Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини



Download 2,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/68
Sana22.02.2022
Hajmi2,88 Mb.
#87201
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   68
Bog'liq
3.1-Elektron-pedagogika-asoslari-va-pedagogning-shaxsiy-kasbiy-axborot-maydonini-takomillashtirish

IV. АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ МАТЕРИАЛЛАРИ 
1-амалий иш. Педагогик дастурий воситалар (AutoPlayMedia Studio, 
CourseLab, iSpring Suite, Hot Potatoes ва бошқ.) дан фойдаланиб 
мультимедиали ўқув курсларини яратиш (2 соат). 
AutoPlayMedia Studio дан фойдаланиб мультимедиали ўқув курсларини 
яратиш. 
Назарий маълумот. 
Кейинги йилларда мултимедиа ҳужжатларини яратишга оид жуда ҳам 
кўплаб дастурий таъминотлар ишлаб чиқилган. Улардан бири AutoPlay 
дастуридир. Исталган файл ѐки файллар тўпламини битта муҳитга 
бирлаштириш, қолаверса, CD ѐки DVD дисклар учун AytoRun-менюси ҳосил 
қилишда AutoPlay Media Studioэнг кучли визуал пакет ҳисобланади. 
Мултимедиа технологияларига асосланган амалий дастурларни яратиш 
учун AutoPlay Media Studioдастуридан фойдаланиш фойдаланувчилар учун 
жуда осон ва қулай интерфейсни тақдим этади. AutoPlay Media Studioбилан 
ишлашда деярли дастурлаш ишлари талаб қилин-майди. Фойдаланувчи фақат 
турли дизайнли дастурий муҳитни танлаш учун бир нечта тайѐр шакллардаги 
лойиҳа шаблонларидан фойдаланиши мумкин. Бунда амалий дастур 
муҳитини дизайнга бой ҳолатга ташкил этиш учун AutoPlay дастурий 
воситаси таркибида тайѐр объектлар мавжуд бўлиб, улар таркибига буйруқ 
тугмаси, товуш кучайтиргичи, файлларни принтердан босмага чиқаришни 
таъминловчи, Web-сайтларни очувчи ва уларга мурожаатни амалга ошириб 
берувчи қатор функсионал объектларни киритиш мумкин. Амалий дастур 
учун график қобиқларни яратиш, уни автматик ишга тушириш учун AutoPlay 
Media Studioбарча керакли файлларни ўзи яратади. Фойдаланув-чилар 
зиммасига эса фақат қаттиқ диск ва компакт дикларни ѐзиш учун тайѐр 
лойиҳаларни шакллантириш вазифаси қолади. 
2008-йилнинг 12-мартида Индиго Росе Сорпаритион компанияси 
AutoPlay Media Studio7.1.1007.0 версиясини истеъмолга чиқарди. Дастур 
фойдаланувчиларга объектларни ўзаро боғлашни амалга оширишга ѐрдам 
берадиган юзлаб воситаларни тақдим эта олади. AutoPlay Media 
Studioдастури муҳитида Visual Basic, Visual С++, Java, Macromedia Flash каби 
қатор тизимларда яратилган ҳужжатларни ҳам бемалол қайта ишлаш мумкин. 
Дастур ѐрдамида аниматсияланувчи менюни, каталоглар дарахтини
маълумотлар базасини ва шунга ўхшаш объектларни нафақат тез яратиш, 
балки уларни бошқариш ҳам мумкин. 
Автоматик ишга тушувчи ойналарни ўзининг кутубхонасидаги 
―ниқоб‖лар-дан фойдаланган ҳолда ихтиѐрий шаклда (формада) яратиш 
мумкин. Бундай ―ниқоб‖ сифатида .жпг, .бмп ва .пнг каби форматдаги 
файллардан фойдаланилса ҳам бўлади. +олаверса, маълумотларни СD учун 
тайѐрлаган ҳолда уни дастурнинг ўзидан туриб, СD ѐки DVDга ѐза олиши 
AutoPlay Media Studioдастури нақадар кенг имкониятларга эга эканлигини 
кўрсатади. 
Тайѐр лойиҳа бунда .ехе кенгайтмали файл сифатида ўзи очилувчи 
архив кўринишда ѐки қаттиқ дискдаги алоҳида папкада шакллантирилиши 


мумкин. Бундан ташқари, дастурга матнни орфографик текшириш имконияти 
ҳам киритилган. Дастурнинг бу хоссаси унинг Лабел, Параграпҳ ва Button 
каби объектлари билан бирга ишлайди. Агар дастур компютерга тўлиқ 
версия билан ўрнатилган бўлса, матнни орфографик текшириш учун унинг 
кутубхонасида жуда катта ҳажмдаги луғатлар бўлиши мумкин. Шундай 
қилиб, AutoPlay Media Studio7.0 нинг янги версияси қуйидаги имкониятларга 
эга ҳолда истеъмолга чиқарилган: 
1. 
Автоматик ишга тушувчи хусусий меню, интерфаол тақдимотлар, 
мулти-медиа-иловалар, саноқли дақиқаларда дастурий таъминотларни 
яратиш; 
2. 
Лойиҳага турли-туман фотография, мусиқа, видео, аниматсия, 
матн ва бошқаларни бириктира олиш хусусияти; 
3. 
Web-илова 
яратишга 
мўлжалланган 
мукаммаллашган 
инструментлар; 
4. 
HML, С+L ва шифрлаш механизмлари билан ишлай олиши; 
5. 
rtf-форматли ҳужжатлар билан ишлай олиши; 
6. 
Слайд-шоу билан ишлаш имконияти
7. 
Матн рангини ўзгартириш учун РадиоButton объектининг 
мавжудлиги; 
8. 
Босмага чиқаришнинг кенгайтирилган функсияси; 
9. 
Объектларни форматлаш имконияти; 
10. 
Калит сўзлар ѐрдамида қидирув тизимининг мавжудлиги; 
11. 
СD, DVD каби компакт дискларга ѐзиш имконияти ва ҳоказо. 
AutoPlay Media Studio ишга туширилгач, аввало лойиҳа билан боғлиқ 
бир нечта буйруқларни ўз ичига олувчи мулоқот ойнаси юзага келади (1-
расм): 

Download 2,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish