Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини



Download 0,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/39
Sana21.02.2022
Hajmi0,66 Mb.
#22252
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   39
Bog'liq
6.3.Диншунослик

3.3. Зардўштийлик маросимлари. 
Зардуштийликнинг асосий ғоялари оламдаги барча тартиблар, эзгулик 
(яхшилик) ва ёмонликдаги, зиё ва зулмат, ҳаёт ва ўлим ўртасидага курашга 
боглиқ; дунёдаги барча эзгуликларни Аҳурамазда, ёмонликларни Аҳриман 
ифодалайди; бу курашда одам асосий куч ва ролии ўйнайди, у танлаш 
эркинлигага эга, у ўз ғайрати билан бу дунеда адолат топишига таъсир эта 
оладиган кишидир. Демак, ҳозир ҳам кимки, ўзининг иродаси, акл-заковатига 
ишониб, уни ишга солса, ўзига бирор касбни танлаб олса, ғайратли бўлса, 
адолатсизликка дуч келса, унга қарши курашса асло кам бўлмайди, адолатнинг 
тантанасига эришади. 
Зардуштийликнинг ҳозирги давр кишилари, жумладан талабалар учун 
аҳамияти шундаки, унда одамлар доим покиза юришга, баданни тоза тутишга, 
емон кирдикорлар қилмасликка; ҳар қандай ёвуз ният ва ҳақоратли, асаббузар 
сўзларни айтмасликка, оила тузиш ва уни сақлашга, ота-она ва фарзандларга 
ғамхўр бўлишга, шахсий ҳаётда мўътадил бўлишга, яъни ҳар бир хатти-
ҳаракатларни бузмасликка даъват этувчи қоида, насиҳат, ўгитлар баён 
этилган. 
"Авссто" нинг мукаддас китобларида қадимги дунё фалсафасининг 4 
асослари (субстанцияси) - тупроқ, сув, ҳаво, олов муқаддаслаштирилган. 
Тупроқ, сув, ҳавони булғаш, ифлослантириш энг оғир гуноҳлар қаторига 
қўшилган. Ҳатто марҳумларнинг мурдалари ерни, сувни, ҳавони заҳарлаб 
қўймасликлари учун уларнинг жасадларини махсус сопол идишларда кўмиш 
расм бўлган. Охурамазда "ерга яхши, мустаҳкам уруғлар сепишдан ортиқ 
савоб иш йўқ", деган. Худонинг бу айтганига амал қилиш, 10 минг марта 
ибодат этиш ёки юзлаб жониворни қурбонликка сўйишдан афзал қисобланган. 
Экин экиш ердаги ёвузликка барҳам бериш, ҳисобланган. "Одам гўзаллиги 
деҳқондан, деҳқончиликдан, -дейилган башоратларда, - кимки ерга уруғ 
қадабди, у одамийликка иймон келтиради, шу йулгина ягона ҳақиқат бўлиб, 
қолгани саробдир. Зардуштийликнинг вазмин, мусиқа билан уйғунлашиб 
кетган 
доно 
ўгитлари 
она 
заминга, 
деҳқончилик, 
чорвачилик, 
хунармандчиликка ва Ватанга, халққа улуғ муҳаббат руҳи билан уйғунлашиб 
кетган. Бу ҳол унда диний мазмунга қараганда дунёвий элементлар кўп 
бўлганидан далолат беради. 
Зардуштийликнинг барча маросимлари, жумладан, Наврўз, Меҳржон 
байрамлари тантаналарида бу руҳ айникса улкан қудрат бнлан намоён бўлган. 
Бойчечакнинг чиқиши, лолақизғалдоқнинг очилиши, бодомнинг гуллаши, 
умуман баҳор билан бирга табиатнинг гўзаллашиб бориши эзгулик руҳининг 
тантанаси бўлиб, уларнинг ҳар бири катта шодиёналикка сабаб бўлган. 
Одамлар табиатнинг бу гўзалликларини муқаддас билиб, уларни халқ 
байрамлари ва сайилларига айлантириб юборганлар. 
"Авесто" нинг Гат клсмида одамлар ҳалол меҳнат қилишга ўз кўли 
ҳунари билан моддий неъматни яратишга, боқиманда, текинхўр бўлмасликка, 
буларга йўл қўймай виждонан яшашга даъват этилган. Бу даъватларнинг ҳозир 
барча кишилар, айниқса талабалар учун ҳам фойдаси катта. 


38 
Зардуштийликда диний дастурлар ҳақидага ғоялар билан бирга реал
дунёвий, ҳозир ҳам фойдали насиҳат, тавсия, чеклаш, таъкидлаш, 
рағбатлантиришга доир угит ва даъватлар кўп бўлган. Улардан ҳозирги 
мустақиллигимиз даврида ҳам фойдаланиш мумкин. 

Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish