Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Olimpiada.edu.uz тизимидан фойдаланиш йўриқномаси
Ушбу йўриқнома талабалар ўртасидаги Республика фан олимпиадаси
иштирокчилари учун мўлжалланган бўлиб, Olimpiada.edu.uz тизимидан қай
тартибда фойдаланиш мумкинлиги кўрсатиб ўтилган. Шу билан бир қаторда,
йўриқномада онлайн олимпиадада қатнашиш ва тизимда рўйҳатдан ўтиш
ҳақида батафсил маълумотлар келтирилган. (1-расм)
1-расм. Olimpiada.edu.uz тизими интерфейси
Ушбу платформадан фойдаланиш учун аввал рўйхатдан ўтилади, кейин
кириш тугмаси орқали тизимга кирилади. (2-расм)
2-расм. Рўйхатдан ўтиш.
Рўйхатдан ўтиш тугмаси босилганда қуйидаги "Рўйхатдан ўтиш"
ойнаси очилади. У ерга талабанинг ўқитувчиси ҳақидаги маълумотлар
киритилади ҳамда тест топшириш фани ва тест топшириш тили танланади.
Сўнгра тегишли майдонларга талабанинг маълумотлари киритилиб,
текшириш тугмаси босилади. (3-расм)
Эслатма! Талаба тизимдан фақат битта фан орқали рўйхатдан ўтиши
мумкин ва кейинчалик тест топшириш фанини ҳамда тест топшириш тилини
ўзгартира олмайди!
3-расм. Тизимда рўйҳатдан ўтиш
Текшириш тугмаси босилганда талабанинг ФИШ пайдо бўлади, пайдо
бўлган ойнага талабанинг таълим йўналиши ҳамда гуруҳи киритилиб, юбориш
тугмаси босилади. (4-расм)
Диққат! Olimpiada.edu.uz тизимидан фақат Олий таълим муассасаларида
ташкил этилган олимпиаданинг 1-босқичидан мувафаққиятли ўтганларгина
рўйхатдан ўтиб, онлайн олимпиадада қатнаша олади.
Эслатма! Талаба паспорт серияси орқали фақат бир марта рўйхатдан
ўтиш имконига эга.
4-расм. Рўйхатдан ўтиш
Юбориш тугмаси босилгандан кейин браузерда қуйидаги ёзув пайдо
бўлади: “Табриклаймиз, тизимга кириш учун логин ва парол маълумотлари
телефон рақамингизга юборилди!” (5-расм)
5-расм
Рўйхатдан ўтгандан сўнг, кириш тугмаси босилади ва телефон рақамига
келган смс хабардаги логин ва парол киритилади. (6-расм)
6-расм. Тизимга кириш
Малумот учун - логин сиз рўйхатдан ўтган телефон рақамингиз
бўлади.
Логин ва парол ёзилгандан сўнг, кириш тугмаси босилади ва бу орқали
талабанинг шахсий кaбинетига ўтилади. (7-расм)
7-расм. Талабанинг шахсий кaбинети
Тест синовлари тизим томонидан белгилаб қўйилган вақтда “Тест
топшириш” тугмаси пайдо бўлади. Тест синови белгиланмаган вактда бу
тугма кўринмайди ва тест топширишнинг имкони бўлмайди. (8-расм)
8-расм. Тест топшириш
Тестни бошлашда разрешить тугмасини босиш орқали камера ишга
туширилади. (9-расм).
*******
*******
*******
*******
9-расм. Камерани ишга тушириш.
Разрешить тугмаси босилганда камера ва тест учун ажратилган вақт
экранда пайдо бўлади. (10-расм)
10-расм. Камера ва ажратилган вақт.
Тестни ечиш жараёни тугаллангандан сўнг, “Тест жараёнини
якунлаш” тугмаси босилади ва бу орқали тест топширувчининг тўплаган бали
экранда пайдо бўлади. (11-расм)
11-расм. Тестни якунлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |