64
3.3-расм. Транспорт тармоқлари технологиялари ривожланишининг тарихий кесими
ТОАЛ ва ТОУТ
WDM / DWDM
Оптик технология
ATM, Frame
Relay
IP
GE, Ethernet
FICON,
ESCON,
Fibre
Channel
Коммутация-
ланадиган IP
Ethernet
Коммутация
“
Қора”
толалар
Бошқариладига
н
Канал йўлак
Мультисервис
тармоқлар
АТМ/FR/IP
Ethernet ptp
IP VPN
LAN – LAN
боғланишлар
Пакетлар коммутацияли
транспорт тармоғи
Каналлар коммутацияли
анъанавий бирламчи
тармоқ
3.3 SDH тизимларининг кейинги авлоди – NGSDH
Узоқ вақт SDH технологияси рақамли бирламчи тармоқларни қуриш-
нинг асоси сифатида устуворлик қилиб келган, кейинроқ эса магистрал алоқа
тармоқлари учун асосий технология бўлиб қолди. Жуда юқори ишончли-
ликда, бошқарувда ва мослашувчанликда тезликлар диапазони 10 Гбит/с га
етди. Анъанавий рақамли тармоқлардан NGN га ўтишда SDH технологияси
олдида вақт талабларига мос келиши учун ўзининг структурасини жиддий
ўзгартириш вазифаси юзага келди. Буни бажариш осон бўлмади, чунки
аввалдан SDH системаси бирламчи тармоқдаги каналлар коммутациясига
мўлжалланган бўлиб пакетли трафик узатиш системаси сифатида ишлатишга
мослашмаган эди.
NGN нинг янги талабларига SDH технологиясини мослашуви учун бир
неча технологиялар ишлаб чиқилган эди:
GFP
ATM
LAPS
S
P
,
,
,
0
ва
бошқалар. NGN нинг демократик дунѐсида барча технологиялар, SDH
ресурсларини ишлатиш эффективлигини баъзи бирлари жиддий пасайти-
ришига қарамай, ўз ўрнини топди. Улар SDH системасининг иккинчи авлоди
оиласини ѐки NGSDH технологиясини ташкил этдилар. Шундай қилиб,
кўпйиллик меҳнат натижасида адаптация муаммолари ечилган эди ва
NGSDH технологияси NGN транспорт тармоқларининг энг тарқалган
технологияларидан бири бўлди. Қуйида NGSDH системаларида ишлатила-
диган асосий принципларни кўриб чиқамиз.
Пакетли трафик узатиш шароитларига SDH технологиясининг
адаптацияси учун биринчи техник ечим бўлиб виртуал конкатенация проце-
дураси (VCAT) ва NGSDH системасида ихтиѐрий ўтказиш қобилиятига эга
коридорларни шакллантириш бўлди. Маълумки, SDH системаларида
узатиладиган трафик, турли ўтказиш қобилиятига эга контейнерларга
жойлаштирилади. Ҳаммаси бўлиб замонавий SDH тармоқларда оқимларни
узатиш учун уч турдаги контейнерлар (С-12, С-3, С-4) мос равишда
маълумотларни узатиш учун Е1(2Мбит/с), Е3 (8 Мбит/с) ва Е4 (140 Мбит/с).
Бундай ўтказиш қобилияти NGN замонавий транспорт тармоқларининг
ҳозирги кун ҳолатига мос келмайди, чунки уларда жуда катта тезликдаги
оқимлар узатилади. Масалан, NGN нинг баъзи технологиялари учун
маълумотларни узатиш тезлиги қуйида 3.1-жадвал келтирилган:
3.1-жадвал
Технологияларнинг маълумотларни узатиш тезлиги
Технология
Маълумотларни узатиш тезлиги
Ethernet
10 Мбит/с
Fast Ethernet
10 Мбит/с
Gigabit Ethernet
1,25 Гбит/с
Fibre Channel
1,06; 2,12; 10 Гбит/с
Escon
200 Мбайт/с ѐки 1,6 Мбит/с
Шунга ўхшаш маълумотлар оқимларини SDH да узатиш учун,
III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР
66
конкатенация механизми ишлаб чиқилган эди, бунга биноан С-4 контей-
нерлар SDH тармоғи бўйича уланган ҳолда узатилиши мумкин.
Контейнерлардаги ахборот бу ҳолда бирлашган деб ҳисобланади ва ягона
маълумотлар оқимини шакллантиради, ҳамда жуда ката тезликда узатилади.
Турли тезликларда конкатенация процедураси қўлланилиши натижасида
SDH системасининг чиқишида стандарт С -12, С-3 ва С-4 контейнерлардан
ташқари конкатенирланган С-4-4с, С-4-16с, С-4-64с ва С-4-256с
контейнерлар ҳосил бўлади. Бу ерда ―С‖ ҳарфи кетма-кет конкатенация
методини билдиради.
Конкатенация методи SDH тармоғида бир нуқтадан иккинчи нуқтага
маълумотлар узатиш тезлигини кенгайтириш имконини берди ва аниқ
ўлчамдаги ―виртуал трубаларнинг‖ маълум тўпламини шакллантирди. (3.2-
жадвал).
3.2-жадвал
Конкатенирланган VC-4-N
C
контейнерларнинг сиғими
VC типи
Сиғим, Кбит/с
Текислаш
интервали, байт
SDH транспорти
VC-4
149 760
3
SТМ-1
VC-4-4с
599 040
12
SТМ-4
VC-4-16с
2 396 160
48
SТМ-16
VC-4-64с
9 584 640
192
SТМ-64
VC-4-256с
38 338 560
768
SТМ-256
Бироқ конкатенация кўринишида SDH системаларида юқори тезликдаги
трафикни узатиш муаммосининг ечими битта муҳим камчиликка эга бўлди: у
сезиларли даражада узатиш системасининг ФИК ни камайтирди. Масалан,
канкатенация методлари билан Gigabit Ethernet (1,05 Гбит/с) трафигини
узатиш
учун
коридорни шакллантириш
VC-4-16с
контейнеридан
фойдаланишни талаб қилади, бу 2,5 Гбит/с тезликка мос келади. Шундай
қилиб, SDH системасининг ресурси фақат 42% ишлатилади. SDH ресурсини
бошқа иловалар учун ҳам ишлатиш эффективлиги унча юқори эмас (4.3-
жадвал). Бундай ҳолат ресурслардан фойдаланиш эффективлиги муаммоси
SDH технологиясида вужудга келмаганда эди операторларни қониқтирган
бўлар эди. Маълумки, SDH системаларида узатилаѐтган оқимнинг 1:1
резервлаши ишлатилади. Бу дегани, SDH системаларининг ФИК ғоянинг
ўзида 50% ни ташкил этади. Маълумотларни узатишда эгаллайдиган
сарлавҳаларни ишлатиш ҳисобига, ―классик‖ SDH нинг ФИК янада камайиб
42. . . 45% ташкил этади. Агар энди конкатенация процедурасини ишлатиш
ҳисобига ФИКни камайтирсак, унда биз юқорида кўрилган GE технологияси
учун система махсулдорлигини 17,6 %да оламиз. Бу ҳатто биринчи
парвозларнинг ФИКдан ҳам кам. Албатта бундай маҳсулдорликни оптимал
деб бўлмайди.
Мақбул ечим виртуал конкатенация (VCAT) принципида топилди.
VCAT ғояси контейнерларни тўғридан-тўғри ―ѐпиштириш‖ ўрнига виртуал
III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР
67
―ѐпиштириш‖ қўлланилишидан иборатдир.
3.3-жадвал
Конкатенация ва VCAT ишлатилган ҳолда SDH ресурсини ишлатиш
эффективлигини баҳолаш
Илова
Конкатенацияни
ишлатиш %
VCATни ишлатиш%
Ethernet (10 Мбит/с)
VC-3 → 20
VC-15-5V → 92
Fast Ethernet
(100 Мбит/с)
VC-4 → 67
VC-12-47V → 100
Escon (200 Мбит/с)
VC-4-4с → 33
VC-3-4V → 100
Fibre Channel (1 Мбит/с)
VC-4-16с → 33
VC-4-60V → 89
Gigabit Ethernet
(1 Гбит/с)
VC-4-16с → 42
VC-4-7V → 85
Четки мультиплексорда GE оқим тарқатилади (Splitting) VC-4 контей-
нерларга жойлаштирилади (mapping). Сўнгра контейнерлар тармоқ бўйича
оддий SDH контейнерлар каби автоном равишда узатилади. Кейинги четда
мультиплексор юкламани демультиплексорлайди (demapping) ва контей-
нерларни ягона GE оқимига бирлаштиради (recombining). Шу билан бирга
коридорни шакллантиришда унинг ўлчамини VC-4 га каррали қилиб
ўрнатиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |