29
Септуагинтадан фойдаланишган. Бироқ, милодий 1-асрда (90 й.) яҳудий
руҳонийлари томонидан мазкур китоблар иброний диний манбалар (The canon
of Hebrew scriptures) сирасига кирмаслиги белгилаб қўйилди. Шунинг учун
протестантлик йўналиши илк намоёндалари Библия таркибини белгилашда
иброний раввиник матнлар стандартини асос қилиб олиб, Библияни маҳаллий
тилларга таржимаси (Лютер таржимаси ёки инглизча қирол Иаков
Библияси)да
юқоридаги
китобларни
киритмадилар.
Протестантлик
Библиясига кирмаган ушбу қисм Апокрифа (The Apocrypha) деб номланди.
Кейинчалик Рим католик черкови томонидан Трент собор
8
ида мазкур
китобларни муқаддас диний манба сифатидаги мақоми қайта тикланди.
Шунингдек, улар православлик йўналиши муқаддас китоблари қаторида
сақланиб қолди. Қолаверса, ҳозирда бу китоблар Библиянинг замонавий
таржималари ичига киритилган.
3. Янги Аҳд тўртта ҳушхабар (The Gospel)ни ўз ичига олади: Матто, Марк,
Лука ва Юҳанно. Булардан дастлабки учтасида Исо Масиҳ ҳаёти ва фаолияти,
ўлими ва вафотининг учинчи куни қайта тирилиши ҳақидаги ўхшаш хабарлар
жамланганлиги учун “синоптик хушхабар” (бир текис йиғма, тўпланган) деб
аталади. Юҳанно Инжилида эса асосий нуқта пайғамбарнинг халоскор
сифатида намоён бўлиши ҳисобланиб, руҳни бу дунё изтиробларидан халос
қилишни “ақлбовар қилмас намунаси” Исо Масиҳ ҳаёти мисолида
тасвирланади. Шу билан бирга, Янги Аҳд ҳаворийлар (масалан, Павел (Paul),
Петер (Peter), Иаков (James), Юҳанно (John) ва б.) мактубларидан иборат
бўлиб, уларда милодий 1-асрда илк черков фаолиятини ташкил қилиш учун
зарур ҳисобланган илоҳиёт, таълимот, эътиқод ва ахлоқга оид масалалар
муҳокама қилинади. Хаворийлар мактублари орасида – римликлар,
коринфликларга биринчи ва иккинчи, галатиялик, филиппиликлар,
салоникаликлар ва Филимонга жўнатилган номалар Павелга тегишли
эканлигида шубҳа билдирилмайди. Қолганлари эса мазмунан Павел
мактубларига ўхшашлиги юзасидан улар ҳам Павелга таҳминий нисбат
берилади. Умуман олганда, Янги Аҳд таркибий қисмини ташкил қилган
“Ҳаворийлар фаолияти” китоби биринчи Троица байрами
9
дан апостол Петер
ва Павелнинг христианлик динини ёйишга бағишланган сафари (Evangelical
tour) амалга ошгунга қадар бўлган давр ҳақида ҳикоя қилади. Янги Аҳднинг
яна бир қисми саналувчи “Ваҳий” китоби дунёнинг охири ва Ер юзига Исо
Масиҳнинг иккинчи тушиши хусусида хабар беради. Янги Аҳдни ташкил
этган барча китоблар Исо Масиҳ вафотидан кейинги дастлабки юзйиллик
ичида ёзилган бўлиб, улардан қайси бири Янги Аҳд таркибига кириши ёки
олиб ташланиши тўғрисидаги якуний қарорга милодий 4-асрдагина келинган.
Do'stlaringiz bilan baham: