ва беқарорлик юзага 
келди. Бу жаҳон валюта тизимини қатъий валюта курсларига ва паритетига 
асосланган Бреттон – Вудс тизими қоидаларидан чиқиш билан изоҳланади. 
Яъни амалиётга валюталарнинг сузиб юрувчи курсларини киритилганлиги, 
олтиннинг расмий қийматини йўқолганлиги ва АҚШнинг бошқа давлатлар 
Марказий банклари ҳисобварағларида йиғилган “евродоллар”ларни олтинга 
айрибошлашдан бош тортиши, Бреттон – Вудс тизими тамойилларига 
мутлақо зид бўлган
75

Мамлакатлар ўртасидаги савдо – иқтисодий муносабатларни ва 
инвестиция оқимини қайта тиклаш мақсадида 1976 йил Кингстон (Ямайка) 
шаҳрида бўлиб ўтган конференцияда Халқаро валюта фонди томонидан янги 
валюта тизими таклиф қилинди. 1978 йилнинг апрели ойида ратификация 
қилинган Ямайка келишуви, валюталарни қатъий белгиланган курсларини 
бекор қилди. Шу билан бирга, олтин ликвид актив сифатида Марказий 
75
1967 йилда Франция Марказий банки ҳисобварағида йиғилган 4,704 млрд долларни 4,2 минг тонна 
олтинга айрибошланиши ва олтинга эркин конвертирланадиган франкни жорий қилиши, кейинчалик 
Германиянинг ҳам шундай йўл тутиши, 1971 – 1973 йилларда Бреттон – Вудс тизимини инқирозга учратди. 
Чунки АҚШ нинг олтин захиралари 12,5 минг тоннагача камайиб кетиши натижасида Р.Никсон 
раҳбарлигидаги Президент маъмуриятини олтинни эркин айрибошланишига чек қўйишига сабаб бўлди. 
Долларнинг 10 % га девальвация бўлиши натижасида олтиннинг баҳоси кўтарилди. Валюта инқирози НАТО 
таркибидаги АҚШ, Франция ва Германия ўртасида келишмовчилик келтириб чиқарди. (

Download 2,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   176




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish