Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини



Download 1,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/90
Sana21.02.2022
Hajmi1,84 Mb.
#29437
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   90
Bog'liq
6.1.-Pedagogik-mahorat-2017

1. Педагогик такт-ахлоқий 
тушунча сифатида. 
тушунчаси 
3 - МАВЗУ: ПЕДАГОГИК ТАКТ, ПЕДАГОГИК НАЗОКАТ ВА ОДОБ -
АХЛОҚ 
РЕЖА: 
1.Педагогик такт ахлоқий тушунча сифатида.
2. “Педагогик одоб” тушунчаси ва унинг намоён бўлиш хусусиятлари. 
3. Ўқитувчининг муомала одоби.
4. Ўқитувчи назокатида дилкашлик. 
 
 
Таянч тушунчалар: педагогик такт, педагогик таъсир, таъсир мезони, 
педагогик одоб, педагогик тактика, касбий ахлоқ қоидалари, ўқитувчилик 
шаъни ва қадр-қиммати, педагогнинг маънавий қиёфаси, муомала одоби, 
педагогик этика, экстраверт, интроверт, ўқитувчи назокати, дилкашлик. 
Такт аҳлоқий тушунча бўлиб, у 
инсонларнинг ўзаро муносабатларини 
мувофиқлаштириш, тартибга солиш, 
инсонпарварлик ғояларига асосланган бўлиб, андишали ҳулқ, ҳар қандай 
зиддиятли вазиятларда ҳам инсон ҳурмати сақланиб қолишини талаб қилади. 
Ҳар бир инсондан, айниқса ўқитувчидан андишали бўлиш талаб қилинади.
Бошқача қилиб айтганда, педагогик такт бу ўқитувчининг таълим 
олувчилар олдида ўзини тутишни билиши, таълим олувчининг ҳолатини, 
интилишлари, қизиқишларини тушуна олиши ва энг самарали таъсир йўлини 
топа олишидир.
Педагогик такт – ўқитувчи касбий маҳоратининг асоси бўлиб, 
тингловчиларга барча демократик талаблар асосида педагогик таъсир 
ўтказиш, мулоқотни инсонпарварлик туйғулари асосида ўрнатиш ўлчови, 
тингловчиларда мустақил фикр юритишни ҳамда онгли интизомни таркиб 
топтириш кўникмаларини ҳосил қилиш шаклидир. Педагогикада ўқи-
тувчининг тингловчилар билан муносабати уларнинг ёш хусусиятларига 
қараб белгиланиши ва бу қонуниятга амал қилиниши қатъий талаб қилинади. 


80 
Шундай экан, ўқитувчи таълим–тарбия жараёнида ҳали тўлиқ шаклланмаган, 
таъсирларга ва руҳий кечинмаларга тез берилувчи, ота–онасининг севимли 
фарзанди бўлган мурғак қалб эгалари билан мулоқот қилаётганлигини асло 
унутмаслиги керак.
Тингловчилар билан мулоқотда педагогик тактга зид бўлган қўполлик, 
адолатсизлик, қўрқитиш, ҳақорат, менсимаслик, педагогикага зид бўлган 
жазолаш усулларини қўллаш ва бошқа улар шахсига салбий таъсир 
қиладиган турли жаргон сўзлар ишлатиш тингловчилар қалбини умуман 
тузалмайдиган даражада жароҳатлаб қўйиши, ёки ўқитувчининг обрўсига 
путур етказиши мумкин. Ўқитувчи ва тингловчи ўртасидаги бундай қарама-
қаршиликлар, кўпинча, дарс ва дарсдан ташқари жараёнларда содир бўлади. 
Бунда айниқса ёш ўқитувчиларнинг педагогик такт сирларини билмаслиги, 
тажрибасизлиги панд беради. 
Ўқитувчининг тактик маҳорати бирданига шаклланиб қолмайди, у 
йиллар давомида педагогик фаолиятда, устозлар тажрибасини ўрганишда, 
дарс жараёнида, синфдан ташқари фаолиятда ва тарбиявий соатларда 
тингловчилар билан мулоқотда такомиллашиб боради. Дарс жараёнида педа-
гогик маҳоратнинг асоси бўлмиш педагогик тактга эга бўлиш ўқитувчи учун 
жуда зарурдир. 
Шундай қилиб, педагогик такт бу ўқитувчининг таълим олувчиларга 
нисбатан амалга оширадиган таъсирининг мезонидир. 

Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish